FIFA миллий терма жамоалар рейтингини янгилаганини эълон қилинди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1449,12 очко билан икки поғона юқорилаб, 55-ўринга кўтарилиб олди.

Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа июнь ойида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида иккита учрашув ўтказди. 5 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафардаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланган бўлса, 10 июнь куни Тошкентда Қатар устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қайд этилди.
Мазкур натижалар Ўзбекистон рейтингига бевосита таъсир кўрсатди. БААга қарши ўйиндаги дуранг учун жамоа 1,30 очко йўқотган бўлса, Қатар устидан қозонилган ғалаба эвазига 13,40 очко қўшиб олди. Якунда жамоанинг умумий рейтинг очколари сони 1449,12 га етиб, рейтингда 57-ўриндан 55-ўринга кўтарилди.
Ҳозирда Ўзбекистон Осиёдаги терма жамоалар орасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Қуйида Осиёнинг FIFA рейтинги бўйича энг кучли 8 жамоанинг ўрни ва олдинги ойларга нисбатан ўзгаришлари келтирилган:

Маълумот учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини CАФА турнири доирасида Уммонга қарши ўтказади. Мазкур баҳс 30 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)