Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатарни қабул қилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган маълумотларга кўра, учрашув учун чипталар бугун, 3 июндан бошлаб сотувга чиқарилган.

iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат офлайн савдо тартибини жорий этади. Чипталар 3 июндан бошлаб “Humo Arena”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларидаги iTicket кассаларида офлайн тарзда сотилади, дейилади ЎФА хабарида.
Маълумотларга кўра, чипталар турли хил нархда — 1 қаватдаги ён томондаги секторлар 300 минг сўм марказий секторлар 500 минг сўмдан, 2 қаватдаги марказий секторлар 100 минг сўм ён томонлари 75 минг сўмдан сотилмоқда. Бир киши 4 тадан ошиқ чипта сотиб ололмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси А гуруҳида 17 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. Темур Кападзе жамоаси 5 июнь куни Абу-Дабида БААга қарши майдонга тушса, 10 июнь куни Тошкентда қатарни қабул қилади.
Изоҳ (0)