Ўтган дам олиш кунлари Тошкентда халқаро BI Group девлопмент компаниясининг йирик тадбири — мижозлар ўртасида хонадон ютиб олиш бўйича ярим йиллик акциянинг финал босқичи бўлиб ўтди. Бош соврин — “БИ Ботаника Саройи” турар жой мажмуасидаги бизнес-тоифадаги бир хонали хонадон бўлди.
Тадбир BI Group мижозлари, ҳамкорлари ва меҳмонларини бирлаштирди, кампаниянинг ёрқин якунига ва омадга ишонувчилар учун чинакам байрамга айланди.
Ютуқли ўйин илиқ ва тантанали муҳитда ўтказилди. Компания бу муҳитни қулайлик ва қўшничиликнинг оқибатли руҳи билан тўлдиришга интилди — айнан шу қадриятлар BI Group фалсафасининг асосида ётади.
Меҳмонлар фуршет, фотосурат учун махсус зона, аниматорлар ва жонли мусиқа ташкил этилган wелcоме зонеъда кутиб олинди. Тадбир бошловчиси ва таклиф этилган блогер ҳамкорлардан тақдим этилган қўшимча совғалар, шунингдек, Женнифер Лопез концертига 10 жуфт чипталар ютуқли ўйинини ўтказди.
Кечанинг кулминацияси эса — классик лототрон орқали хонадон ютуғи бўлди. Унда охирги 6 ой ичида Ўзбекистондаги BI Group лойиҳаларидан бирида уй сотиб олган барча мижозлар иштирок этди. Ғолибнинг аниқланиши жонли эфирда, мустақил вакиллар ва томошабинлар иштирокида бўлиб ўтди, бу эса жараённинг шаффофлиги ва холислигини таъминлади.
“Бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат! Биз оиламиз билан ъБИ СадъЎ турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олган эдик, лекин ғолиб бўлишимизни ҳаттоки ўйламаган эдик. Бундай совға учун катта раҳмат!” — деди ғолиб ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан.
Тадбирда BI Group вакиллари ҳам табрик сўзи билан чиқиш қилдилар. Улар бу ютуқ фақат маркетинг эмас, балки мижозларга билдирилган чуқур миннатдорчилик ифодаси эканини таъкидладилар:
“Биз шунчаки квадрат метрлар эмас, балки яшаш хиссини уйғотадиган ҳақиқий уйлар яратамиз. Бугунги ютуқ эса — бизни танлаганингиз учун чин юракдан айтилган ташаккурдир. BI Group — бу ишонч, ҳамжамият ва ғамхўрлик ҳақида.”
Тадбир доирасида 25% гача чегирмалар ва BI Group турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун янгиланган ипотека шартлари ҳам тақдим этилди.
Кечанинг якуни эса — мусиқий дастур, фотосессиялар ва фуршет билан ўтди. Бу ютуқли ўйин нафақат мижозларга миннатдорчилик рамзи, балки BI Group — бу оддий кўчмас мулкдан кўра анча кенгроқ тушунча эканини яна бир бор исботлади. Бу — ишончлилик, шаффофлик ва ҳар куни яшаш истагини бахш этувчи ҳаёт маконини яратишга бўлган интилишдир.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)