Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов хабар берди.
Брифингда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилиб қўйганини таъкидланди. Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита ахборот технологиялари ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади.
Банкда жисмоний шахслар учун, яъни чакана банк хизматлари бўйича жами 53 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 44 таси рақамлаштирилган. Бу йўналишдаги рақамлаштириш даражаси 83 фоизни ташкил қилади.
Айни пайтда юридик шахслар учун, яъни корпоратив банк хизматлари бўйича мавжуд 40 та жараённи рақамлаштириш бўйича фаол чоралар амалга оширилмоқда. “Бизнесни ривожлантириш банки”даги ички жараёнлар бўйича 44 та жараённинг 27 таси рақамлаштирилган. Бу эса 61 фоиз рақамлаштириш даражасини кўрсатмоқда.
Шунингдек, Банк хизматлари офислари ва Банк хизматлари марказлари йўналишларида жами 37 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 20 таси рақамлаштирилган. Ўтган даврда “Сбертех” мисолида банкнинг “БРБ-Теч” IT-маркази ташкил этилди.
Халқаро стандартларга мос кредит конвеери – андерраитинг, сcоринг тизимлари яратилди. Янги брендга мос равишда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг мобил иловаси ребрендинг қилинди. Ҳозирда 490 мингдан ортиқ жисмоний шахслар банк мобил иловасининг фойдаланувчилари ҳисобланади.
“Менинг уйим”, “Менинг автомобилим”, онлине ипотека, онлине автокредит, онлине талаба кредити каби масофавий хизматлар жорий қилиниши мижозларнинг вақтини тежашга ва қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “Бизнесни ривожлантириш банки” рақамлаштириш, замонавий ва қулай онлайн хизматларни жорий этиш орқали кучли рақобат муҳитига эга Ўзбекистон молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)