“Манчестер Юнайтед” футболчиси, 21 ёшли аргентиналик вингер Алехандро Гарначо клуб раҳбариятидан “Челси”нинг таклифини қабул қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Унга кўра, Гарначо “қизил иблислар” раҳбариятига шарт қўйиб, агар уни “Челси”га трансфер қилишни истамаса, 6–12 ой давомида захирада ўтиришга тайёр эканини билдирган. Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” футболчи учун 70 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди эса клуб ушбу нархни пасайтирган ва ҳозирда Гарначони 50 миллион фунт эвазига сотиб юборишга тайёр. Олдинроқ “Челси” “Манчестер Юнайтед”га аргентиналик ярим ҳимоячини ўз футболчиларидан бири билан алмаштиришни таклиф қилгани хабар қилинганди. Бироқ “Манчестер Юнайтед” бу таклифга рад жавобини берган ва футболчини фақат нақд пулга сотмоқчи эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)