• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мисли кўрилмаган бойлик: Дунёнинг энг бадавлат актёрлари 20 талиги (фото)

    Машҳурларнинг шахсий ҳаёти доимо жамоатчиликда қизиқиш уйғотади. Катта муваффақият бўлган жойда одатда пул кўп бўлади. Қуйида Голливуднинг энг бой актёрлари ва уларнинг қанча бойлиги борлиги ҳақида маълумот берилади.

    20-ўрин: Жулия Робертс — 250 000 000 доллар

    Голливуднинг энг бой юлдузлари рейтингини мафтункор ва гўзал Жулия Робертс очиб беради. Жиддий триллерлардан тортиб романтик комедиялардаги ролларни маҳорат билан ижро этадиган актриса Жулия Робертс Голливуднинг энг машҳур ва изланувчан актрисаларидан бири ҳисобланади. “Эрин Брокович” фильмидаги роли учун “Оскар” мукофотини қўлга киритган актриса бойлигининг катта қисмини 1990 йиллар ва 2000 йилларнинг бошларида ишлаб топган.

    2023 йилнинг январь ойидаги маълумотларга кўра, Жулия Робертснинг умумий бойлиги 250 миллион долларга баҳоланган, бу эса унинг энг бой актёрлар рўйхатида 20-ўринни эгаллашига сабабчи бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    19-ўрин: Никол Кидман — 250 000 000 доллар

    Америкалик актриса, хонанда, продюсер Никол Кидман кўплаб кино мукофотларга сазовор бўлган. Актриса жуда ёшлигида актёрлик фаолиятини бошлаган.

    Никол 1982 йилда, 15 ёшида ўзининг дебюти бўлган “Ўрмондаги Рождество” фильмининг ремейкида суратга тушди. 2001 йилда “Мулен Руж” мусиқий фильми катта экранларга чиққанида, унинг карьерасида ҳақиқий ютуқ бўлди. Шундан сўнг актриса катта машҳурликка эришди ва кўплаб машҳур Голливуд фильмларида рол ўйнади. “Бошқалар”, “Совуқ тоғ”, “Арслон”, “Катта ёлғон” — бу Никол Кидман иштирокидаги дунёга машҳур фильмларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

    Машҳурлик ва ажойиб актёрлик маҳорати Никол Кидманга 250 миллион долларлик бойлик орттиришга имкон берди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    18-ўрин: Леонардо Ди Каприо — 260 000 000 доллар

    Леонардо Ди Каприо актёрлик фаолиятини жуда эрта бошлаган. Леонардо атиги 2,5 ёшда бўлганида, отаси уни болалар телекўрсатувига ишга жойлаштирган.

    1980 йилларнинг охирида тўлиқ актёрлик фаолиятини бошлаган Ди Каприонинг келажакда истиқболли актёр бўлиши тан олинди. 1990 йиллар бошида у “Гилберт Грэйпни нима қийнайди” ва “Бу йигитнинг ҳаёти” драмаларидаги роллари билан томошабинлар хотирасида қолган. Актёр “Титаник” фильмида рол ижро этганидан кейин дунё бўйлаб машҳурликка эришди.

    У Мартин Скорсезе ва бошқа таниқли режиссёрлар, жумладан, Кристофер Нолан билан ҳамкорлик қилиб, “Нью-Йорк тўдалари”, “Муқаддима” ва “Муртадлар” каби фильмлардаги бош роллари билан ёдда қолди.

    Кейинчалик у “Буюк Гетсби”, “Занжирсиз Жанго”, “Ҳаёт мамот” ва  “Бир пайтлар Голливудда” фильмларида суратга тушди. 2023 йилнинг январь ҳолатига кўра, Леонардо Ди Каприонинг бойлиги 260 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    17-ўрин: Эдвард Нортон — 300 000 000 доллар

    Эдвард Нортон АҚШ кино саноатидаги энг муваффақиятли актёрлардан бири. Нортон кинодаги дебютини “Бирламчи қўрқув” фильмида қилган, у бу фильмдаги роли учун “Энг яхши иккинчи пландаги актёр” номинациясида Академия мукофотига номзод бўлган.

    Девид Финчернинг “Жанговар клуб” фильмидаги рол уни дунёдаги энг таниқли актёрлардан бирига айлантирди.

    Эдвард бир неча марта “Оскар” мукофотининг “Энг яхши актёр” йўналишига номзодлик қилган. Актёр 300 миллион долларлик бойлиги билан энг бой актёрлар рейтингида 17-ўринни эгаллаган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    16-ўрин: Бред Питт — 300 000 000 доллар

    Академия мукофоти совриндори актёр Бред Питт 1995 йилда экранларга чиққан “Етти” триллери ва “Ўн икки маймун” илмий-фантастик фильмидаги роли билан машҳур бўлди.

    Ундан кейин актёр “Жанговар клуб”, “Оушеннинг дўстлари” фильмида, 90 йилларнинг охири ва 2000 йилларнинг бошида унга дунё бўйлаб машҳурлик келтирган бошқа кинокартиналарда суратга тушди.

    Бред Питт ўзининг ажойиб ижролари билан томошабинларни хурсанд қилишда давом этмоқда. 2023 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, Бред Питтнинг умумий бойлиги 300 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    15-ўрин: Женнифер Энистон — 320 000 000 доллар

    Женнифер Энистон — америкалик актриса, режиссёр ва продюсер. У телекўрсатувда ёки Рейчел Грин ролини ўйнаган “Дўстлар” телесериалида иштирок этганидан сўнг бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Сериал ҳозиргача яратилган энг машҳур ситкомлардан бири ҳисобланади.

    Бироқ Энистон бир дона сериалнинг юлдузига айланиш билан чекланиб қолмади. Актриса Голливуднинг машҳур “Ҳар нарсага қодир Брюс”, “Ваъда уйланиш дегани эмас”, “Биз Миллермиз” каби машҳур фильмларида суратга тушган ва рол ўйнашда давом этмоқда.

    Женнифер Энистоннинг 320 миллион доллар бойлиги бор, у Голливуддаги энг кўп гонорар олувчи актрисалардан бири ҳисобланади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    14-ўрин: Уилл Смит — 350 000 000 доллар

    Америкалик актёр, режиссёр ва хип-хоп хонандаси, “Оскар” мукофоти совриндори Уилл Смит 1990 йиллардан бошлаб “Ёмон йигитлар”, “Давлат душмани”, “Мустақиллик куни” ва “Қора кийимли одамлар” фильмлари орқали томошабинларга танилган. 2023 йил бошида актёрнинг бойлиги 350 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    13-ўрин: Майкл Дуглас — 350 000 000 доллар

    Актёрлар оиласидан чиққан америкалик актёр ва продюсер Майкл Дуглас Американинг энг машҳур юлдузларидан бирига айланди ва фаолияти давомида кўплаб мукофотларга сазовор бўлди.

    Актёр иштирокидаги фильмлар 80 йилларнинг охиридан бошлаб чиқарила бошланди. Уларнинг орасида энг машҳурлари — “Атиргуллар жанги”, “Асосий инстинкт” ва “Тош романтикаси” лойиҳалари ҳисобланади.

    Дуглас бугунги кунда ҳам фильмларда суратга тушишда давом этмоқда. Актёр Marvel кинематик оламида “Қасоскорлар” ва “Чумоли одам” каби фильмларда пайдо бўлди.

    2023 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, Майкл Дугласнинг бойлиги 350 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    12-ўрин: Киану Ривз — 380 000 000 доллар

    Канадалик актёр, кинорежиссёр, продюсер ва мусиқачи Киану Ривз “Матрица”, “Жон Уик” туркумидаги фильмлар, шунингдек, “Нуқтали танаффус”, “Дракула”, “Жонни” ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган.

    Киану Ривз актёрлик карьерасининг бошида кўпинча реклама роликларида рол ўйнаган. Ушбу лойиҳалардан бири Coca-Cola компаниясининг рекламаси эди. Киану 2019 йилда Saint Laurent брендининг юзига айланди. Лос-Анжелесда актёрнинг уйи бор. Унинг қўшнилари — Женнифер Энистон ва Леонардо Ди Каприо. 2023 йилнинг январь ойи ҳолатидаги маълумотларга кўра, Киану Ривзнинг умумий бойлиги 380 миллион долларга етган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    11-ўрин: Марк Уолберг — 400 000 000 доллар

    Марк Уолберг — америкалик актёр, мусиқачи, филантроп ва модел. У икки марта “Оскар” мукофотига номзодлик қилган. Марк актёрлик фаолиятини бошлашдан олдин машҳур New Kids on the Block поп-мусиқа гуруҳининг аъзоси бўлган ва реклама роликларида ҳам рол ўйнаган.

    Уолбергнинг кинокарьераси 1993 йилда “Ўринбосар ўқитувчи” фильмидаги роли билан бошланган.

    Уолберг биринчи марта Жим Керроллнинг “Баскетболчининг кундалиги” автобиографик ҳикояси асосида суратга олинган фильмида рол ижро этганидан кейин эътиборга тушди.

    Унинг карьерасидаги машҳур роли “Буги кечалари” драмасидаги бош рол эди. Шундан сўнг актёр “Мукаммал бўрон”, “Маймунлар сайёраси”, “Муртадлар” ва “Трансформерлар” муваффақиятли блокбастерларида рол ижро этди.

    У 400 миллион долларлик бойлигининг катта қисмини бутун дунё бўйлаб миллиардлаб доллар ишлаб топган “Трансформерлар” фильмидаги роли орқали топган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    10-ўрин: Жеки Чан — 400 000 000 доллар

    Жеки Чан — гонконглик актёр, каскадёр, режиссёр, кино продюсери, сценарий муаллифи, хореограф, қўшиқчи, хайриячи ва жанг устаси. Шунингдек, у UNICEF’нинг яхши ният элчиси ҳисобланади.

    Жеки Чан 400 миллион долларлик соф бойлигини 1970 йилларнинг охиридаги “Сарҳуш устоз” фильмидаги ролидан бошлаб узоқ ва машҳур карьераси давомида ишлаб топган.

    Шундан сўнг, Гонконгдаги эътироф этилган жанговар фильмларда Чан нафақат бош ролни ижро этди, балки режиссёр вазифасида ҳам ишлади.

    Унинг Голливудда хит бўлган “Тиғиз вақт” фильми ва ундан кейинги бошқа кинокартиналари ва режиссёрлик ҳаракатлари Жеки Чаннинг барча даврларнинг энг машҳур актёрларидан бири сифатида тан олинишини мустаҳкамлади.

    2023 йилнинг январь ҳолатига кўра, Жеки Чаннинг бойлиги 400 миллион долларга баҳоланган ва бу даромад унинг осонлик билан дунёнинг энг бой актёрлари рўйхатидан жой олишига ёрдам берган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    9-ўрин: Жек Николсон — 400 000 000 доллар

    Жек Николсон ҳам афсонавий актёр бўлиб, унинг карьераси бир неча ўн йилликларни қамраб олган. Актёр дастлаб “Какку уяси узра парвоз” ва “Ёрқин” каби фильмлар орқали дунё миқёсида шуҳрат қозонган.

    Академия мукофотлари тарихидаги тез-тез номзоди қўйилган  актёр Мартин Скорсезе ва Роман Полански каби режиссёрлар билан ишлаган. 2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Жек Николсоннинг бойлиги 400 миллион доллардан ошган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    8-ўрин: Адам Сендлер — 420 000 000 доллар

    Комедиячи, актёр, мусиқачи, сценарийнавис ва кино продюсери Адам Сендлер ўзининг актёрлик фаолиятини Saturday Night Live кўрсатувида қатнашиб, томошабинлар орасида машҳурлик ва муҳаббат қозонганидан сўнг бошлади, у кўрсатув учун ҳазиллар ёзди, скетчларни тақдим этди ва мусиқий номерларни ижро этди.

    Актёр “Билли Медисон”, “Сизни йиқитган севги”, “Синфдошлар”, “Ҳаёт пульти”, “Ғазабни бошқариш” фильмларидаги бош роллари билан танилган. Жиддий роллар унинг кўп қиррали актёр сифатидаги обрўсини мустаҳкамлади. 2023 йил январь ҳолатига кўра, Адам Сендлернинг бойлиги 420 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    7-ўрин: Мел Гибсон — 425 000 000 доллар

    Австралиялик ва америкалик актёр, кинорежиссёр, сценарий муаллифи Мел Гибсон 1970 йилларнинг охири ва 1980 йилларнинг бошларида “Телба Макс” ва “Телба Макс-2” фильмларида суратга тушганидан сўнг жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган.

    У бош ролни ижро этган ва режиссёрлик қилган “Шерюрак” фильми ўнта “Оскар”га номзод бўлган ва бешта, жумладан, “Энг яхши фильм” ва “Энг яхши режиссёр” номинациясида ғолиб бўлган.

    Бундай муваффақиятдан кейин Мел Гибсон Голливуддаги энг кўп талабга эга ва юқори гонорар олувчи актёрлардан бирига айланди. Кўпчилик актёрни “Хавфли қурол” ва “Аёллар нима хоҳлайди?” каби фильмлардаги роллари орқали эслайди. Гибсоннинг фильмографиясида ўнлаб машҳур Голливуд фильмлари мавжуд. 2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Мел Гибсоннинг бойлиги 425 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    6-ўрин: Арнолд Шварценеггер – 450 000 000 доллар

    Арнолд Шварценеггер бодибилдер, тадбиркор, актёр, продюсер, давлат арбоби ва сиёсатчи, Калифорния штатининг 38-губернатори.

    Арнолд шунчалик машҳур актёрки, уни танимайдиган инсон йўқ. Ёши катта инсонлар актёрни “Терминатор”, “Командо”, “Ажал пойгаси”, “Ҳақиқий ёлғон” ва “Йиртқич” фильмидаги бош қаҳрамон сифатида билишади.

    Бир қатор бодибилдинг мукофотлари, жумладан, етти карра “Жаноб Олимпия” унвони соҳиби бўлган Шварценеггер кўплаб кино ролларидан ташқари бодибилдинг маҳсулотларига ҳам сармоя киритган. 2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Арнолд Шварценеггернинг бойлиги 450 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    5-ўрин: Кевин Харт — 450 000 000 доллар

    Америкалик стендап комедиячи ва актёр Кевин Харт кўплаб машҳур фильмларда суратга тушган ва ўзининг машҳур комедия гастроллари орқали миллионлаб доллар ишлаб топган.

    Актёр ўзининг комедия карьерасини клубларда бир нечта ҳаваскор комедия танловларида ғолиб чиқишдан бошлаган.

    Кевин Харт ўзининг биринчи ролларини “Қўрқинчли фильм” ва “Факер билан танишув” каби фильмларда олди. Шундан кейин актёр “Эркаклардек фикрланг”, “Интиқом жанги”, “Жосус дўстлар” ва “Жуманжи” кинокартиналарида суратга тушди. 2015 йилда Time журнали Хартни дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири деб топди.

    У фильмларда суратга тушишдан ташқари комедик кўрсатувлар тайёрлайди ва бутун дунё бўйлаб гастрол сафарларига чиқади. 2017 йилда Харт Lionsgate билан ҳамкорликда Laugh Out Loud Network номли видео стриминг хизматини ишга туширди. Актёрнинг бойлиги 450 миллион долларни ташкил қилади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    4-ўрин: Роберт Де Ниро – 500 000 000 доллар

    Роберт Де Ниро — таниқли америкалик актёр, продюсер ва режиссёр. Унинг карьераси ушбу фильмлардан анча олдин бошланган бўлса-да, айнан “Такси ҳайдовчиси” ва “Ғазабланган буқа” фильмларидаги бош роллар унинг имижи ва обрўсини Американинг энг зўр актёрларидан бири сифатида ўрнатган ва кейинги йилларда кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ролларига сабаб бўлган.

    Актёр жиноий драмалар ва триллерлардаги фаолияти билан машҳур. Унинг иштирокидаги “Такси ҳайдовчиси”, “Қайтмас”, “Олишув”, “Кийик овчиси” каби фильмлар машҳур классикага айланди.

    Бироқ Де Ниро нафақат драматик ёки жиноий ролларда, балки комедия жанрида ҳам ўзини зўр кўрсата олди. “Факер билан танишув”, “Буни таҳлил қилинг” каби машҳур фильмлар томошабинлар томонидан олқишланди.

    Мартин Скорсезенинг “Ирландиялик” фильмидаги ажойиб ижроси Роберт Де Ниронинг бойлигини янада оширди ва актёр 70 ёшда ҳам ажойиб актёрлик маҳоратини намойиш эта олишини кўрсатди. 2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Роберт Де Ниронинг бойлиги 500 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    3-ўрин: Том Круз – 600 000 000 доллар

    Том Круз 80 йилларда кино юлдузига айланди ва ҳозирга қадар уч марта “Оскар”га номзод бўлган. Том Круз биринчи марта Дастин Хофман билан бирга рол ўйнаган “Ёмғир одами” фильмидаги иши учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган эди.

    1994 йилда Круз “Вампир билан суҳбат” драмасида вампир Лестат де Лионкур ролини ўйнади. 1996 йилда Том Круз супер жосус Итан Хант ролини ўйнаган “Уддалаб бўлмас топшириқ” жангари фильми чиқди. Ушбу кинокартина ва унинг кейинги қисмлари кино тарихидаги энг муваффақиятли ва энг юқори даромад келтирган жосуслик ҳақидаги франшизалардан бирига айланди, лойиҳа кўлами бўйича Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

    “Жерри Магуайр” ва “Магнолия” фильмларидаги роллар Крузга яна иккита “Оскар” номзодлигини олиб келди. 2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Том Крузнинг бойлиги 600 миллион долларга баҳоланган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    2-ўрин: Дуэйн Жонсон – 800 000 000 доллар

    Дуэйн Жонсоннинг умумий бойлиги 800 миллион долларни ташкил этади. Америкалик кино актёр, тадбиркор, мусиқачи, қўшиқчи, у кўплаб блокбастерларда, жумладан, “Ғаройиб қасос”, Сан-Андреас ва “Форсаж” франшизасида пайдо бўлган. Актёр ролларидан ташқари, ўзининг бренди Teremana Tequila’дан жуда кўп пул ишлаб топган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    1-ўрин: Жейми Гертс – 3 000 000 000 доллар

    Кейинги актрисани Голливуднинг энг бой юлдузларидан бири сифатида таснифлаш тўғрими ёки йўқми, билмаймиз, чунки у ўз бойлигини фильмларда суратга тушиш орқали топмаган. Жейми Гертснинг умумий бойлиги 3 миллиард долларга баҳоланган.

    Америкалик актриса, 1965 йилнинг 28-октябрь санасида Чикаго чеккасидаги Парк-Рижда туғилган. У “Адашган йигитлар”, “Даллол”, “Нолдан кам”, “Сумерки” каби фильмлардаги роллари билан танилган. Актриса турмуш ўртоғи Энтони Ресслер ва уч нафар ўғли билан Лос-Анжелеснинг Беверли-Хиллз шаҳрида яшайди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Голливуд стандартлари бўйича ҳам фильмлар ва телесериаллар суратга олиш орқали бундай пул ишлаб бўлмаслиги аниқ. 1990 йилларнинг ўрталарида Гертс кинодан узоқлашди ва эҳтимол ҳеч ким буни сезмаган бўлиши мумкин. У инвестиция операцияларига эътибор қаратади. Унинг бойлигининг катта қисми америкалик миллиардер Тони Ресслер билан турмуш қурганидан кейин ишлаб топилган.

    13.09.2023, 14:50   Изоҳ (0)   39149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роберто Бенигни, Вупи Голдберг ва “Оскар” олгандан кейин карьераси муваффақиятсизликка учраган бошқа машҳурлар (фото)

    25.08.2023, 11:41

    10 млн дизлайк, 105 та селфи, 229 та сўз: Гиннеснинг рекордлар китобига кирган машҳурлар (фото) 

    07.09.2023, 11:39

    Тешик туфли кийган шаҳзода, йиртиқ кийимдаги машҳур хонанда: Мукаммал бўлишга интилмайдиган машҳурлар (фото)

    07.09.2023, 09:07

    Болалигида дудуқланишдан азият чеккан машҳурлар. Улардан бири ҳали ҳам бу нуқсондан қутулолмаган

    08.09.2023, 09:56

    Миллионлар сарфланган: Пойабзал коллекция қилишга қизиқадиган машҳур аёллар (фото)

    13.09.2023, 12:19

    Институтдан ҳайдалишига оз қолган ва 30 ёшгача эпизодик ролларни ўйнаган актриса — Алиса Фрейндлихнинг ҳаёт йўли ҳам кинолардан қолишмайди  

    13.09.2023, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.