• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Бундан бир неча кун олдин Хитойда келажакда дунёдаги энг йирик ГЭС бўлиши кутилаётган гидроэнергетика лойиҳаси қурилишига старт берилди. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 170 млрд доллар (!) бўлиши кутилмоқда. ГЭС тўлиқ битгандан сўнг йилига 300 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Ушбу материалда дунёда қурилган энг йирик ГЭСлар ҳақида маълумот берамиз.

    Бугун ҳаётни электр энергиясисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки инсоният фойдаланаётган барча нарса тўғридан-тўғри электр энергияси сарфлайди ёки уларни ишлаб чиқаришда токдан фойдаланилади.

    Шу сабабли пайдо бўлганидан буён дунё бўйлаб электр энергиясига бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Натижада яна кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариш лозим бўляпти.

    Электр энергияси ишлаб чиқариш Ер шари бўйлаб тенг тақсимланмаган. Кимлардир кўпроқ ишлаб чиқаради ва кўпроқ истеъмол қилади. Ривожланаётган давлатларда эса кўрсаткич анча паст. Ҳатто баъзи давлатлар ўзида етишмовчилик бўлса ҳам ишлаб чиқарган электр энергиясини қўшниларга сотади.

    Шунингдек, электр энергияси турли давлатларда турли усуллар билан ишлаб чиқаради. Ривожланган давлатлар энергияни кўпроқ АЭСларда, ривожланаётган ва қолоқ давлатлар кўпроқ иссиқлик электростанцияларида (ИЭС), табиий шароити бор айрим давлатлар эса гидро электростанцияларда ишлаб чиқаради.

    Сўнгги бир неча ўн йилда дунё бўйлаб “яшил энергия” яъни сувдан, қуёш ва шамол ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқаришга эътибор кучайди.

    Сувдан электр энергияси олиш анча арзонга тушади. Бироқ ГЭСлар учун тўғон қурилаётганда экологик оқибатлар инобатга олиниши лозим. Яъни, дарёларнинг олди тўсилганда қуйи оқимларда қурғоқчилик юз бериши ёки табиатга жиддий зарар етказилиши эҳтимоли бор.

    Бироқ шундай бўлса ҳам кейинги йилларда дунёнинг турли бурчакларида дарёларнинг олдини тўсиб тўғон қуриш авж олди. Бунда айниқса кўп сонли аҳолига ва йирик иқтисодиётга эга Хитой актив бўлмоқда. Шу сабабли ҳам ҳозирги кунда дунёдаги йирик ГЭСларнинг аксарияти шу давлатда жойлашган.

    Хитойликлар “яшил энергия” олишда тўхатиб қолмоқчи эмас. Чунончи, бундан бир неча кун олдин бу мамлакатда дунёдаги энг йирик ГЭС қурилиши бошлангани ва унга қарийб 170 млрд доллар сарфланиши ҳақида хабар тарқалди.

    Маълум бўлишича, хитойликлар улкан ГЭСни Тибет автоном ҳудудидан оқиб ўтадиган Ярлунг-Сангпо дарёсининг қуйи оқимида қуришади.

    ГЭС тўлиқ битгач у йилига 300 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Таққослаш учун бу Ўзбекистонда бир йилда ишлаб чиқариладиган электр энергиясидан қарийб тўрт марта кўп. (Ўзбекистонда 2024 йилда 81,5 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

    Қўйида дунёдаги энг йирик ГЭСлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

    1. “Уч дара” (Хитой)

    Хитой “Уч дара” ГЭС тўғони қурилишини 1993 йилда бошлаган. 2003 йилда биринчи агрегатлар электр энергияси бера бошлайди. 2012 йилда “Уч дара” ГЭС тўлиқ ишга туширилади.

    ГЭСга Хитойдаги йирик компаниялардан бири Чина Янгтзе Power эгалик қилади. “Уч дара” бир йилда 111,8 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Таққослаш учун, бу Ўзбекистонда бир йилда ишлаб чиқариладиган электр энергиясидан қарийб 50 фоизга кўп.

    “Уч дара” ГЭС тўғонининг баландлиги 185 метр, узунлиги 2 309 метрга етади. ГЭС Янсзи дарёсининг Хубей провинциясидан оқиб ўтувчи қисмида қурилган. Хитой компанияси унинг қурилишига жами 30,5 млрд доллар сарфлаган.

    Бу ГЭС тўғони дунёдаги энг оғир тўғон бўлиб, унинг вазни 65,5 млн тонна чиқади. Аввалроқ айнан “Уч дара” ГЭС тўғони Ер айланишини секинлаштиргани айтилган хабарлар чиққанди.

    1. Байхетан (Хитой)

    Байхетан ГЭС ҳам Хитойда Янсзи дарёсининг юқори қисмида бунёд этилган. ГЭС қурилиши 2017 йилда бошланган ва 2022 йилда у ишга туширилган. ГЭСга Хитойнинг China Three Gorges Corporation компанияси эгалик қилади.

    Денгиз сатҳидан 825 метр баландликда қурилган Байхетан ГЭС тўғони баландлиги 289 метр, узунлиги 709 метрдан иборат. ГЭС бир йилда 60,24 млрд киловатт соат электр энергия ишлаб чиқаради. Хитойликлар бу ГЭС қурилиши учун 26 млрд доллар сарфлаган.

    Байхетан ГЭСда баландлиги 50 метр, оғирлиги 8 000 тонна бўлган жуда йирик гидроагрегатлар ўрнатилган бўлиб, дунёдаги биронта ГЭС бу кўрсаткич бўйича унга тенглаша олмайди.

    1. Итайпу (Бразилия—Парагвай)

    Итайпу ГЭС Жанубий Америкада Амазондан сўнг иккинчи йирик дарё бўлган Парана дарёсида қурилган. Бу дарё Бразилия ва Парагвай чегараси бўйлаб оқади. Шу сабабли Итайпу ГЭСни икки давлат шерикликда қурган.

    ГЭС қурилиши 1984 йилда бошланган ва у 2007 йилга келиб тўлиқ ишга туширилган. ГЭСни ҳар икки давлат ҳамкорликда ташкил этган қўшма корхона бошқаради.

    Итайпу ГЭС тўғонининг баландлиги 196, узунлиги 7 235 метрни ташкил этади. У дунёдаги йилига 100 млрд киловатт соатдан ошиқ электр энергияси ишлаб чиқарган биринчи ГЭС ҳисобланади.

    Дастлабки лойиҳада Итайпу ГЭС учун 4,4 млрд доллар сарфланиши белгиланганди. Бироқ кейинчалик қурилиш нафақат чўзилади, балки дастлабки лойиҳа ўзгариб, тўғон янада каттароқ қурилади. Натижада ГЭСни қуриш учун Брализилия ва Парагвай жами 15,3 млрд доллар сарфлайди.

    1. Силоду (Хитой)

    Силоду ГЭС қурилиши 2005 йилда бошланган ва у 2014 йилда тўлиқ ишга туширилган. Бу ГЭС тўғони Янсзи дарёсининг юқори қисмига келиб қуйилувчи Сзинша дарёсида қурилган. Унга Хитойнинг China Three Gorges Corp давлат компанияси эгалик қилади.

    ГЭС тўғонининг баландлиги 285, узунлиги эса 700 метрни ташкил этади. Силоду ГЭСнинг қуввати қарийб 14 минг мегаватт бўлиб, унга ҳар бирининг қуввати 770 мегаватт бўлган 18 та гидроагрегат ўрнатилган.

    ГЭСга Чина Янгтзе Power компанияси эгалик қилади ва бир йилда 55,2 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    1. Белу-Монти (Бразилия)

    Белу-Монти ГЭС Бразилиянинг Пара штатидан оқиб ўтувчи Амазоннинг йирик ирмоқларидан бири бўлган Шингу дарёсида қурилган.

    ГЭС қурилиши 2011 йилда бошланган ва 2016 йилда дастлабки гидроагрегатлар ишга тушган. 2019 йилда ГЭС тўлиқ қувват билан ишлай бошлаган. Унга Norte Energia компанияси эгалик қилади.

    Белу-Монти тўғони уч қисмдан иборат бўлиб, уларнинг узунлиги қарийб 10 километрга етади. Баландлиги эса 33, 36 ва 90 метрдан иборат.

    Белу-Монти ГЭС бир йилда ўртача 40 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    1. Гури (Венесуэла)

    Гури ГЭС Венесуэланинг Боливар штатидан оқиб ўтувчи Карони дарёсида қурилган. ГЭСга Жанубий Америкада анча машҳур сиёсатчи бўлган Симон Боливар номи берилган.

    ГЭС қурилиши 1963 йилда бошланган дастлабки гидроагрегатлар 1978 йилда ишга туширилган. 1986 йилда ГЭС тўлиқ қувват билан ишлай бошлаган. Гури ГЭСга Венесуэла давлат компанияси эгалик қилади.

    Гури ГЭС тўғонининг баландлиги 162 метр, узунлиги 1 300 метрни ташкил этади. У йилига ўртача 47 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    Бу ГЭС Венесуэлада истеъмол қилинадиган электр энергиясининг 65 фоизини ишлаб чиқаради. У яна иккита ГЭС билан бирга мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 82 фоизини етказиб беради.

    1. Удунде (Хитой)

    Удунде ГЭС ҳам Янсзи дарёсининг юқори қисмига қуйиладиган Сзинша дарёсида қурилган бўлиб, унга China Yangtze Power компанияси эгалик қилади.

    Бу ГЭС қурилиши 2015 йилда бошланган ва у 2021 йилда фойдаланишга топширилган. Уни битказишга 16 млрд доллар сарфланган.

    Удунде ГЭС тўғони баландлиги 240 метрни ташкил этади ва у йилига 40 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    1. Тукуруи ГЭС (Бразилия)

    Тукуруи ГЭС Бразилиянинг Токантинс штатида, Токантинс дарёсида қурилган бўлиб унга Элетронорте компанияси эгалик қилади.

    ГЭС қурилиши 1976 йилда бошланган ва 1984 йилда ишга туширилган. ГЭС тўғонининг баландлиги 76 метрни, узунлиги эса 11 километрни ташкил этади.

    Тукуруи ГЭСда ўрнатилган 24 та генератор бир йилда 40 млрд киловатт соат атрофида электр энергияси ишлаб чиқаради.

    1. Сянсзяба ГЭС (Хитой)

    Сянсзяба ГЭС Хитойнинг Ляншан-Ий автоном ҳудудида, Янсзи дарёсининг юқори қисмига қуйилувчи Сзинша дарёсида қурилган. Унга ҳам China Yangtze Power эгалик қилади.

    ГЭС қурилиши 2002 йилда бошланган ва 2014 йилда у тўлиқ ишга туширилган. Тўғоннинг баландлиги 161 метр, эни эса 900 метрни ташкил этади.

    Сянсзяба ГЭС бир йилда ўртача 30 млрд киловатт соат электр энергия ишлаб чиқаради.

    1. Гранд-Кули ГЭС (АҚШ)

    Гранд-Кули ГЭС АҚШнинг Вашингтон штатидан оқиб ўтувчи Колумбия дарёсида қурилган. Унга хусусий компанияларнинг бири эгалик қилади.

    Бу ГЭС қурилиши 1970 йилларнинг иккинчи ярмида бошланган ва 1985 йилда у тўлиқ ишга туширилган. ГЭС тўғонининг баландлиги 168 метр, узунлиги 1 592 метрни ташкил этади.

    ГЭС бир йилда ўртача 20 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    Юқоридагилардан ташқари, Россиядаги Саяно-Шушенск, Красноярск, Канададаги Робер-Бурасса ва Черчилл-Фолс кабилар дунёдаги энг йирик ГЭСлар сирасига киради.

    Агар Хитойда қурилиши бошланган янги ГЭС ишга тушса у дунёдаги энг кўп электр энергияси ишлаб чиқарувчи энг йирик ГЭСга айланади.

                                                                                                                                Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    9 август, 13:45   Изоҳ (0)   1768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40

    Ўзбекистонда иш излаш ва ходим топиш учун махсус портал яратилади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:39

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.