Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда 3-саралаш босқичидаги гуруҳларда 3 ва 4-ўринни эгаллаган 6 жамоа икки гуруҳга бўлиниб, мундиал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Қуръа натижаларига кўра, А гуруҳидан Қатар, Бирлашган Араб Амирлиги ва Уммон терма жамоалари жой олди. B гуруҳи жуфтликлари эса Саудия Арабистони, Ироқ ҳамда Индонезия жамоаларидан ташкил топди.

А гуруҳи
- Қатар
- БАА
- Уммон
B гуруҳи
- Саудия Арабистони
- Ироқ
- Индонезия
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ баҳслари 2025 йил 8–14-октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўз гуруҳида ғолибликни қўлга киритган жамоа 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса 2025 йил 13 ва 18 ноябрь кунлари икки ўйиндан иборат плей-офф финал босқичида ўзаро беллашади. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби қитъалараро плей-офф турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Учрашувлар марказлашган тарзда Қатар ва Саудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Малайзияда ўтган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе жамоаларнинг гуруҳдаги жойлашувини аниқлашда ёрдам берди.
Изоҳ (0)