Ламин Ямал “Эл-класико”нинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ла Лиганинг 32-турида “Реал Мадрид” Сантяго Бернабеу стадионида “Барселона”ни мағлуб этди (3:2). Ламин Ямал Ла Лига томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
21 апрель куни бўлиб ўтган ўйинда “Барселона”нинг 17 ёшли вингери 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ямал 70-дақиқада Фермин Лопеснинг голига олиб келган ҳужумда асосий тўп узатишни тамалга оширди. Шунингдек, 1-бўлимда қанот ярим ҳимоячисининг зарбасидан сўнг тўп Андрей Лунин дарвозасига йўл олиши мумкин эди, бироқ ҳакам Сезар Сото Градо VAR билан маслаҳатлашганидан сўнг эпизодни гол деб тан олмади.
Ушбу ғалабадан сўнг “Реал Мадрид” жамоаси “Барселона” жамоаси билан фарқни 11 очкога етказиб, чемпионликни қўлга киритишга яқин турибди.
Изоҳ (0)