• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Турли даврларда турлича суратга олинган фильмлар. Уларнинг баъзилари томошабинлар меҳрига, айримлари эса танқидига сазовор бўлган

    Албатта, ҳар бир актёр ёки актриса ўз қаҳрамонига ўзига хос хусусиятларни беради. Аммо битта ролни ўйнаган турли актёрлар томошабинларда ҳам ўзгача таассурот қолдиради.

    Чани

    Фото: AdMe

    Франк Гербертнинг “Дюна” романини кино форматига мослаштириш жуда қийин бўлишига қарамай, режиссёрлар умидсизликка тушмайди ва асарни ўз версиялари бўйича суратга олишга ҳаракат қилишади. Масалан, 2000 йилда Чани ролини чех актрисаси Барбора Кодетова ўйнаган мини-сериал экранларга чиқади. У ўз ролида жуда табиий эди, фильмнинг баъзи жойларида у шафқатсизлик ва қатъият кўрсатади.

    2021 йилда режиссёр Дени Вилнёв “Дюна”нинг янги версиясини суратга олади. Баъзи танқидчи ва томошабинлар Чани ролига Зендеянинг танланганидан мамнун бўлмайди. Улар актрисанинг зерикарли эканини айтишади. Бироқ “Дюна”даги Зендаяни ёқтирганлар ҳам бор. Баъзи танқидчиларнинг таъкидлашича, у қисқа вақт ичида жуда кўп ҳис-туйғуларни маҳорат билан намойиш эта олган.

    Мария Антуанетта

    Фото: AdMe

    1990 йилда Уте Лемпер иштирокидаги “Австриялик аёл” фильми экранларга чиқади. Унда актриса ҳаётининг сўнгги кунларини яшаётган Мари Антоинетте ролини ўйнайди. Томошабинларнинг таъкидлашича, мазкур фильм малика ҳақидаги шунга ўхшаш фильмлардан кўп жиҳатдан фарқ қилади. Аммо унинг асосий ютуғи Уте Лемпернинг ўзи бўлиб, у ўз қаҳрамонига ғайриоддий таъсир кўрсата олган, шунингдек, бутун ҳис-туйғуларни — қайғу, асабийлик, умидсизлик, ғазаб ва қўрқувни томошабинга етказа олган.

    16 йил ўтгач, янги “Мария Антуанетта” фильми тақдим этилади, ундаги бош рол Кирстен Данстга насиб этади. Режиссёр София Копполанинг сўзларига кўра, бу фильм тарихий ҳақиқатга даъво қилмаган. Кирстен Данстнинг вазифаси Мария Антуанеттани хушчақчақ ўсмир қиздан ҳафсаласи пир бўлган хотингача, меҳрибон она ва маликагача тасвирлаш эди. Актриса бу вазифани қойилмақом тарзда уддалайди.

    Элвис Пресли

    Фото: AdMe

    Элвис Пресли ҳақида 10 дан ортиқ фильм суратга олинган, шунинг учун ишонч билан айтиш мумкинки, бу қўшиқчининг шахсияти кино ижодкорларининг эътиборини тортади. 1979 йилда “Элвис” фильми суратга олинади, унда Курт Расселл бош ролни ўйнайди. Элвис ҳаётининг кўп қисми мазкур фильмда намойиш этилган — мусиқадаги илк қадамларидан тортиб, эстрада чўққисини забт этгунга қадар. Фильм турли хил баҳоларга сазовор бўлади. Танқидчилар асосан Расселлнинг ижроси ва костюмларининг дизайнини мақташади.

    2022 йилда бош ролни Остин Батлер ўйнаган “Элвис” фильми экранларга чиқади. Кўплаб танқидчилар ушбу фильмни ижобий қабул қилишади, айниқса, ёш актёрнинг ажойиб ижросини таъкидлайдилар. Улардан бири Остин Батлер ташқи кўриниши ва овози жиҳатидан Пресли ролига жуда мос келишини ёзган.

    Эстер / Элли

    Фото: AdMe

    “Юлдуз туғилди”нинг 4 та версияси мавжуд. Биринчиси 1937 йилда Эстер ролини Жанет Гайнор ўйнаган фильм бўлган. Кўп йиллар ўтгач, ушбу картина классик Голливуд эртаги деб номланади, бу фильм замонавий кинога таъсир ўтказади. Кўпчилик Гайнорнинг қаҳрамонини тасвирлашдаги табиийлигини таъкидлайди.

    Баъзиларга эса 1954 йилги Жуди Гарленд ижроси ёқади. У Эстерни шунчалик содда ва самимий тасвирлайдики, айнан шу жиҳат актрисани ушбу рол учун идеал деб аташга имкон беради. Кўпчилик бу фильмнинг биринчи ва иккинчи версиялари классик эканлигига қўшилади.

    1976 йилда Барбра Стрейзанд Эстер сифатида пайдо бўлади. Баъзилар айнан шу версияни энг ёмони деб ҳисоблашади, чунки қўшиқчи ижро этган Эстер персонажи ниҳоятда зерикарли чиққан.

    Ниҳоят 2018 йилда Леди Гага иштирокида “Юлдуз туғилди” фильмининг янги версияси чиқди. Аммо унинг қаҳрамонига Элли номи берилди. Баъзи танқидчиларнинг таъкидлашича, Леди Гага қаҳрамонини шунчалик ҳақиқий ўйнаганки, унинг ўзи машҳур қўшиқчи эканлигини ҳам унутасиз.

    Ҳидэсабуро Уэно / Паркер Уилсон

    Фото: AdMe

    “Хатико ҳикояси” (1987) фильми 1920—1930 йилларда Японияда содир бўлган реал воқеага асосланган. Хатико узоқ йиллар кутган профессор Ҳидэсабуро Уэно ролини Тацуя Накадай моҳирона ижро этган. 1987 йилда бу фильм Япония бозорида биринчи ўринни эгаллайди ва буларнинг барчаси кўп жиҳатдан ролини моҳирлик билан ўйнай олган Накадай туфайлидир.

    22 йилдан сўнг янги “Хатико” фильми экранларга чиқади, бош ролни Ричард Гир ижро этади. Танқидчиларнинг таъкидлашича, ушбу версия япон версиясига қараганда кўпроқ сентиментал ва камроқ қайғули.

    Чолиқуши

    Фото: AdMe

    Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши” романига асосланган фильмларнинг жами 4 та варианти маълум. Биринчиси 1966 йилда чиққан. Унда Фериде ролини Туркан Шорай ижро этган. Томошабинлар фильм ажойиб драматик, қизиқарли ва романтик чиққанини таъкидлайди. Кўп жиҳатдан бундай эътирофга актриса туфайли эришилган.

    1986 йилда Айдин Шенер иштирок этган фильм суратга олинади. Сериал асосан бош қаҳрамоннинг саргузаштларига бағишланган, шунинг учун у биринчи фильмга қараганда бир оз фожиалироқ якунланади. Шенер ижросидаги Фериде сериалнинг кейинги версиясига қараганда анча нафис эди.

    2005 йилда у романнинг ХХ аср бошидаги воқеаларга эмас, балки замонавий Истанбулда бўлиб ўтадиган “Янги Чолиқуши” телесериали суратга олинади. Аммо мазкур сериал бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинади.

    2013 йилда Фериде ролини Фахрие Эвжен ўйнайди. Гунтекин романининг сўнгги талқини том маънода унга янги ҳаёт бағишлайди, янги авлод томошабинларини ушбу севги ҳикояси билан таништиради. Бу сериалда Эвжен барча қийинчиликларга дош берадиган қатъиятли ва ўжар қаҳрамонни тасвирлайди. Айниқса, унинг севгилиси Комрон ролини ижро этган Бурак Ўзчивит билан ўртасидаги муҳаббат таъсирли чиққан.

    Хадича

    Фото: AdMe

    Томошабинларнинг кўпчилиги 2001 йилдан 2002 йилгача намойиш этилган Бразилиянинг “Клон” телесериали билан таниш. Ушбу сериал нафақат Бразилияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ҳитга айланди. Қаҳрамонлардан бири Хадича бош қаҳрамон бўлмаса-да, томошабинлар хотирасида сақланиб қолди. Ушбу рол ижрочиси Карла Диас жуда ҳиссиётли ва хушчақчақ қизча эди. Айнан шу жиҳат томошабинларнинг илиқ ҳис-туйғуларига сабаб бўлади.

    2010 йилда ушбу сериалнинг ремейки Колумбияда худди шу ном остида чиқарилади. Янги версияда Хадича ролини Валерия Чагуи ижро этган. Бироқ ёш актриса оригинал сериалдаги ҳамкасби каби қувноқ эмасди.

    10.07.2023, 09:50   Изоҳ (0)   15609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ маҳбус, раққоса, қора белбоғ соҳибаси — Дунё тарихида из қолдирган 10 нафар аёл президент (фото)

    08.07.2023, 15:30

    Илон Маскнинг гаражи: бизнесмен қандай машиналарни бошқаради? (видео) 

    08.07.2023, 11:30

    Шахмат ўргатиши мумкин бўлган муҳим нарсалар: Grossмейстер Мария Фоминих тавсиялари

    08.07.2023, 23:30

    Том Круз “Уддалаб бўлмас топшириқ” фильмида 80 ёшгача суратга тушмоқчи

    07.07.2023, 13:58

    Кинотавсия: Болливуд юлдузи Кажол иштирокидаги энг яхши ўткир сюжетли фильмлар (видео)

    07.07.2023, 13:00

    Фото: Туркиянинг ажойиб манзараларида суратга олинган машҳур сериаллар

    05.07.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.