Нью Йоркда бўлиб ўтган “G7+Украина” йиғилишида Европа иттифоқи ва 30 дан ортиқ давлат Россия ҳужумидан жабр кўрган Украина ҳудудларини қайта тиклаш бўйича қўшма декларация қабул қилди.
Украина президенти офисининг расмий сайтида эълон қилинган учрашув якунлари бўйича пресс-релизда қайд этилишича, ҳужжатда Ғарбда музлатиб қўйилган Россия активларидан тушган даромадлардан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилади.
Декларация бандлари орасида “Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш йўлида тикланишига тўлиқ ёрдам”, 2023 йилда ишга туширилган Украина донор платформасини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Киевга тахминан 50 млрд доллар миқдорида қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш ўрин олган.
“Бунинг учун Ғарб мамлакатларида музлатилган Россия активларидан тушадиган даромад ишлатилади ва пулнинг бир қисми Украинанинг мудофаа эҳтиёжларига йўналтирилади”, дейилади ҳисоботда.
Мазкур декларацияни имзолашда Украина президенти Владимир Зеленский, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Британия бош вазири Кей Стармер, Италия ва Канада президентлари Жорж Мелони ҳамда Жастин Трюдо, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден ва 20 дан ортиқ бошқа мамлакат вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)