Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” жамоаси билан янги шартнома тузиш арафасида турибди.

Маълумотларга кўра, футболчи йилига 171 млн фунт стерлинг (227 млн 802 минг доллар) маош олади.
40 ёшли ҳужумчининг маоши вақт ҳисобида бўлиб чиқилса қуйидагича бўлади:
- Ҳар ой 14 289 000 фунт (246 млрд 051,7 млн сўм);
- Ҳар ҳафта 3 298 000 фунт (56 млрд 790,4 млн сўм);
- Ҳар куни 471 000 фунт (8 млрд 110,4 млн сўм);
- Ҳар соатда 19 600 фунт (337,5 млн сўм);
- Ҳар дақиқада 327 фунт (5 млн сўм);
- Ҳар сонияда 5,45 фунт (93 минг 847 сўм).
Маълумот учун, Криштиану “Ан-Насср” сафида 2023 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)