Қорақалпоғистон Республикасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Нукус шаҳрида жойлашган хонадонларнинг бирида ёлғиз яшовчи фуқаро эшигини очмаётганлигидан хавотирланган қариндоши Қорақалпоғистон ФВБга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хонадон эшиги очиб берилганда ёлғиз яшовчи фуқаро қон босими кўтарилиб кетганлиги натижасида унинг қўл ва оёқлари ишламаётганлиги маълум бўлди.
Қутқарувчилар томонидан фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
2023 йилнинг июлида Қашқадарё вилояти Нишон туманида уй ичида қолиб кетган ёш бола қутқарилганди. 2025 йилнинг март ойида Самарқандда уй ичида қулфланиб қолган қизалоқ қутқарилган эди.
27 март куни Қашқадарёда қутқарувчилар томонидан лифт ичида қулфланиб қолган болалар соғ-саломат қутқарилган эди.
Изоҳ (0)