Кўплаб канадаликлар Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлиш ғоясига қизиқиш билдирмоқда. Канаданинг Брюссел учун муносиб муҳити мавжуд, бироқ аъзолик йўлида айрим жиддий тўсиқлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп шимолдаги қўшниси билан муносабатларни ўзгартираётган, кўплаб жазо тарифларини жорий этаётган ва ижтимоий тармоқларда жанговар хабарлар жойлаётган бир пайтда, канадаликлар янги, ишончлироқ иттифоқчилар билан яқинлашиш керакми, деган саволни ўзларига бермоқдалар.
Таъкидланишича, яқинда ўтказилган сўровномада канадаликларнинг 44 фоизи Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ғоясини қўллаб-қувватлашини айтган бўлса, 34 фоизи бу ғояни рад этган.
“Канаданинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳатто Европа комиссиясига ҳам амалга ошмайдиган орзу бўлиб туюлса-да, Politico учун бу масалани ўрганган европалик мутахассислар бундай дадил қадам билан муваффақиятга эришиш қийин бўлса-да, аслида имконсиз эмаслигини таъкидламоқдалар”, дейилади мақолада.
Шунингдек, мақола муаллифлари Европа Иттифоқи ва Канадани Атлантика океани ажратиб турса-да, айни пайтда уларни кўплаб манфаатлар бирлаштириши, жумладан, мустаҳкам иқтисодий алоқалар, умумий демократик қадриятлар ва Дональд Трамп раҳбарлигидаги янги Америка маъмурияти сиёсати билан боғлиқ муаммолар уларни яқинлаштиришини қайд этишган.
Санкт Петербург давлат университети “Халқаро муносабатлар” факультети Европа тадқиқотлари кафедраси доценти Дмитрий Левининг фикрича, Канаданинг Европа Иттифоқига (ЕИ) интеграциялашуви ҳақидаги фикрлар АҚШнинг тариф сиёсатига жавобан қилинган ҳаракат ҳисобланади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Канадани АҚШнинг навбатдаги штатига айлантириш нияти ҳақида бир неча бор ўз фикрини билдирган эди.
Изоҳ (0)