Мадриднинг “Реал” клуби Леверкузеннинг “Байер” жамоасида фаолият олиб бораётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсони бош мураббий этиб тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг El Partidazo de COPE нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал” Алонсо учун “Байер”га 8 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди. Бу мураббийнинг амалдаги шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун белгиланган якуний миқдор саналади.
Маълумот учун, ҳозирда “Реал”ни бошқариб келаётган италиялик мутахассис Карло Анчелотти жамоани 2024/2025 йилги мавсум якунида тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси айнан ўша мавсум охиригача мўлжалланган. Хаби Алонсо ҳамда “Байер” ўртасидаги битим яна бир мавсум — 2025/26 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шу боис мадридликлар мураббий учун товон пули тўлашга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ (0)