“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти келаси ҳафта клубни тарк этиши мумкин. У “қироллик клуби”дан кетгач, Бразилия терма жамоасининг янги устози бўлишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Мадрид Хтра нашри хабар берди.

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг кейинги бош мураббийи бўлишга жуда яқин турибди. Музокаралар май ойида давом эттирилади ва Анчелоттининг “Реал Мадрид”ни келаси ҳафта тарк этиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Анчелотти 2013—2015 йиллар оралиғида “Реал”ни бошқарган ва 2021 йилда яна Мадрид клубига қайтганди. У бошчилигида “қироллик клуби” бир марта Ла Лига чемпиони, икки марта Испания Кубоги ва бир марта Суперкубоги ғолиби бўлди. Шунингдек, Анчелотти “Реал” билан икки мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.
Изоҳ (0)