Европа жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун мавсумолди ўртоқлик ўйинларида иштирок этмоқда.
“Барселона” “Реал”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Усмон Дембеле ҳисобни очди. Биринчи бўлим каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи бўлимда “кўк-анорранглилар” яна иккита гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб, 85-дақиқада Фермин Лопес ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилган бўлса, 90-дақиқада Ферран Торрес якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа Хави жамоаси норасмий “Эл-Класико” баҳсида ғалаба қозонди.
Ўртоқлик ўйини
29 июль, шанба
“Барселона” – “Реал” 3:0
Голлар: 1:0 – 15 Дембеле, 2:0 – 85 Лопес, 3:0 – 90 Ферран Торрес.
“Барселона”: тер Стеген, Араухо (Эззалзули, 77), Кристенсен (Эрик Гарсия, 29), Кунде, Балде (Дест, 76), Гундўған (Сержи Роберто, 42), Ромеу (Ферран Торрес, 76), де Йонг (Алонсо, 77), Педри (Лопес, 66), Дембеле (Рафинья, 66), Левандовски (Фати, 76).
“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди (Фран Гарсия, 45), Вальверде (Кроос, 58), Камавинга (Модрич, 58), Тчуамени, Беллингҳем (Хоселу, 73), Винисиус Жуниор, Родриго (Браим Диас, 83).
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (25), Камавинга (34), де Йонг (41), Карвахаль (45), Кунде (62), Ромеу (71), Алаба (81).
Изоҳ (0)