• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    2 очко етарли, 3 очко кам — Ўзбекистоннинг Мундиалга чиқиш имконияти кўриб чиқилди

    Осиёда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўзининг қизғин палласига кириб келди. Wе Global Football нашри миллий жамоаларнинг Америка қитъасида бўладиган мусобақага йўлланма олиш имкониятларини чамалаб чиқди ва унда Ўзбекистоннинг Мундиалга бориш имкониятини 92,6 фоизга баҳолади. Ташқи томондан қарасак, барчаси оддий. Ўзбекистон олдиндаги 3 та беллашувда ғалаба қозонса, тарихда илк марта ЖЧ йўлланмасига эга чиқади. Лекин аслида вазият қандай, барчаси биз ўйлагандек осонми? Келинг, Темур Кападзе жамоасининг имкониятларини кўриб чиқамиз.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Дастлаб, турнир жадвалидаги ҳолатга назар соламиз. 7-турдан кейин А гуруҳида Эрон етакчилик қилмоқда. Ҳозирда форслар 19 очко билан ЖЧ йўлланмасини 99 фоизга ҳал қилган. 8-турда бўладиган Ўзбекистонга қарши баҳсдаги дуранг ҳам Эронни Америка қитъасида бўладиган Мунидалга олиб чиқади. Ўзбекистон 16 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ортда қолган 7 турда 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 10 очко тўплаган БАА ва Қатар мос равишда 3—4-ўринлардан жой олган. Қирғиз Республикаси (3 очко) ҳамда Шимолий Корея (2 очко) аутсайдер сифатида охирги ўринларда кетмоқда.

    Фото: ЎзПФЛ

    Ўзбекистоннинг кейинг тақвими қандай?

    Ўзбекистон терма жамосини олдинда 3 та муҳим баҳс кутиб турибди.

    • 25 март
      Эрон — Ўзбекистон
    • 5 июнь
      БАА — Ўзбекистон
    • 10 июнь
      Ўзбекистон — Қатар

    Кўриниб турибдики, Темур Кападзе жамоасини кутиб турган ҳар учта баҳс ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сабаби Эрондан ташқари қолган икки жамоа айнан тўғридан-тўғри ЖЧга чиқиш учун Ўзбекистон билан рақобат олиб бормоқда. Агар 25 март куни жамоамиз Эронда имкониятни бой берса ва БАА ҳамда Қатар ўз ўйинларида ғалаба қозонса, уларда мотивация икки баробар ошиб кетиши мумкин. Сабаби рақибларнинг, айниқса амирликлар жамоасининг кейинги тақвими нисбатан осон. Кўриб чиқамиз.

    БАА терма жамоаси тақвими:

    • 25 март
      Шимолий Корея — БАА
    • 5 июнь
      БАА — Ўзбекистон
    • 10 июнь
      Қирғизистон — БАА

    Қатар терма жамоаси тақвими:

    • 25 март
      Қирғизистон — Қатар
    • 5 июнь
      Қатар — Эрон
    • 10 июнь
      Ўзбекистон — Қатар

    Кўриниб турибдики, 2-ўрин учун кураш олиб бораётган жамоалар ичида энг осон тақвим БААга тегишли. Улар икки марта гуруҳ аутсайдерлари билан ўйнаса, бир марта ўз майдонида Ўзбекистонни қабул қилади. Қатарда эса вазият чигал кўринишда. Улар дастлаб Қирғизистонга сафар қилса, қолган икки баҳсда гуруҳ етакчилар билан ўйнайди.

    Имкониятлар қандай?

    Албатта, Ўзбекистоннинг имконияти ўз қўлида. Кўп нарса 25 мартда бўладиган Эронга қарши баҳсда аниқ бўлади. Мисол учун, агар Ўзбекистон сафарда мағлубиятга учраса ва БАА Шимолий Кореядан, Қатар эса Қирғизистондан устун келса, вакилларимиз ва рақиблар ўртасидаги фарқ 3 очкони ташкил қилади. Кейинги беллашувлар Темур Кападзе учун ҳаёт-мамот масаласига айланади.

    Сабаби, жамоа 9-турда Амирликка сафар қилади. Агар ғалаба ёки дуранг қайд этсак, яхши. Аммо имкониятни бой берилса, БААда иккинчи ўринга чиқиб олиш имконияти катта бўлади. Чунки ҳар икки жамоада ҳам 16 очко бўлади, лекин амирликлар жамоасида тўплар нисбати яхшироқ — +6. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич +4 ни ташкил қилади. Шунда охирги турдаги Қатар билан ўйинда катта ҳисобда ғалаба қозонишимиз талаб этилади, чунки рақибимиз БАА Қирғизистонга сафар қилади ва улар ушбу баҳсда ғалабани ўз томонига оғдириш учун барча нарсага тайёр эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

    Фото: ЎФА

    Қатарда ҳам имконият бор. Улар 25 март куни Қирғизистон майдонига сафар қилади. Агар улар Бишкекдан ғалаба билан қайтса, 5 июнь куни Доҳада Эронни қабул қилади. Ўша баҳсга қадар Эрон ЖЧ йўлланмасини ҳал қилса, катта эҳтимол билан қатарликлар ғалаба учун ҳаракат қилади ва охирги турда Тошкентга келади. Агар ушбу баҳсга қадар Қатар йўқотишларсиз келса, Темур Кападзе жамоасига бир оз қийин бўлиши мумкин.

    Ўзбекистон учун яхши сценарий

    Журналист Хушнудбек Худойбердиев айтганидек, яхши сценарийлар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистон қолган учта ўйинда ғалаба қозониши ҳам шарт эмас. Жамоа Эронда ютқазса ҳам майли. Энг асосийси БАА ҳамда Қатар билан дуранг ўйнаш керак. Шунда “оқ бўрилар” 100% ЖЧга чиқади. Чунки жамоанинг очколари 18 та бўлади ҳамда БАА ва Қатар қолган 2 та ўйинида ютса ҳам, Ўзбекистонга ета олмайди. Кўриб турганингиздек, барчаси уларнинг ўз қўлида. Шунчаки, асосий 2 та рақибдан 1 очко бўлса ҳам олиш уддаланса кифоя. Яъни, БАА ва Қатар билан камида дуранг ўйнаш, яъни ютқазмаслик. Бўлди, тамом.

    Фото: “Дарё” Мадина/Нурман

    Бошқа сценарийлар

    Яна бошқа сценарийлар ҳам бор, аммо улар Ўзбекистонга боғлиқ эмас. Яъни БАА ҳамда Қатар бошқа ўйинларда очко йўқотади. Масалан, қўшни Қирғизистон сюрприз тайёрлаб, ўз уйида БААдан ҳам, Қатардан ҳам очко олиб бериши мумкин.

    Ўта оптимистик сценарий бўйича, Ўзбекистон 3 кундан кейин ҳам ЖЧга расман чиқиши мумкин. 2 та вариант бор:

    1. Эрон билан дуранг ўйнаш керак, параллел баҳсларда БАА ҳамда Қатар ютқазиши шарт;
    2. Эронни мағлуб этиш керак, параллел баҳсларда БАА ҳамда Қатар ёки дуранг ўйнайди, ёки ютқазади.

    Иккала вазиятда ҳам Ўзбекистон расман ЖЧга чиқади. Қолган 2 та ўйин, шунчаки, расмиятчилик учун бўлади. Албатта, бунга ишониш қийин, аммо эҳтимоллар назариясида шунақа имконият йўқ эмас.

    22 март, 18:04   Изоҳ (0)   11494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Темур Кападзе#Ўзбекистон терма жамоаси#Эрон#ЖЧ—2026 саралаш#БАА

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.