9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қатновлар 8, 9, 10 ва 11 май кунлари амалга оширилади. Бунда 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
Самарқанд → Тошкент
- Соат 10:55 — 13:15
Тошкент → Самарқанд
- Соат 13:56 — 16:14
15 июндан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездлари ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 2025 йилнинг 1 февралидан 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилди.
Маҳаллий йўналишдаги (ётоқли) йўловчи поездлар чипта нархининг тариф қисми эса 10,5 фоизга оширилди.
Изоҳ (0)