• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чехия президенти Украинага қўшин юборишга тайёрлигини билдирди

    Чехия Россия билан уруш тугаганидан кейин Украинадаги тинчликпарвар миссияга қўшилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Павел “Европейская правда” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: МОД

    Президент сўзларига кўра, Прага аллақачон Украинанинг Россия билан келишувларига риоя этилишини назорат қилиш учун қўшинлар юборишни хоҳловчилар коалициясига кирган. Ҳозирда бунинг муҳокамаси давом этмоқда ва “контингентни жўнатишга умумий тайёргарлик бошлангач, Чехия унинг бир қисми бўлади”, деди Павел.

    Шунингдек, у Чехия Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этадиган давлатлар қаторига киришини таъкидлади. Сиёсатчи буни “ўзимизни (Чехияни) ҳимоя қилиш” учун керак деб атади. Павел бу борада турли фикрлар бўлса-да, қўшин юборишга тайёр кучли Европа давлатлари гуруҳи таркибида Чехия бўлиши кераклигини айтди.

    У Украинадаги хавфсизликни иккита асосий омил таъминлашини қайд этди: Европа тинчликпарвар кучлари ва АҚШ бизнесининг фаол иштироки. Павелнинг фикрига кўра, Украина НАТОга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқишдан воз кечмаслик керак. Чунки “сиёсатчилар келиб, кетади” ва уч йил ичида АҚШда янги ҳукумат бўлиши мумкин, у ўз қарашларига эга бўлади.

    Украинага хорижий контингентни юбориш масаласи

    Россия билан уруш тугаганидан кейин Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш миссиясига Буюк Британия ва Франция бошчилик қилмоқда. Туркия, Канада ва Австралия ушбу мақсадлар учун ўз қўшинларини ажратишга аллақачон рози бўлгани айтилмоқда. Яна 30 дан ортиқ давлат миссияни, жумладан, қурол-яроғ ва моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр.

    Украинага 30 минггача тинчликпарвар кучларни юбориш масаласи муҳокама қилинмоқда. Британия ўз ҳарбийларини муддатсиз жойлаштиришни режалаштирмоқда, яъни “тинчлик битимини сақлаб қолиш ва Россияни ушлаб туриш учун қанча керак бўлса, шунча”. 27 март куни коалиция мамлакатлари мажбуриятларнинг тафсилотларини муҳокама қилиш учун яна йиғилади.

    Бу орада Хитой ташаббусга эътибор қарата бошлади. Европа Иттифоқи дипломатик доираларидаги манбаларга кўра, Пекин ўз дипломатлари орқали миссияда иштирок этиш масаласини кўтарган. Манбалар мазкур қадам Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш эҳтимолини оширишини айтмоқда.

    Россия қандай муносабатда?

    Bloomberg агентлигининг Кремлдаги манбалари Россия президенти Владимир Путин тинчликпарвар кучлар сифатида айнан Хитой ёки бошқа “нейтрал” давлатлар қўшинларини кўришни истаётгани, Европа контингенти иштирокига қарши чиқаётганини маълум қилган. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг тушунтиришича, Украинада НАТО кучларининг ҳар қандай байроқ остида пайдо бўлиши урушнинг “асосий сабаблари” йўқолмаганини англатади.

    23 март, 19:25   Изоҳ (0)   2014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#тинчликпарвар кучлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу шунчаки уруш эмас. Вазият ундан ҳам баттар». Владимир Зеленский россиялик журналистларга интервью берди

    31.03.2022, 08:00

    Макрон Си Цзиньпинни урушни тўхтатиш учун Кремлга таъсир ўтказишга ундай олмади 

    08.04.2023, 14:54

    “Путин АҚШ билан катта келишув истамоқда” — боши берк кўчага кириб қолган Украинадаги уруш (таҳлил)

    27 январ, 20:05

    Туркия қўшинларини Украинага юборишга тайёр — Bloomberg 

    28 феврал, 08:33

    Макрон Европа давлатларини урушга тайёрланишга чақирди

    6 март, 13:17

    Россия Францияни “ядровий таҳдид” қилишда айблади 

    7 март, 11:56

    Экспертлар Украинада ўт очишни тўхтатиш режасини тақдим этди

    9 март, 21:20

    Илон Маск Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича таклифлар берди

    9 март, 23:29

    Украина бўйича ҳар қандай келишув АҚШ эмас, Россия шартлари асосида тузилади — Косачев

    12 март, 11:08

    Трамп Байден маъмуриятини АҚШ ва Россия муносабатларини ёмонлаштиришда айблади

    14 март, 19:35

    Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди 

    14 март, 19:19

    Рутте Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласи энди кўриб чиқилмаётганини билдирди

    14 март, 21:15

    Зеленский Россия қўшинларининг “режаси” ҳақида гапирди

    16 март, 16:50

    А ва Б режа: АҚШ Украинадаги урушни қандай тугатиши маълум қилинди 

    17 март, 11:55

    Дунё бўйлаб 2024 йил рекорд миқдорда қурол сотилди

    17 март, 13:05

    Трамп: “Биз инсоният манфаатлари йўлида ишни охирига етказамиз”

    19 март, 08:42

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Трамп ва Путин гаплашиб олди. Энди уруш тўхтайдими?

    19 март, 14:56

    Трампнинг махсус вакили Украинада тинчликка эришишга тўсқинлик қилаётган асосий муаммони айтди

    22 март, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:13

    UFC президенти Оқ уйда ўтадиган мусобақада қайси спортчилар жанг қилиши мумкинлигини очиқлади

    Спорт | 15 август, 16:08

    “Бу Ўзбекистонсиз амалга ошмаган бўларди”. Германия фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:06

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.