• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Карьера

    Голливуд киносаноатида ишлайдиганлар қанча маош олади?

    Қуйида Голливуд киноиндустриясида ишлайдиганларнинг ўртача маоши ҳақида маълумот берамиз. Аммо кимдир бундан бир неча баробар кўп, кимдир эса камроқ олиши мумкин. Бу нафақат тажрибага, балки инсоннинг қобилиятлари ва ҳамкорлик қилаётган компаниясига ҳам боғлиқ.

    Муҳаррир

    Муҳаррирсиз на кино, на телесериал ёки шоуларни тасаввур қилиб бўлмайди. У ёзилган сценарийни таҳрир қилиб, унга тузатишлар киритади. Ёдда тутингки, сценарийнавис ва муҳаррир — бу бир хил касб эмас. Аммо улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Голливудда муҳаррирларнинг кўпчилиги ҳафтасига тахминан 4200 доллар маош олади. Лекин Disney каби йирик компанияларда муҳаррирлар ҳафтасига 20-25 минг доллар даромад олишади.

    Кинопублицист (публицист)

    Аслида кино ва сериаллар оламида публицистлар деб PR мутахассисларини айтишади. Улар нафақат реклама ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича, балки журналистика бўйича ҳам тегишли таълим олган бўлади. Улар янги маҳсулотларни омма орасида тарғиб қилиш учун масъулдир. Баъзилари ўзларининг кичик фирмаларини очиб, хизматлар кўрсатади ва бу орқали йилига тахминан 1 миллион доллар даромад олади.

    Студия директори

    Дастлаб студия раҳбари жуда катта даромадга эга бўлмаслиги мумкин, аммо бу ҳам қандай қарашга боғлиқ. Масалан, Paramount Pictures раҳбарига ёрдамчи излаётганда таклиф қилинадиган иш ҳақи 50 минг доллардан бошланади. Ўсиш учун имкониятлар, албатта, мавжуд. Студия директори ўртача ҳисобда тахминан 120 минг доллар даромад олади.

    Юрист

    Кино оламида ҳақиқий ҳуқуқшуносларсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди, чунки бирор актёр ёки бутун бир студия ҳам судга берилиши мумкин. Ҳар бир битим учун юристлар ўзларига 5 фоиз комиссия олишади, лекин мижозлардан соатлик ҳақ олинмайди. Улар йилига 175 мингдан 250 минг долларгача даромад олишади. Юқори маошли мутахассислар эса йилига 5 миллиондан 15 миллион долларгача ишлаб топади.

    Режиссёр

    Ридли Скоттдек таниқли режиссёрлар битта тўлиқ метражли фильм учун 20 миллион доллар ишлаб топиши мумкин. Аммо бошловчи режиссёрлар бундай катта даромадга эга бўлиши қийин, улар йилига атиги 1 миллион доллар, ҳафтасига эса 23 767 доллар миқдорида ойлик маош олади.

    Каскадёр

    Ҳаётини хавф остига қўйиб, соғлиғини қурбон қилиб, суратга олиш майдонида ишлайдиганларнинг маоши кунига 1200 доллар ёки ҳафтасига 4500 доллардан бошланади. Агар уларнинг маҳорати юқори бўлса ёки майдонда дуч келадиган хавф жуда катта бўлса, каскадёрларга кўпроқ пул тўланади.

    Гримёр

    Профессионал визажистлар одатда машҳур шахсни оммага тақдим қилиш учун 1000 дан 1250 долларгача ҳақ олади. Бундан ташқари, уларнинг агентлигини брон қилиш учун 20 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилади.

    Чироқ устаси

    Чироқ усталари операторлар билан ишлайди ва керакли ёруғликни таъминлайди. Ўз меҳнати учун мутахассислар соатига камида 60,59 доллар олади, яъни ҳафтасига 3647 доллар ишлаб топади.

    Юлдузнинг агенти

    Дастлабки босқичда агентлик вакиллари йилига атиги 80 мингдан 100 минг долларгача маош олишади. Малакаларини оширганлар эса йилига 600 минг доллар даромад топиши мумкин.

    Яқинда Pay Up Hollywood ҳаракати агентликларда ёрдамчи ходимларнинг маошларини бир оз оширишга ёрдам берган бўлса-да, кўпчиликнинг фикрича, ҳали ҳам жуда паст даражадаги ҳақ тўланади. Масалан, йирик агентликлардаги ёрдамчилар соатига 25 доллар, фастфудда ишловчилар эса 20 доллар маош олади.

    Актёр

    Актёрнинг маоши, аниқроқ айтганда — гонорари, унинг қанчалик талабгир ва машҳурлигига боғлиқ. Масалан, кичик Роберт Дауни Marvel’нинг янги фильмларида Доктор Дум ролини ижро этиши учун 80 миллион доллар олган. Райан Рейнолдс эса 30 миллион доллар олади.

    Агар сериалларда суратга тушаётган актёрлар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг гонорари тахминан ҳар бир қисм учун 1 миллион доллар атрофида бўлади. Шунингдек, фақатгина 400 мингдан 600 минг долларгача оладиганлар ҳам бор. Сериаллардаги иккинчи даражали актёрлар эса энг кам ҳақ олади. Ўртача ҳисобда улар саккиз соатлик иш куни учун 216 доллардан кўп ололмайди.

    Продюсер

    Продюсер бўлиш жуда фойдали: улар муваффақиятли битимлар учун деярли ҳар доим еттита рақамли суммаларни олишади. Агар узоқ йиллардан бери ишлаётган мутахассислар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар одатда 2 миллион доллар аванс, иш тугагандан сўнг қолган суммани олишади. Телевидениега келсак, сценарий ёзувчи сифатида параллел ишламайдиган ва студия билан шартнома имзоламаган продюсерлар пилот серия учун гонорар олмагунча бир тийин ҳам топишмайди. Бу гонорар одатда 15 мингдан 50 минг долларгача бўлади.

    Сценарийнавис

    Агар инсон фақат сценарийнавис сифатида ишласа ва лойиҳасини компанияларга соца, қораламанинг ўртача нархи 350 мингдан 500 минг долларгача бўлади. Машҳур муаллифлар қоралама сценарий учун 1 миллион доллардан кўпроқ даромад олиши мумкин. Якуний версия учун эса сценарийнавис бонус сифатида 150 мингдан 500 минг долларгача олади.

    Бош директор

    Турли студияларнинг бош директорларига гилдияларнинг иш ташлашлари ҳам таъсир қилмаган. Масалан, Netflix компаниясининг бош директори Тед Сарандос 2023 йилда 49,8 миллион доллар даромад олган. Disney компаниясининг бош директори Роберт Айгер ишга қайтган биринчи йилда 31,6 миллион доллар ишлаб топган. Ҳатто қийин аҳволда бўлган Warner Bros. Discovery компаниясининг раҳбари Девид Заслав ҳам 2023 йилда 49,7 миллион доллар даромад қилган.

    12.11.2024, 20:55   Изоҳ (0)   10796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#киносаноат#режиссёр#продюсер#актёр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хиёнатдан кейин оиласини сақлаб қола олган юлдузли жуфтликлар

    09.07.2020, 15:19

    Голливуд юлдузларининг фаолияти давомида олган энг қиммат гонорарлари

    20.07.2020, 15:50

    «Муҳташам юз йил»даги Хадича султон ва Голливуд актёри Орландо Блум ўртасида қандай боғлиқлик бор?

    11.09.2020, 19:22

    «Бу жаҳаннамнинг ўзгинаси». Голливуд актрисалари мураккаб ролларига қандай тайёргарлик кўради? (фото)

    29.11.2020, 12:46

    Ди Каприо, Том Круз ва Сильвестер Сталлоне: Жароҳатланганига қарамай роль ижро қилишдан тўхтамаган актёрлар (фото)

    06.12.2020, 14:46

    Дипика Падуконе, Приянка Чопра: Болливуднинг энг бадавлат 10 актрисаси (фото)

    20.12.2020, 12:27

    Болливуд юлдузларининг бор-будидан айрилишига сабаб бўлган фильмлар

    04.01.2021, 09:15

    Классикага айланган фильмлардаги бош ролларни қўлдан чиқарган Голливуд актёрлари (фото)

    09.01.2021, 09:58

    Дунёдаги энг бадавлат актёр қандай кўринишга эга ва нега уни кўпчилик танимайди? (фото)

    05.07.2021, 19:55

    Машҳур фильмлар аслида қандай суратга олингани ҳақида таассурот уйғотувчи суратлар

    06.10.2021, 20:55

    Роли учун таниб бўлмас даражада ўзгарган актёрлар (фото)

    07.01.2022, 11:53

    “Девдас”ни кўраётганимда Айшвариядан кўз уза олмаганман — Болливуд актёрлари билан ишлашни орзу қиладиган Голливуд юлдузлари 

    20.09.2023, 14:48

    “Пул муаммо эмас”. Голливуд юлдузларининг қимматбаҳо харидлари

    05.11.2024, 11:20

    Ҳамкасблари фикрига кўра бирга ишлаш мароқли бўлган 5 нафар актёр

    06.11.2024, 23:00

    Жим Керрининг қизи қайси соҳани танлаган? Актёрнинг ягона фарзанди ҳаётидан тафсилотлар (фото)

    06.11.2024, 15:57

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Голливуд актёри Ричард Гир Американи бутунлай тарк этишга қарор қилди

    07.11.2024, 13:25

    Барча даврларнинг энг яхши актёри ким экани маълум қилинди 

    07.11.2024, 18:49

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Голливуд актрисаси Женнифер Энистоннинг Лос-Анжелесдаги ноодатий дизайнга эга уйига саёҳат (фото)

    08.11.2024, 14:35

    Голливуд юлдузларининг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошлари (фото)

    08.11.2024, 16:49

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”. Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида

    11.11.2024, 17:57

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.