“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Мадриднинг “Реал” клуби вингери Родриго ҳақида фикр билдирди.

Каталонияликлар аъзоси уни “қироллик клуби” сафидаги энг яхши футболчилардан бири деб билиши, лекин унга эътибор кам бўлаётганини айтди:
Родриго — ажойиб футболчи, ўзига хос феномен. У кўрганларим орасида энг яхшиларидан бири. Афсуски, унга муносиб баҳо беришмаяпти. Менимча, бу унга нисбатан адолатсизлик, дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Madrid Universal нашри.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья ҳам, Родриго ҳам Бразилия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Улар Ла Лигадаги икки азалий рақиб ҳисобланган клублар шарафини ҳимоя қилса-да, реал ҳаётда яқин дўст ҳисобланишади.
Маълумот учун жорий мавсумда Родриго “Реал” сафида барча мусобақалар доирасидаги 50 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 10 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)