• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Океан соҳилларида жойлашган 10 та жаннатмонанд пляж (фото)

    Пляж ва денгиз кўпчилик учун идеал дам олиш жойи ҳисобланади. Айниқса, пляж океан соҳилида жойлашган бўлса, бу таътил янада мароқлироқ бўлади. Океан қирғоғидаги дам олишнинг денгиздаги дам олишдан фарқини сўз билан ифодалаш қийин.

    Ҳинд океани

    Гоа, Ҳиндистон: Палолем соҳили

    Гоа — Ҳиндистондаги бу манзилга бутун дунёдан ёшлар ташриф буюради. Палолем соҳили жаннатмакон бир гўша ва айни пайтда энг машҳур сайёҳлик йўналиши ҳисобланади. Гоанинг муҳити дам олишга жуда қулай. Бундан ташқари, нархлар жаҳон стандартларига кўра анча арзон.

    Дам олиш учун энг қулай вақт: октябрдан мартгача.

    Малдив ороллари: Банян Три, Какао ороли, Ника ва Сонева пляжлари

    Малдив оролларига борган сайёҳлар Ҳинд океанидаги юзга яқин кимсасиз кичик оролчаларнинг бирида ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлади. Бу жойлар нафақат ажойиб пляжлари билан, балки океан сувларида снорклинг ва ғаввослик қилиш учун ғоят қулай шароитлари билан ҳам машҳурдир.

    Бу ерда ҳеч қандай маданий-тарихий диққатга сазовор жойлар йўқ, лекин бу жойлар тинч ёки романтик дам олиш учун жуда қулай. Шуни таъкидлаш жоизки, Малдив оролларида ярим яланғоч ёки бутунлай яланғоч ҳолда қуёшда тобланиш қатъиян ман этилган.

    Дам олиш учун энг яхши вақт: ноябрдан апрелгача.

    Маврикий: Флик эн Флак, Тру о Биш ва Паради пляжлари

    Маврикий соҳиллари маржон қоялари ва ҳашаматли меҳмонхоналари билан машҳур. Оролни ҳар томондан маржон рифлари ўраб туради, шу боис пляж яқинидаги сув доимо тиниқ ва сокин бўлиб, ғаввослик ва яхталарда сайр қилиш учун ажойиб шароит яратади.

    Дам олиш учун энг яхши вақт: апрель май ва сентябрдан декабргача.

    Дайвинг учун энг яхши вақт: декабрдан мартгача.

    Сёрфинг учун энг яхши вақт: июндан августгача.

    Сейшел ороллари: Ансе Волберт ва Праслин пляжлари

    Сейшел оролларининг ажойиб қирғоқлари майда тоза қум билан қопланган, Ҳинд океанининг сокин сувлари билан ювилиб туради, гранит қоялар ва сершох така-мак дарахтлари билан ўралган. Деярли барча меҳмонхоналар оилавий дам олишга мўлжалланган кичик хусусий пансионатлардир.

    Виндсёрфинг ва яхта учиш учун энг яхши вақт: майдан октябргача.

    Дайвинг учун энг яхши вақт: мартдан майгача ва сентябрдан ноябргача.

    Атлантика океани

    Алгарве, Португалия: Илҳа де Тавира, Албуфеира ва Лагос пляжлари

    Португалиянинг Атлантика қирғоқлари бир томондан океан сувлари билан ювилса, бошқа томондан порт шаҳарлар шовқини билан ўралган. Баъзи жойларда нисбатан арзон меҳмонхоналарни учратиш мумкин.

    Дам олиш учун энг қулай вақт: майдан октябргача.

    Канар ороллари: Ла Гомера пляжи

    Гомер ороли кўплаб Канар оролларидан, жумладан, машҳур Тенерифедан фарқланади. У гўё мукаммал сокинлик бахш этувчи дам олиш учун яратилгандек. Сайёҳлар бу ерга фақатгина цивилизациядан узоқда, вулқоннинг қорамтир қуми ёйилган океан соҳилида ҳордиқ чиқариш учун келишади.

    Дам олиш учун энг яхши вақт: ноябрдан майгача.

    Сёрферлар, айниқса, Гуинчо ва Эрикеира қирғоқларини маъқуллашади, бу ерда шамол ва тўлқинлар деярли йил давомида фаол дам олиш учун ажойиб шароит яратади.

    ЖАР: Атлантика океани соҳилидаги пляжлар

    Жанубий Африка Республикасининг бутун Атлантика океани қирғоқлари бўйлаб ҳар йили минглаб сайёҳлар ҳордиқ чиқарадиган қумли пляжлар чўзилган. Энг машҳур дам олиш жойларидан бири Франциянинг жанубини эсга соладиган Кейптаун пляжидир.

    Дам олувчиларни сояли палмалар ўраб туради, пикниклар учун жуда қулай бўлган кўплаб майсалар ўсади, қирғоқ бўйлаб эса турли-туман ресторан ва барлар жойлашган. Бу ердаги қум оч тусда, сув мовий рангда, шабада эса тоза ва ёқимли.

    Дам олишнинг энг яхши вақти: октябрдан мартгача.

    Тинч океани

    Фижи: Ясава пляжи

    Ясава — Фижи таркибига кирувчи кичик ороллар занжиридир. Маржон қумларининг ажойиб гўзаллиги тиниқ мовий сув фонида яққол кўзга ташланади. Голливуд фильмлари ёки реклама роликларига экзотик манзаралар керак бўлганда, режиссёрлар кўпинча айнан шу жойларни танлашади.

    Бу ерда дам олиш анча қимматга тушади, чунки Фижининг асосий ороли Надидан самолётда учиб бориш ёки яхтада сузиб етиб бориш талаб этилади. Айтишларича, Ясавада дам олишдан олинган таассуротлар камида 8 ой давомида ўз янгилигини йўқотмас экан, чунки сочлардаги қумни ювиб ташлаш учун айнан шунча вақт керак бўлади.

    Дам олиш учун энг қулай вақт: майдан октябргача.

    Бора Бора, Француз Полинезияси: Матира пляжи

    Бора Бора Тинч океанидаги энг зўр ва айни пайтда энг қиммат пляжлар жойлашган маскан ҳисобланади. Матира пляжи атрофидаги лагуна маржон рифлари билан ўралган, шу сабабли кўрфаздаги сув доимо тинч ва жуда илиқ бўлади. Бора Борада дам олиш фақат пляжда ўтказилади - бу ерда ҳеч қандай саёҳатлар ва диққатга сазовор жойлар йўқ.

    Дам олиш учун энг қулай вақт: майдан октябргача, лекин ёз охирида бу ерда одамлар жуда кўпайиб кетади.

    Палау: Тhе Rock Islands соҳиллари

    Палау манзаралари сувдан бўй чўзган улкан харсангтошлар ва маржон рифлари билан сайёҳларни лол қолдиради. Бу ердаги сув йил давомида етарлича илиқ, сувости олами эса ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёблиги билан ажралиб туради. Кўплаб ғаввослар учун Тhе Rock Islands’га ташриф буюриш - ҳар қандай нарх эвазига рўёбга чиқаришга интиладиган ёрқин орзудир. Ҳақиқий медузалар салтанатини Мечерчар оролининг қоқ марказида жойлашган Meduzaлар кўлида кузатиш мумкин.

    Дам олиш учун энг яхши вақт: февраль март.

    13 феврал, 12:42   Изоҳ (0)   32601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саёҳат#пляж

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диққатга сазовор машҳур масканларнинг ташқи кўринишидан ҳам қизиқарлироқ бўлган ички дизайни (фото)

    05.01.2022, 10:16

    Хитойликлар учун одатий, аммо сайёҳларни ҳайратга соладиган қизиқарли манзаралар (фото)

    17.01.2022, 10:47

    Юз, тана ва сочларни ультрабинафша нуридан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар

    29.05.2022, 10:49

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни қандай қилиб тўғри танлаш мумкин?

    31.07.2022, 13:50

    “Алифбо” минораси, уч асрдан бери ишлаётган майоқ, бир-бирига қўшилмайдиган Чорохи ва Ажарискали дарёси, қадимий дарахтлар макони бўлган Ботаника боғи: Батумига ни...

    16.06.2023, 05:00

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Дональд Трампнинг Мар-а-Лагодаги ҳашаматли қароргоҳига саёҳат (фото) 

    30.11.2024, 19:50

    Гўзаллиги билан дунёни лол қолдираётган 10 нафар корейс актрисаси (фото)

    1 феврал, 11:55

    Плагиат эмас, шедевр: “Кавказ асираси” ва “Бриллиант қўл” хорижий фильмлардан илҳомланиб яратилганини билармидингиз?

    4 феврал, 15:30

    Instagram: Тўйда микрофон талашган Шоҳжаҳон Жўраев, рафиқасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Ҳамдам Собиров, Лоланинг Тошкентдаги хонадонига саёҳат

    1 феврал, 09:55

    Instagram: Тошкентга турмуш ўртоғисиз қайтаётган Муниса Ризаева, Шаҳло Зоирова оиласидаги жудолик, Обиджон Насриддиновнинг ота-онасига сюрпризи

    2 феврал, 11:40

    Instagram: Фарзанд кутаётган акробат келин, 8 кунда 11 та шаҳарда бўлган Даврон Кабулов, Мавлуда Асалхўжаева умра сафарида 

    7 феврал, 11:37

    Дубай амирининг исёнкор қизи: 16 ёшида Исломни қабул қилган ва эри билан Instagram орқали ажрашган шайха Маҳра ҳақида 

    10 феврал, 17:40

    Instagram: Янги автомобиль харид қилган Маржона Мирзаалиева, Манзура учун ташкиллаштирилган Marry me, Шаҳзода Муҳаммедованинг гардеробига саёҳат

    12 феврал, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.