• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Пушкашдан Мессигача. “Эл-Класико”лар тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

    Испания Кубоги ярим финал жавоб ўйинида “Барселона” ва “Реал Мадрид” жамоалари тўқнаш келади. Мадридда ўтган дастлабки ўйинда “Барселона” 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди. Қуйида “Эл-Класико” тарихидаги энг яхши тўпурарлар ёдга олинади.

    Ференс Пушкаш (“Реал Мадрид”) — 14 та гол

    “Реал”нинг венгриялик афсонаси класиколар тарихида 14 та гол урган. Уларнинг 9 таси Ла Лига доирасида киритилган бўлса, 3 та тўп Еврокубокларда киритилган. Пушкаш 2 та голини Испания Кубогида урган.

    Фото: Getty Images

    “Реал”га 31 ёшида келган ва ажойиб даврни (1958—1967) ўтказган “Пушечка-Bum” нафақат класиколар, балки “Реал” тарихида ҳам энг яхши тўпурарлардан бири. Пушкаш 242 та гол билан Мадрид тўпурарлари рўйхатида 6-ўринда туради.

    Қайд этиш керак, Пушкаш класиколарда ўртача гол уриш бўйича етакчи ҳисобланади — 0,78 (18 ўйинда 14 та гол).

    Сесар Родригес (“Барселона”) — 14 та гол

    Фаолиятининг қарийб 20 йилини (асосий жамоада: 1939—1955) “кўк-анорранглилар” сафида ўтказган Сесар жамоа сафида 351 та ўйин ўтказган ва уларда 232 та гол урган. Родригес “Реал”га қарши асосий голларини Ла Лигада киритган — 12 та. Испания Кубогида эса икки бор азалий рақиб дарвозасига йўл топган.

    Фото: Twitter

    Сесар расмий ўйинлардаги голлар бўйича узоқ йиллар давомида “Барселона”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турди. Бироқ 2012 йилнинг март ойида Лионель Месси унинг рекордини янгилади.

    Фаолиятини якунлагандан кейин бир мавсум каталонга бош мураббий бўлган, бироқ бу борада омади чопмаган.

    Франсиско Хенто (“Реал Мадрид”) — 14 та гол

    Умрини “Реал”га бағишлаган яна бир футболчи. Пако 1953—1971 йиллар давомида “қаймоқранглилар” шарафини ҳимоя қилган. Хенто бир жамоа сафида Европа Чемпионлар Кубогини 6 марта қўлга киритган тарихдаги ягона футболчи ҳисобланади.

    Фото: Getty Images

    “Эл-Класико”ларда Хенто Ла Лига доирасида 10 та, Испания Кубоги ва Еврокубокларда 2 тадан тўп киритган.

    “Реал” афсонаси 2022 йилнинг 18 январь куни 88 ёшида вафот этди.

    Рауль (“Реал Мадрид”) — 15 та гол

    Исми “Реал” номи билан ёнма-ён айтиладиган афсоналардан бири. 1994—2010 йиллар давомидаги фаолияти мобайнида Рауль “Мадрид”нинг ҳақиқий рамзига айланди. 550 дан ошиқ ўйин ўтказди ва 220 дан ортиқ гол урди.

    Фото: Getty Images

    “Барселона”га қарши ўйинларда Рауль 15 марта рақиб дарвозасига йўл топган. Улардан 11 таси Примерада, 3 таси Суперкубок ўйинида ва битта Чемпионлар Лигасида.

    Рауль ўз вақтида Ди Стефанонинг рекордини янгилаб, “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганди. Кейинчалик ундан Криштиану Роналду ва Карим Бензема ўзиб кетди.

    Алфредо Ди Стефано (“Реал Мадрид”) — 18 та гол

    “Реал”нинг афсонавий футболчиларидан бири узоқ йиллар давомида класиколар тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини сақлаб турди, “ўзга сайёраликлар” ташрифига қадар. Класиколарда 14 та голни Ла Лигада, 2 тасини Испания Кубоги ва яна иккитасини Еврокубоклар доирасида урган.

    Фото: Twitter

    Жанубий Америкадаги фаолиятидан кейин Европадаги саргузаштларини “Барселона”да бошлаши кутилган Ди Стефано охир-оқибат “Реал” сафига бориб қўшилганди. Мадриддаги 12 йил давомида “сарғиш сочли мерган” кўп жабҳадаги рақамларни янгилаб юборди.

    Криштиану Роналду (“Реал Мадрид”) — 18 та гол

    “Реал”нинг энг яхши тўпурари класиколарда ҳам гол уришдан тўхтамаган. Унинг 2011 йил “Барселона”га киритган тўпи Marca томонидан йилнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилганди.

    Фото: Getty Images

    2009—2018 йиллар давомида Мадридда фантастик натижалар кўрсатган Криштиану 450 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. “Эл-Класико”ларда Роналду 9 та голини лигада, 5 тасини кубок ўйинларида ва яна 4 тасини Испания Суперкубогида урган.

    Лионель Месси (“Барселона”) — 26 та гол

    Аргентиналик тирик афсона класиколарда “Реал”ни аяб ўтирмаган. Месси “Реал”га қарши 45 та ўйин ўтказган. 18 та гол Ла Лигада, 6 таси Суперкубокда ва яна 2 та Чемпионлар Лигасида урилган. Бироқ Месси Испания Кубогида Мадрид дарвозасини ишғол қилолмаган.

    Фото: Getty Images

    “Барселона” тарихидаги биринчи рақамли футболчига айланган Месси 2004—2021 йиллар давомида каталонлар сафида қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди ва 630 та гол урди.

    Бонус

    Карим Бензема (“Реал Мадрид”) — 13 та гол

    Фото: Getty Images

    Юқоридаги футболчилар натижасини ортда қолдириши мумкин бўлган ўйинчи Бензема бўлиб турибди. Сўнгги йилларда кучли ўйин намойиш қилаётган Карим икки жамоа сафидаги актив футболчилар орасида класиколардаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. У Испания Кубогида каталонларга бир марта гол урган (Ла Лига — 8, Суперкубок — 4) ва бугун ушбу кўрсаткични янгилаш имкониятига эга.

    05.04.2023, 17:48   Изоҳ (0)   8150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳакамлар ёрдами билан эмас, тўғри йўл билан ютишни истайман”. “Эл-Класико” олдидан Хави ва Анчелотти нималар деди?

    05.04.2023, 10:26

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, Роналдудан дубль

    05.04.2023, 02:23

    Италия Кубоги. “Интер” “Ювентус”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 

    05.04.2023, 02:09

    АПЛ. “Ливерпуль” қолдирилган тур ўйинида “Челси” билан дуранг ўйнади 

    05.04.2023, 02:00

    Германия Кубоги. “Бавария” чорак финалда “Фрайбург”га мағлуб бўлиб, ўз юришини тўхтатди 

    05.04.2023, 01:51

    УЕФА ёзда “Негрейра иши” бўйича “Барселона” устидан ҳукм чиқаради 

    04.04.2023, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.