Янги ўқув йили бошланиши арафасида Google Gemini Guided Learning воситасини ишга туширишини эълон қилди. Бу восита интерактив сунъий интеллект репетитори сифатида тақдим этилмоқда.

Guided Learning вазифаларни босқичма-босқич таҳлил қилиш тамойили асосида ишлайди ва тушунтиришларни фойдаланувчининг шахсий эҳтиёжларига мослайди. Жараёнда графиклар, расмлар, видеолар ва тестлар каби визуал материаллар қўлланилади. Бу эса нафақат сўровга жавоб олиш, балки мавзунинг концептуал асосларини чуқурроқ тушуниш имконини беради.
Таъкидланишича, бу янгилик Google’нинг таълим жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича кенг қамровли стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Бу эса AI хизматлари ўқувчиларнинг фаоллигини пасайтириши ва таълимни тўғридан-тўғри ечимлар билан алмаштириши мумкинлиги ҳақидаги ортиб бораётган хавотирлар фонида амалга оширилмоқда.
Guided Learning’га қўшимча равишда, Google Gemini’нинг таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган такомиллаштиришлар ҳақида маълум қилди. Энди AI визуал тушунтиришларни (схемалар, расмлар, YouTube видеолари) тўғридан-тўғри жавобларга автоматик тарзда жойлаштирадиган бўлди. Шунингдек, тақдим этилган материаллар ёки тест натижалари асосида эслаб қолиш учун карточкалар ва мослаштирилган ўқув қўлланмаларини яратиш имкониятига эга бўлди.
Бундан аввал OpenAI ChatGPT’да билимларни босқичма-босқич мустаҳкамлашга мўлжалланган янги функция – “Ўқув режими”ни (Study Моdе) тақдим этганди.
Изоҳ (0)