Мадриднинг “Реал” клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштирокини йирик молиявий фойда билан якунлади. Хаби Алонсонинг шогирдлари мусобақанинг ярим финал босқичигача етиб борди, бироқ бу паллада “Пари Сен-Жермен”га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Гарчи “қироллик клуби”нинг асосий мақсади — чемпионликни қўлга киритиш бўлган бўлса-да, молиявий нуқтайи назардан бу иштирок клуб учун катта фойда келтирди. Madrid Zone нашрининг хабарига кўра, “Реал” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштироки эвазига умумий ҳисобда 93 миллион доллар (тахминан 80 миллион евро) миқдорида мукофот пули ишлаб топган.
Манбада қайд этилишича, “Реал” ғолибликни қўлга кирита олмаган бўлса-да, бу даромад клубнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал баҳсида Парижнинг “ПСЖ” жамоаси Лондоннинг “Челси” клубига қарши майдонга тушади. Ҳал қилувчи ўйин 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)