Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 2024 йилдаги амалга оширилган ишлар, жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бугунги кунда 56 та давлатга агентлик томонидан расмийлаштириладиган жами 612 та фитосанитария сертификати асосида маҳсулот юклаш имконияти яратилган. Спесифик бозорлардан бири ҳисобланган Хитойнинг махсус реестрга 19 турдаги маҳсулот экспорти бўйича 83 та корхона ва 115 та боғ киритилди.
2024 йилда мавсум давомида зарарли чигирткага қарши 743 минг гектарда кузатув назорат ишлари олиб борилди ва 504,7 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. “Карантин хизмати — деҳқонга кўмакчи” тамойили асосида ўсимликлар клиникалари ва биолаборатория эгалари иштирокида агрокластер, фермер ва деҳқон хўжалиги, иссиқхона ҳамда томорқа ер муаммолари қисқа фурсатларда ҳал этиш механизми йўлга қўйилди.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қулайлик яратиш мақсадида биолабораториялар 639 тага (қўшимча 16 та) ва ўсимлик клиникалари 971 тага (қўшимча 28 та) етказилди. 529 та биолабораторияга “Техник-паспорт” ва “Сифат сертификати”лари берилди.
Экспортда 143,9 мингта маҳсулот намуналари экспертизадан ўтказилиб, 1 440 та ҳолатда 11 турдаги, импортда 304,8 мингта экспертизадан ўтказилиб, 1 268 та ҳолатда 24 турдаги карантин объектлари аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.
1739,3 тонна ва 30 999 дона ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар қайтарилди, 2,79 тонна ва 194 313 дона йўқ қилинди.
2025 йилда Ўзбекистон бўйича 608,1 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган. Март—апрель ойлари чигирткага қарши кураш хизмати отрядлари учун муҳим палла бўлиб, республиканинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кимёвий кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
2025 йил февраль—март ойларида 424 минг гектар майдонда кузатув-назорат ишлари амалга оширилди. Мониторинг натижалари Locust.uz ахборот дастурига киритилди. Зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва самарали ўтказиш учун жами 42 та махсус автомашина, 181 та трактор, 69 та OVX-600 ва 113 та VP-1 пуркагич, 584 та моторли қўл пуркагичлари ва 28 та сув ташувчи транспорт воситаси тайёр ҳолга келтирилди.
Изоҳ (0)