• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    Сўнгги йилларда ҳиндистонлик актёрлар, режиссёрлар ва кино соҳасидаги бошқа юлдузлар Голливуд эътиборини кўпроқ жалб қилмоқда. Улар фильмларда рол ўйнаш билан чекланмай, халқаро кино саноатининг муҳим қисмига айланиб, маданиятлар алмашинувини тарғиб қилмоқда ва узоқ йиллар давомида қолиб кетган стереотипларни бузмоқда. Қуйида Голливудда ҳам катта мавқега эга бўлган энг машҳур ҳиндистонликлар ҳақида сўз боради.

    Приянка Чопра

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    Голливудда ҳам улкан муваффақият қозонган энг машҳур ҳинд актрисаларидан бири бу Приянка Чопрадир. У 18 ёшида “Дунё гўзали-2000” танловида ғолиб бўлгач, карьерасига биринчи қадамни қўйди. Ғалабасидан уч йил ўтиб, Приянка Болливудда иш бошлади ва бугунги кунда у Ҳиндистондаги энг кўп маош олувчи актрисалардан бири ҳисобланади. Чопра “Mалибу қутқарувчилари”, “Матрица: Қайта туғилиш” ва “Қўрғон” каби Голливуд фильмларида суратга тушган.

    Унинг Голливудда энг катта шуҳрат олиб келган роли бу “Куантико” (2015–2018) сериали бўлиб, актриса унда Федерал тергов бюросининг агенти — Алекс Перриш ролини ижро этган. Сўнг Чопра ўзининг харизмаси ва истеъдоди туфайли америкалик томошабинларнинг севимли ҳинд актрисасига айланди.

    Чопра актрисаликдан ташқари продюсерлик билан ҳам шуғулланади ва UNICEFнинг эзгу ният элчиси ҳисобланади.

    Дев Пател

    Фото: Дзен

    Гарчи Пател “Харобадан чиққан миллионер” фильми чиқишидан олдин Британиянинг “Гўдаклар” ўсмирлар сериалида кичик рол ўйнаган бўлса-да, унинг катта экрандаги дебюти оламшумул машҳурлик келтирди. Фильм саккизта номинация бўйича Оскар мукофотини қўлга киритди. Лойиҳа муваффақиятидан сўнг Дев Пател Голливудда ишини давом эттирди.

    Кейинчалик ёш актёр кўплаб машҳур лойиҳаларга таклиф қилинди, уларнинг орасида “Аватар: Аанг афсонаси” мультфильми асосида суратга олинган “Тўрт унсур ҳукмдори” картинаси ҳам бор.

    Пателнинг навбатдаги ажойиб роли Сара Браерлининг “Арслон” фильмидаги Никол Кидман ва Руни Мара билан биргаликдаги иши бўлди. Фильм олти номинация бўйича Оскар мукофотига лойиқ кўрилди. 2021 йилда эса у “Яшил рицарнинг афсонаси” фильмида рол ўйнади ва унинг актёрлик доираси анча кенг эканлигини исботлади.

    Айшвария Рай Баччан

    Фото: Дзен

    Айшвария Рай ҳам Приянка Чопра сингари ўз фаолиятини гўзаллик танловида ғолибликдан бошлади ва 1994 йилда “Дунё гўзали” бўлди. Сўнг қисқа фурсат ичида унга йирик реклама шартномалари бўйича таклифлар тушди. У ҳатто Vogue журнали муқовасида пайдо бўлди.

    Айшвария ўзининг Голливуддаги дебютини Жейн Остеннинг классик романи асосида суратга олинган “Келин ва хурофот” (2004) фильмидан бошлади. Шунингдек, у Голливуд фильмларидан “Пушти пантера-2”, “Зираворлар маликаси” ва яна  бир нечта фильмларда суратга тушган. Актрисага Бред Питт билан “Троя” фильмида рол ижро этиш таклифи берилган, аммо у таклифни рад этган.

    Ҳозирда Айшвария Рай бир қатор халқаро брендларнинг, жумладан L'Оréаl брендининг юзи ҳисобланади ва мунтазам равишда Канн кинофестивалида иштирок этади.

    Ирфон Хон

    Фото: Дзен

    2020 йилда 53 ёшида вафот этган Ирфон Хон Голливудда муваффақият қозонган энг ҳурматли ҳинд актёрларидан бири эди. Унинг истеъдоди ва кўп қиррали инсон эканлиги нафақат Ҳиндистонда, балки хорижда ҳам қадрли инсонга айлантирган эди.

    У “Пи ҳаёти” (2012), “Юра даври дунёси” (2015) ва “Дўзах” (2016) каби фильмлардаги роллари билан ёдда қолди. 2008 йилда суратга олинган “Харобадан чиққан миллионер” фильмида Ирфон Хон полициячи ролини ўйнаган, бу рол унга халқаро миқёсда машҳурлик келтирган. Шунингдек, актёр 2016 йилда суратга олинган “Да Винчи коди: Инферно давоми” фильмида Гарри Симс концорциуми раҳбари образини яратган.

    Фрида Пинто

    Фото: Дзен

    Фреида Пинто актёр Дев Пател сингари “Харобадан чиққан миллионер” туфайли бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Шундан сўнг унинг Голливуддаги карьераси бошланди. Актриса Болливуддан кўра Британия ва Америка лойиҳаларида иштирок этишни афзал кўради. У “Маймунлар сайёраси” (2011) ва “Кубок рицарлари” (2015) каби фильмларда суратга тушган.

    Пинто хайрия ишларида ҳам фаол. У камбағал мамлакатларда яшайдиган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларда иштирок этади.

    Найт Шямалан

    Фото: Дзен

    Ҳиндистонда туғилиб ўсган М. Найт Шямалан халқаро миқёсда машҳур режиссёр ва сценарий муаллифига айланди. Унинг фильмларида кўпинча кутилмаган сюжетли бурилишлар ва жиддий мавзулар кўтарилади. Шямаланнинг “Олтинчи ҳиссиёт” (1999) фильми ҳақиқий классикага айланди ва олтита карра “Оскар” мукофотига номзод бўлди.

    Шямаланнинг бошқа муваффақиятли лойиҳалари орасида “Метин одам” (2000), “Белгилар” (2002), “Қишлоқ” (2004) ва “Сплит” (2016) бор.

    Мира Наир

    Фото: Variety

    Мира Наир Голливуддаги энг машҳур ҳинд режиссёрларидан бири. Унинг “Ёмғирли мавсумдаги тўй” (2001) фильми танқидчиларнинг кўплаб олқишига ва турли мукофотларга сазовор бўлди. Кейинчалик у “Нью Йорк, сени севаман” (2008) ва “Катве маликаси” (2016) каби лойиҳалар устида ишлади.

    Унинг фильмлари миллий анъаналар ва муҳожирлар дуч келган қийинчиликларни ёрқин акс эттириши билан ажралиб туради. Шунингдек, Наир ривожланаётган мамлакатлардаги ёш кино ижодкорларини қўллаб-қувватловчи ташкилотга асос солган.

    02.12.2024, 12:30   Изоҳ (0)   30773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#ҳинд кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    Кино дарғалари: Болливуднинг 100 йиллик тарихидаги энг яхши 10 та актёр 

    25.07.2024, 09:40

    Шоҳрух Хон 8 марта операция қилинган: Ҳинд киноси юлдузлари қандай касалликлардан азият чекади? (фото)  

    12.08.2024, 15:53

    Уй-музей, шахсий самолёт, қимматбаҳо автомобиллар: Болливуд қироли Шоҳрух Хон қандай яшайди? (фото) 

    14.08.2024, 17:40

    Жуҳи Чавла: бир пайтлар “Ҳиндистон гўзали” бўлган актриса нима учун экранларда кўринмай кетган? (фото) 

    19.08.2024, 14:50

    2024 йилда тақдим этилган қизиқарли ҳинд фильмлари (трейлер)

    22.08.2024, 18:03

    Дубайдаги сирли ўлим: ҳинд киноси афсонаси Шридевининг бевақт вафотига нима сабаб бўлган эди? 

    29.08.2024, 14:40

    Instagram: Муниса Ризаева оиласининг байрами, Тошкентда ресторан очаётган Марям Тиллаева, она бўлган Дипика Падуконе

    09.09.2024, 10:59

    Ҳамиша намунали бўлишга интилган ва рассомга турмушга чиққан “ўзбек Кажоли” —  Лола Элтоева 52 ёшда (фото, видео)

    09.09.2024, 14:54

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    Фақат Амбанилар эмас: Ҳиндистонда ўтказилган энг ҳашаматли ва қимматбаҳо 10 та тўй маросими (фото)

    27.09.2024, 12:45

    Instagram: Улуғбек Шодибеков дўстларига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Жавлон Шодмонов хонадонида тўй, Даврон Кабулов қизининг туғилган кунини нишонламоқда 

    29.09.2024, 12:45

    2024 йилда премьераси бўлиб ўтган энг қизиқарли Болливуд фильмлари (трейлер)

    03.10.2024, 14:58

    Instagram: Тимур Алихонов никоҳланди, Даврон Эргашев неварали бўлди, Муҳаммадзиёнинг “бирров” хизмати нархи қанча?

    05.10.2024, 23:05

    Instagram: Ўткир Шодмонов 52 минг долларга автомобиль харид қилди, Шаҳзода Муҳаммедова инглизчани ўрганмоқда, бир кунда энг кўп “бирров”га борадиган рекордчи хонан...

    06.10.2024, 22:48

    Instagram: Буэнос-Айресдан квартира излаётган Муниса Ризаева, янги уйли бўлган блогер, “Қизим” сериали актрисасига уюштирилган сюрприз

    08.10.2024, 10:46

    Instagram: Феруза Каримова Шерзод Эргашевни плагиатда айблади, Мавлуда Асалхўжаева туғилган кунини нишонлади, Шоҳруххон қиёфадоши билан учрашди 

    16.10.2024, 11:51

    Instagram: Миржалол Неъматов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Дилноза Ҳабибуллаеванинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Норматова Шаҳзод Султоновга турмушга чиқяпт...

    20.10.2024, 20:30

    Ҳинд фильмларида она образини гавдалантирувчи актрисалар ёшлигида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    20.10.2024, 23:10

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    Қайнонаси билан тил топиша олмаган, ортиқча вазни сабаб танқидларга учраган ҳинд киноси юлдузи Айшвария Рай 51 ёшда (фото)

    04.11.2024, 15:35

    Instagram: Дубайга келин бўлаётган Ситора Фармонова, илк бор она бўлган Хонзода Дўстова, қиз базми ўтказган Дилноза Ҳабибуллаева

    03.11.2024, 13:28

    Афғон қизи Зинат Аман қандай қилиб Болливуд киносаноатида озод аёл рамзига айланди?

    07.11.2024, 12:15

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 240 нафарга етди

    Дунё | 13 август, 20:15

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Украина президенти Владимир Зеленский Германияга борди

    Дунё | 13 август, 20:05

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.