• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд Саломатлик

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Боланинг шамоллаши ўткир респиратор вирусли инфекциясига чалинганини англатади. Бунга асосан риновируслар (камроқ ҳолларда бактериялар) сабаб бўлади ва ҳаво томчилари орқали юқади. Инфекцияланган одам йўталганда ёки аксирганда атрофга касалликни тарқатади. Болалар қўл билан саломлашиш, ифлосланган юза ёки ҳаводаги вирус зарраларини нафас олиш орқали ушбу хасталикни юқтириши мумкин.

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Ўқув йили бошланганда нега ЎРВИ касалликлари авж олади?

    Болалар катта жамоага қайтади

    Мактаб бошлангач болалар тенгдошлари кўпроқ биргаликда вақт ўтказади ва бир-бирлари билан яқинроқ алоқада бўлишади. Улар синфда ёки боғча гуруҳида — ёпиқ жойларда мулоқот қилишади. Бундай хоналарда очиқ жойларга қараганда кўпроқ вируслар тўпланади. Шунинг учун инфекция юқтириш хавфи ортади.

    Гигиенага риоя қилмаслик

    Ёш болалар оғзига ювилмаган қўлларни солиш ёки турли хил ифлосланган нарсалар — қалам, ручка, ўйинчоқ кабиларни “татиб кўриш” одати орқали. Бунинг оқибатида вируслар юқиши анча осон кечади.

    Хонадаги ҳавонинг қуруқ бўлиши

    Радиаторлар ва бошқа иситиш мосламалари синфдаги намлик даражасини пасайтиради. Шу сабабли болаларда бурун шиллиқ қавати қурийди ва вирусларга чалиниш мойиллиги ошади.

    Болалар етарли вақт ухламайди

    Ёзги таътилда кўплаб ўқувчилар ўзларининг одатий кун тартибини бузади. Мактаб бошланганда эрта уйғонишига, кўпроқ меҳнат қилишига тўғри келади. Бу эса уйқу етишмаслигига олиб келади. Уйқуга тўймаслик иммунитетга салбий таъсир қилади ва организмнинг инфекцияларга қаршилик кўрсатиш хусусияти бирмунча сусаяди.

    Болалар иммунитетини қандай ошириш мумкин?

    Фарзандингизга қўлларни тез-тез ювиш кераклигини эслатиб туринг ва ифлос қўллар билан бурун, оғиз ва кўз соҳасига тегмаслик кераклигини бот-бот тушунтиринг;

    Хоналарни мунтазам равишда шамоллатинг;

    Фото: Shutterstock

    Фарзандингизни ва ўзингизни эмлатинг, чунки вакцинация юқумли касалликлар, шу жумладан мавсумий гриппнинг олдини олишда энг яхши ечимдир.

    Фарзандингиз етарлича ухлаётганига ишонч ҳосил қилинг. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар кунига 8-12 соат ухлашлари керак. 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар уйқу нормаси кунига 8-10 соатни ташкил қилиши лозим.

    Бола ҳар куни бир вақтда уйқуга ётиш ва уйғониш одатини ривожлантиришга ёрдам беринг. Бунинг учун дам олиш кунларида ҳам режимга риоя қилиш керак бўлади.

    Ухлашдан бир соат аввал экран вақтини чекланг: бола уйқудан олдин телефон ўйнамаслиги ва телевизор кўрмаслиги муҳим.

    Фарзандингизга жисмонан фаол бўлишига ёрдам беринг, чунки мунтазам жисмоний фаоллик иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

    Шамоллашга қарши қандай усуллар самара бермайди?

    Грипп ва ЎРВИнинг олдини олиш учун дорихоналар таклиф қиладиган аксарият дори воситалари самара бермайди.

    C витамини

    Фото: Getty Images

    C витаминини қабул қилиш сизни вируслар юқишдан сақламайди ва касаллик давомийлигини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам бермайди. Витамин қабул қилганлар ва қилмаганлар ўртасидаги фарқи 8-14 фоизни ташкил қилади.

    Вирусга қарши воситалар

    Риновирусларнинг юзлаб турлари мавжуд, шунинг учун уларнинг ҳар биридан бир хил даражада ҳимоя қиладиган дори воситаси мавжуд эмас. Шамоллашнинг олдини олиш мақсадида антивирус препаратларни қабул қилиш профилактика чораси сифатида ҳеч қандай халқаро тиббий тавсияларда кўрсатилмаган. Улар кўпинча дори-дармонларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан реклама қилинади. Бир сўз билан айтганда вирусга қарши воситалар самарадорлиги исботланмаган.

    Оксолин малҳами

    Оксолин малҳами суртилгач, у бурун шиллиқ қаватида жисмоний тўсиқни яратади ва натижада вирус зарралари танага кира олмайди, дейилади. Аслида бундай малҳам бурундаги табиий ҳимоя толаларини блоклаб қўяди ва ишлашига қаршилик қилади. Боз устига, малҳам 50 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилганига қарамай унинг самарадорлигини тасдиқловчи бирорта ҳам тадқиқот мавжуд эмас.

    Болани жуда иссиқ кийинтириш

    Вирусли инфекция танага киргандагина одам касал бўлади, бунга кийимнинг дахли йўқ. +15 °C ҳароратда бир нечта қаватли кийим кийиш сизни ва фарзандингизни инфекциядан ҳимоя қилмайди. Шунинг учун болангизни об-ҳавога мос равишда кийинтиринг.

    Фарзандингиз касал бўлиб қолганда нима қилиш керак?

    Фото: Shutterstock

    Касалликнинг дастлабки белгиларида болани бошқаларга юқтирмаслик учун уйда қолдириш керак.

    Иммун тизимининг ўзи бир неча кун ичида вирусни енгади. Бу вақтда боланинг ҳолатини яхшилаш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мумкин:

    • тана ҳарорати 38,5 дан ошганда ҳароратни туширувчи дорилар беринг (дори дозаси тана массасига қараб белгиланади);
    • бурун ва томоқ шиллиқ қаватини намлаш учун бурунни тузли эритма билан ювинг;
    • хонани шамоллатинг ва ҳавони намлантирувчи воситалардан фойдаланинг;
    • фарзандингиз кўпроқ дам олишига ва етарлича суюқлик ичишига ишонч ҳосил қилинг.

    Қачон шифокорга мурожаат қилиш лозим?

    Агар болангизда қуйидаги белгилар мавжуд бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:

    • нафас олишда қийналиш ёки жуда тез нафас олиш;
    • сувсизланиш белгилари;
    • иситма тўрт кундан ортиқ давом этса;
    • ҳолат аста-секин яхшиланмаса ва 10 кундан ортиқ давом этса;
    • сурункали касалликлар кучайса тез ёрдам чақиринг.

    15 август, 18:20   Изоҳ (0)   388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.