Тиришқоқлик муваффақиятнинг фақат ярмидир. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларингиз бўлса, катта ишлар қилиш имконияти пайдо бўлади. Мазкур юлдузлар ўз шуҳратидан фойданган ҳолда қандай усуллар билан фойда кўрганлари ҳақида сўз юритамиз.
Жастин Бибер
10 миллион доллар — Жастин Бибер бу маблағни энг ғайриоддий тадбирларидан бирида ишлаб топган. У Анант Амбани ва Радика Мерчантнинг тўйида куйлаш учун шунча гонорар олган. Залда қўшиқчини 2000 нафар меҳмон кутиб олган, аэропортдан эса Жастин тилларанг Mercedesъда келган.
Райан Рейнолдс
Кимдир иш юзасидан бизнесни ривожлантириш билан шуғулланса, Райан Рейнолдс учун бу ҳобби ҳисобланади. Бир неча йил олдин актёр ҳамкасби билан “Рексхем” номли кичик футбол клубига 2,5 миллион доллар сармоя киритган эди. Уч йил ичида клуб қиймати 10 миллион доллардан ошиб кетди. Клубни сотиш ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, Райан битимни имкон қадар фойдали қилиш учун яна бир неча йилни жамоага бағишламоқчи кўринади.
Скарлетт Йоханссон
Машҳурлик актрисага катта даромад келтиради. Бироқ пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Шу боис бир куни Скарлетт Йоханссон шамоллаганда ишлатган рўмолчасини сотувга қўяди. Лотнинг қийматини касаллик манбаи — Самуэл Л. Жексон ҳам оширади. Айнан у Скарлеттга касалликни юқтирганди. Натижада кимдир бу рўмолчани 5300 долларга сотиб олади. Йоханссон эса тушган маблағни хайрия ишларига сарфлайди.
Рианна
2023 йилда Рианна Superbоwl’нинг танаффус пайтида чиқиш қилади. Бунинг учун унга пул тўлашмайди. Бироқ концертдан сўнг унинг Spotify’даги тинглашлари 640% га кўпаяди. Daily Mail ҳисоб-китобларига кўра, бу Рианнага фақат битта хизматдан 97 минг доллар даромад келтирган. Умумий сумма ҳақида эса фақат тахмин қилиш мумкин.
Ким Кардашьян
2014 йилда модел ўз таъсир доирасини кенгайтириш мақсадида “Ким Кардашьян: Голливуд” номли мобил ўйинни яратди. Ўйиннинг асосий мақсади ўйинчининг қаҳрамонини шуҳрат чўққисига олиб чиқишдан иборат эди. 2016 йилга келиб, машҳур юлдуз бу лойиҳадан 45 миллион доллар даромад қилди. Ўйин эса фақатгина 2024 йилда, яъни чиқарилганидан 10 йил ўтгач ёпилди.
Женнифер Лопес
Жей Ло пул ишлашни жуда яхши билади. У бир неча йил олдин БААъда қисқа чиқиши билан буни исботлаган. Хонанда Doha Festival City Mall’нинг очилиш маросимидаги 20 дақиқалик концерт ва фотосессия учун 2 миллион доллар олган. Бунинг устига, унга шоу харажатлари учун яна бир миллион ажратилганди.
Изоҳ (0)