Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича маълумот берилиши, Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириши, болаларга қўпол муносабат қилинган “Танзиландия” боғчаси лицензиясидан айрилиши – “Дарё” нашри 24 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда ССВ тасарруфидаги стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Улар орасида болалар стоматология поликлиникалари ҳам бор.
Янги ўқув йилидан Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади
Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
Тошкентдаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист иши бўйича тергов якунланди
Техник экспертиза ўтказилганда меҳмонхонадаги иситиш қозонлари эскиргани ва хизмат муддати тугагани аниқланган.
“Пуллар ўзбек халқига тегишли” Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича маълумот берилди
Мусодара қилинган маблағлар биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ва таълимга йўналтирилмоқда.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви шундай қарор қабул қилди.
Тошкент шаҳри ҳамда уч вилоятда ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)
Улар фирибгарлик йўли билан фуқаролардан пул олган.
Самарқандда Ўзбекистон—Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди (фото)
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокидаги музокараларда минтақавий шерикликка доир масалалар юзасидан фикр алмашди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлади
Туркман халқининг миллий етакчисига Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти тантанали топширилди.
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда эман дарахтини экди (фото)
Маросим Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги қатъий интилишнинг рамзи бўлди.
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув сабаб ўзбекистонлик фуқаро вафот этди
Зилзила вақтида у юқори қаватда бўлган.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга “Замонлар садоси” кўргазмасини бориб кўрди (фото)
Меҳмонларга кўргазманинг асосий қисми — тунги саҳро манзараси намойиш этилди.
Тошкентдаги хусусий боғча ходими 6 ёшли болани калтаклади (видео)
Ходим болани камера йўқ хонага олиб чиқиб қасддан урган.
Ўзбекистоннинг бешта туманида зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри ҳисобланган Марҳамат туманида сезилиш кучи 3 балл бўлди.
Болаларга қўпол муносабат қилинган “Танзиландия” боғчаси лицензиясидан айрилди
Жавобгар суднинг қароридан норози бўлиб шикоят киритган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги малака синовларида бўлгани айтилган “таниш-билишчилик” ҳақида: “Ҳеч қандай сирли нарса йўқ”
Тест жараёнлари вақтида техник носозлик сабаб экранда бир кадр тўхтаб қолган.
Умрага кетиб, оч ва ётоқсиз қолиб кетган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Баъзи турфирмалар ўз зиммасига олган вазифаларни бажармагани сабабли кўплаб фуқаролар Саудия Арабистонида оғир ҳолатга тушиб қолган.
Шукрулло Исроиловнинг машинасини олиб қочган йигитга суд ҳукми ўқилди
Судда қизиқчининг ўғли унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.
Изоҳ (0)