Астрономлар қуёш тизимидан ташқарида аниқ ҳаёт белгиларини топишга муваффақ бўлди. Жеймс Webb космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, Кембриж университети бошчилигидаги астрономлар ўз юлдузи атрофида айланадиган К2-18б экзосайёраси атмосферасида диметилсулфид (DMS) ва/ёки диметилдисулфид (DMDS) нинг изларини аниқлади.

Ерда DMS ва DMDS асосан денгиз фитопланктонлари каби микробиал ҳаёт томонидан ишлаб чиқарилади. DMS турли хил кимёвий моддалар, жумладан, пестицидлар, фармацевтика ва пластмассаларни ишлаб чиқаришда кимёвий восита сифатида ишлатилади. DMDS эса эритувчи, катализатор учун пассиватор, пестицид оралиқ маҳсулоти ва кокслаш ингибитори ҳамда ёқилғи-мойлаш учун қўшимча сифатида ишлатилади.
К2-18б атмосферасидаги ушбу молекулалар иштирок этаётган кимёвий жараён бизнинг қуёш тизимимиздан ташқаридаги сайёрада ҳаёт мавжуд бўлиши мумкинлигининг энг аниқ далили сифатида қаралмоқда.
Кузатувлар статистик аҳамиятга эга бўлган уч сигма даражасига етди, яъни уларнинг тасодифан содир бўлиш эҳтимоли 0,3 фоизни ташкил этди. Илмий кашфиётнинг қабул қилиниши учун кузатувлар беш сигма чегарасидан ўтиши керак бўлади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу маълумотларни Жеймс Webb 16-24 соатлик кузатувлар асосида аниқлаган. Бу ҳақда Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал Леттерс журнали мақола ҳам чоп этди.
Аввалроқ Ердан 8,6 баравар оғир ва 2,6 баравар катта бўлган ва 124 ёруғлик йили узоқликда жойлашган Асад юлдуз туркумидаги К2-18б атмосферасида метан ва карбонат ангидрид борлиги аниқланган эди. Бу яшаш мумкин бўлган зонадаги экзосайёра атмосферасида биринчи марта углеродга асосланган молекулалар аниқланган ҳолат эди. Бу эса водородга бой атмосфера остида океан билан қопланган ҳаётий муҳит бўлиши мумкинлигига ишора қилади.
Бир кучсизроқ сигнал К2-18б да тушуниб бўлмас ҳодиса содир бўлаётганига ишора қилаётган эди. Бу DMS билан боғлиқми ёки йўқлигини аниқ билмасдик, лекин бу ҳақида тахмин қилишнинг ўзи ҳам етарлича ҳаяжонли эди, деди тадқиқотга раҳбарлик қилган Кембриж астрономия институти профессори Никку Мадҳусудҳан.
Узоқ сайёралар атмосферасининг кимёвий таркибини аниқлаш учун астрономлар унинг она юлдузидан келаётган ёруғликни таҳлил қиладилар.
"Кенг кўламли таҳлил ва синовлар орқали натижаларнинг барқарорлигини кўриш ақл бовар қилмас эди," дейди ҳаммуаллиф, АҚШнинг Балтимор шаҳридаги Космик телескоплар илмий институти тадқиқотчиси Монс Холмберг.
DMS ва DMDS бир хил кимёвий оилага мансуб молекулалар бўлиб, иккаласи ҳам ҳаёт белгилари дея ҳисобланади. Иккала молекула ҳам кузатилаётган тўлқин узунлиги диапазонида бир-бирини қоплайдиган спектрал белгиларга эга.
Бироқ К2-18б атмосферасидаги DMS ва DMDS концентрациялари Ердагидан жуда фарқ қилади. Ерда улар одатда миллиард ҳажмнинг бир қисмидан паст бўлади. К2-18б да эса улар минг маротаба кучлироқ, миллиондан ўн қисмдан кўпроқ деб баҳоланмоқда.
Мадҳусудҳаннинг айтишича, натижалар ақл бовар қилмас даражада бўлса-да, бошқа дунёда ҳаёт аниқланганини даъво қилишдан олдин кўпроқ маълумот олиш жуда муҳимдир.
Натижаларимизга шубҳа билан қарашимиз керак, чунки фақат такрорий кузатувлар орқали уларнинг ҳақийқийлигига ишонч ҳосил қиламиз. Илм-фан шундай ишлаши керак аслида, дейди олим.
Маълумот учун, Жамес Webb космик телескопи NASA, ESA ва Канада космик агентлиги ўртасидаги қўшма лойиҳадир. Тадқиқот Буюк Британия Тадқиқот ва Инновациялар Чегара тадқиқотлари гранти томонидан қўллаб-қувватланади.
Изоҳ (0)