• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Анжелина Жоли, Мерил Стрип ва фарзандлари билан бир фильмда суратга тушган бошқа машҳурлар (фото)

    Кўплаб Голливуд юлдузлари карьераси учун шахсий ҳаётини қурбон қилади. Баъзан эса ўз касбига меҳр-муҳаббат туфайли актёрлар фарзандлари ҳам уларнинг изидан боришини хоҳлайди. Агар улар фарзандлари билан битта фильмда суратга тушишга муваффақ бўлишса, буни муваффақият деб ҳисоблаш мумкин. Қуйида фарзандлари билан бир фильмда суратга тушган машҳурлар ҳақида маълумот берилади.

    Сильвестр Сталлоне ва Сейж Сталлоне — “Рокки 5” фильми

    Фото: The Girl 

    Машҳур франшизанинг бешинчи қисмида Силвестр Сталлоне ўғли билан бирга рол ижро этди. Бош қаҳраниб Совет чемпиони билан дуэлдан сўнг мураббийлик билан шуғулланади.

    Сейж лойиҳада кичик Рокки Балбоа ролини ўйнади ва бу унинг актёрлик карьерасининг бошланиши эди. У кўплаб фильмларда суратга тушганидан кейин ўз йўлини давом эттира олмади. Актёрнинг ўғли 2012 йилда юрак хуружи туфайли вафот этди.

    Мелани Гриффит ва Дакота Жонсон — “Қоидаларга риоя этмайдиган аёл” фильми

    Фото: The Girl 

    Дакота Жонсон атиги 10 ёшда бўлганида, онаси Мелани Гриффит билан “Қоидаларга риоя этмайдиган аёл” фильмида рол ўйнаган. Бош қаҳрамон Люсил турмуш ўртоғини ташлаб кетиб, машҳур бўлиш орзусида шаҳарни тарк этади. Фильмда қизалоқнинг роли жуда кичик эди ва фильм унчалик яхши баҳоланмади.

    Кейинчалик, актриса “Юлдуз ёрдамчилари” фильмида суратга тушган, бироқ у билан боғлиқ саҳна бир неча дақиқа давом этган. Дакота онасининг истеъдодини ўзлаштиришга муваффақ бўлди ва актёрлик карьерасида ундан деярли ўзиб кетди.

    Брюс Уиллис ва Румер Уиллис “Гаров”

    Фото: The Girl 

    Румер Уиллис улғайиши билан, ота-онасидан илҳомланиб, актриса бўлишга қарор қилди. Бироқ, оилавий муносабатлар унга бу борада ёрдам бермади, актриса “Гаров” фильмида суратга тушиш учун, яъни бош қаҳрамоннинг қизи ролини олиш учун имтиҳондан ўтиши керак эди.

    Фильм провинция шаҳарчасига кўчиб келган собиқ махфий хизмат зобитининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Тасодифий талончиликдан сўнг, бир оила гаровга олинади ва у бегуноҳ инсонларни қутқариш учун қўлидан келганини қилиши керак бўлади.

    Уилл Смит ва Жейден Смит — “Бахт изидан” фильми

    Фото: The Girl 

    Жейден Смит “Бахтга изидан” фильмида бош қаҳрамоннинг ўғли ролини ижро этган. Фильм ёлғиз отанинг ҳаётидаги машаққатлари, иш излаб, фарзандига ғамхўрлик қилаётган Уилл Смитнинг образи ҳақида ҳикоя қилади. Улар оила аъзолари ўртасидаги самимий муносабатларни жуда аниқ етказишга муваффақ бўлди.

    Бу Жейденнинг отаси билан бирга суратга тушган ягона лойиҳаси эмас. Уларнинг иккинчи қўшма лойиҳаси “Эрамиздан сўнг” фильми бўлиб, Жейден ҳам бир нечта фильмларда суратга тушган. “Каратэчи йигит” — унинг энг яхши қаҳрамонларидан бири.

    Бред Питт ва Шайло Жоли-Питт — “Бенжамин Баттоннинг сирли ҳикояси”

    Фото: The Girl 

    Бред Питт кинодаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди ва тўнғич қизи Шайлони суратга олиш майдончасига олиб борди. Ўша пайтда қизалоқ эндигина 2 ёшга кирган эди ва у фильмнинг бош қаҳрамони Бенжамин фарзанди ролини ижро этди. Бу қизалоқнинг биринчи марта катта экранда чиқиши ва актёрлик дебюти эди.

    Фильм йиллар ўтса-да қаримайдиган, балки ёшроқ кўринишга эга бўладиган ажойиб инсоннинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    Брендан Глисон ва Донал Глисон — “Гарри Поттер: Ажал туҳфаси”

    Фото: The Girl 

    “Гарри Поттер” ҳақидаги фильмнинг ушбу қисмида Брендан Глисон энг тажрибали сеҳргарлардан бири Аластор Муди ролини ўйнади.  Фильмда унинг фарзанди ҳам суратга тушди ва Рон Уизлининг акаси Билл ролини ижро этди. Фильмда уларнинг тақдири боғланмаган бўлса-да, актёрларнинг дуэтини муваффақиятли деб аташ мумкин.

    Актёрлар “Гарри Поттер” фильмидан ташқари, яна бир нечта лойиҳаларда суратга тушди.  Лойиҳалар орасида “Ирландиялик Фрэнк” сериали ҳам бор, унда актёрлар бош қаҳрамонлар ролини ижро этган.

    Анжелина Жоли ва Вивен Жоли-Питт — “Малифисента”

    Фото: The Girls 

    Анжелина Жоли ва Бред Питт ҳар доим фарзандларини суратга олиш жараёнларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаган. Бундай камолар уларга кулгили ва қизиқарли бўлиб туюлди. “Малифисента” фильмида жуфтликнинг қизи Вивен Жоли-Питт  кичик Аврора ролини ижро этди.

    Анжелина Жоли фильм ижодкорларига Малифисентанинг шохларидан ва унинг қўпол қиёфасидан қўрқмайдиган бола кераклиги ҳақида гапирди. Қўрқинчли сеҳргар ҳар қандай инсонни осонгина қўрқитиши мумкин эди. Вивен эса бу рол учун муносиб номзод эди.

    Мерил Стрип ва Меми Гаммер — “Рики ва Flesh” фильми

    Фото: The Girl 

    Бу она ва қиз бирга рол ижро этган биринчи фильм бўлмаса-да, айнан шу фильмда улар бош қаҳрамон образини гавдалантирган.  Мерилнинг образи — оиласини карьера учун тарк этган рок юлдузи. Бироқ, у кейинчалик ишларни тўғрилаш ва болалар билан муносабатларни ўрнатиш имкониятига эга бўлади.

    Уларнинг биринчи қўшма лойиҳаси 1986 йилда намойиш этилган “Рашк” фильми эди. Меми ўша пайтда атиги 3 ёшда эди, у ёш бўлишига қарамай, ролни аъло даражада бажарди ва яна Мерилнинг қизи ролини ўйнади.

    Жонни Депп ва Лили-Роуз Депп — “Йогачилар”

    Фото: The Girl 

    Жонни Депп “Йогачилар” фильмида қизи Лили-Роуз Депп билан бирга суратга тушган. Лили-Роузнинг образи ёга билан машғул бўлган ва дугонаси билан бир дўконда қўшимча пул ишлашга мажбур бўлган мактаб ўқувчиси. Ёвузлик ва сеҳр қизларга қарши ишлатилганда, ҳамма нарса янада мураккаблашади.

    Фильмни муваффақиятли дейиш қийин, томошабинлар ва танқидчилар уни жуда паст баҳолаган, бироқ бу Лили-Роуз Деппнинг карьерасига таъсир қилмади. У бошқа машҳур фильмларда, масалан “Бивен” ва “Кумир” телесериалида рол ижро этди.

    30.06.2023, 21:26   Изоҳ (0)   13226
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пол Уокер, Оливер Рид ва фильмларда графика ёрдамида “жонлантирилган” бошқа марҳум юлдузлар (фото)

    30.06.2023, 13:41

    Чинни қўғирчоқ: Жанубий Кореянинг 50 ёшли биринчи хоними жуда ёш кўриниши билан барчани ҳайратга солмоқда

    30.06.2023, 09:26

    Юрий Шатуновсиз бир йил: мусиқачининг болалиги ва амалга ошмаган орзуси ҳақида

    28.06.2023, 12:25

    Instagram: Юлдуз Усмоновага янги машина совға қилишди, Жамила Ғофурова онаси учун дуо сўради, Муниса Ризаева ноқулай вазиятга тушди 

    27.06.2023, 22:55

    Голливуд юлдузи Бред Питт Анжелина Жоли ундан фарзандларини тортиб олмоқчи бўлаётганидан шикоят қилди

    27.06.2023, 21:46

    Севимли турк актёр ва актрисаларимизнинг умр йўлдошлари ким ва улар қандай кўринишга эга?

    27.06.2023, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.