2025 йилнинг январь март ойларида жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 256,5 минг нафарга ёки 20,3 фоизга ошган. Январь март ойларида чет элга борган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

- Қирғизистон – 631 240 нафар
- Тожикистон – 281 539 нафар
- Қозоғистон – 240 644 нафар
- Саудия Арабистони – 112 274 нафар
- Россия – 69 065 нафар
- Туркия – 46 566 нафар
- БАА – 44 796 нафар
- Миср – 16 689 нафар
- Таиланд – 13 456 нафар
- Вьетнам – 9 574 нафар
- Бошқа давлатлар – 53 704 нафар
2025 йилнинг январь февраль ойларида жами 1,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 361,2 минг нафарга ёки 37,1 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси — 422 591 нафар
- Тожикистон — 401 377 нафар
- Қозоғистон — 199 048 нафар
- Россия — 90 611 нафар
- Афғонистон — 81 797 нафар
- Туркманистон — 48 871 нафар
- Туркия — 22 520 нафар
- Хитой — 14 062 нафар
- Ҳиндистон — 10 326 нафар
- Корея Республикаси — 5 292 нафар
- Бошқа давлатлар — 38 810 нафар.
Январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш – 461 277 нафар
- хизмат юзасидан – 88 336 нафар
- сайёҳлик – 75 392 нафар
- тижорат – 41 196 нафар
- даволаниш – 8 966 нафар
- ўқиш – 3 508 нафарни ташкил этган.
Ўзбекистон Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига расман қўшилди. Бу билан мамлакат туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва саёҳатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Изоҳ (0)