Футбол бўйича Испания Кубогининг ярим финал дастлабки баҳсида “Реал” 2 март, пайшанба куни “Барселона”ни қабул қилди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида мадридликлар фаолроқ ҳаракат қилди. Бироқ биринчи бўлиб ҳисобни очиш каталонларга насиб этди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Эдер Милитао ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Танаффусга қадар ва иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар томонида бўлди. Аммо мадридликлар рақиб дарвозаси томон йўл топа олмади.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 5 апрель куни бўлиб ўтади.
Испания Кубоги
Ярим финал, дастлабки баҳс
2 март, пайшанба
“Реал Мадрид” — “Барселона” 0:1
Гол: 0:1 – 26, автогол Милитао.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо (Родриго, 67), Модрич (Родригес, 84), Кроос (Тчуамени, 74), Вальверде, Камавинга, Бензема, Винисиус Жуниор.
“Барселона”: тер Штеген, Араухо, Алонсо, Кунде, Балде, Бускетс, Кессиэ (Серхи Роберто, 86), де Ёнг, Гави, Рафинья (Фати, 69), Ферран Торрес.
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (24), Рафинья (45), Гави (51), Начо (55), Кессиэ (66), Вальверде (73).