“Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Қатар футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 58 ёшли мутахассис Қатар футбол ассоциацияси билан икки йиллик шартномани имзолашга розилик берган.
Айни пайтда Қатар терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг А гуруҳида 10 очко тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. Уларда тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкони йўқ. Лекин улар 3-ўринни эгаллаб, саралашнинг кейинги босқичига йўлланма олиши мумкин.

Маълумот учун Лопетегининг сўнгги ишлаган жойи Англиянинг “Вест Ҳэм” клуби ҳисобланади. У бу жамоани 2024 йил июлидан 2025 йил январига қадар бошқарган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда А гуруҳида 17 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Темур Кападзе жамоаси сўнгги турда айнан Қатарга қарши майдонга тушади. Учрашув 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)