Канада ҳукумати савдо эскалацияси шароитида бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида қатор Америка товарларини олти ой давомида бождан озод қилишини эълон қилди.

“Ҳукумат Канада озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қадоқлашда, шунингдек, соғлиқни сақлаш, жамоат ва миллий хавфсизликни таъминлашда қўлланиладиган АҚШдан импорт қилинадиган товарларга вақтинчалик олти ойлик имтиёз беради”, дейилади баёнотда.
Канадада автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам қисман бождан озод қилинади. Уларга йилига маълум миқдордаги Америка автомобилларини бож тўламасдан импорт қилишга рухсат берилади.
АҚШ аввалроқ Мексика ва Канададан товарлар импортига 25 фоизлик божлар жорий қилганди. Вашингтон бу чораларни ноқонуний миграция ва фентанил етказиб беришга қарши кураш билан изоҳлади. Канада жавоб божларини эълон қилди.
Изоҳ (0)