Мадриднинг “Реал” клуби Испания Кубоги финали олдидан ўтказилиши лозим бўлган расмий тадбирларни бекор қилди.

Маълумотларга кўра, мадридликлар “Эл-Класико” олдидан ўйин олди матбуот анжумани, клуб кечки овқати, фотосессия ва расмий машғулотларни бекор қилган.
Мадрид клуби финалда иштирок этадиган ҳакамларни алмаштиришни сўраётгани айтилмоқда. Бунга ўйиндан аввал ҳакамлар иштирокидаги матбуот анжуманида айтилган гаплар сабаб бўлган.
Жумладан, учрашувга белгиланган бош ҳакам йиғлаб интервью берган. Шу билан бирга, VAR тизимида ишлайдиган ҳакамлардан бири ҳам ҳиссиётга тўлаб гапирган.
Ушбу вазият “Реал”га ёқмаган ҳамда бу вазиятни ён босиш ёки нейтралликдан қочиш деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)