• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Журналист, адвокат ва психолог: ҳақиқий касби улар ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборадиган жаҳон юлдузлари (фото)

    Кўпчиликдан болалигиданоқ катта бўлганида ким бўлишини сўрашади. Аммо фильмларда рол ўйнаш ёки саҳнада қўшиқ куйлаш каби жавобни эшитган ота-оналар хўрсиниб, бошқа касб танлашни, университетга киришни ва кейин иш топишни таклиф қилишади. Аммо улар орасида бўлажак Голливуд юлдузлари ҳам бўлиши мумкин. Айтганча, улардан баъзилари жаҳонга машҳур юлдузга айланса-да, мақсадли равишда университет дипломига ҳам эга.

    Руни Мара — психолог

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Аждар татуировкали қиз» фильмидаги роли билан танилган актриса Жорж Вашингтон университетида таҳсил олган. Аммо кейин у Нью-Йорк университетидаги коллежга ўқишини кўчирди ва у ерда психология бўйича таҳсил олди. «Мен ҳеч қачон психолог бўлишни хоҳламаганман, лекин университетга киришга мажбур бўлдим, чунки ота-онам буни жуда хоҳлади ва психология мени ҳайратда қолдирди», — дейди Руни Мара.

    Брук Шилдс — филолог

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур модель ва актриса Брук Шилдс Принстон университетининг француз адабиёти бакалавриатини тамомлаганини кўпчилик билмайди. У ерда мамлакатдаги энг қадимги театр компанияларидан бири бўлган Princeton Triangle Club аъзоси эди. У ўқишни бошлаганида, Брук аллақачон машҳурликка эришганди ва бу унга жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарган.

    Хью Лори — антрополог

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Живс ва Вустер» ва «Доктор Ҳаус» телесериалларидаги роллари билан танилган актёр Итон коллежида таҳсил олган, ушбу даргоҳда шаҳзода Уильям ва Гарри ҳам ўқиган. Кейин Хью Лори Кембриждаги Селвин коллежига ўқишга кирди ва у ерда антропология ва археологияни ўрганиб, бакалавр даражасини олди. Актёрнинг сўзларига кўра, у бу таълим муассасасини оилавий анъанага кўра танлаган, чунки отаси у ерда ўқиган.

    Эми Полер — журналист

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Комик роллари билан ёдда қолган актриса Бостон коллежини медиа ва коммуникациялар бўйича бакалавр даражасини тамомлаган. Айнан ўша ерда у ўзининг комик истеъдодини кашф этди.

    Брайан Мей — астрофизик

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур Queen гуруҳининг гитарачиси астрофизика фанлари доктори даражасига эга, деб ким ўйлабди. Брайан Мей Лондон Империал коллежида математика ва физика бўйича таҳсил олган. У расадхонада ишлашга таклиф қилинди, лекин мусиқани ўрганишни тўхтатмаслик учун буни рад этди. Айтганча, гуруҳнинг дастлабки қўшиқларидан бири — «39»ни яратишда мусиқачининг астрофизика бўйича диссертацияси устидаги ишидан илҳомланган.

    Уилл Феррелл — спорт журналисти

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур актёр Жанубий Калифорния университетида спорт журналистикаси бўйича ўқиган. «Ўқишни тугатгандан сўнг дарҳол уйга қайтдим, деб эслайди Уилл кўп йиллар ўтиб университет битирувчилари билан суҳбатда. — Тушунадиган онам борлигидан бахтиёрман. Гарчи мен спорт трансляциясига қизиққан бўлсам-да, сезгиларим менга ҳақиқатан ҳам бошқа иш билан шуғулланишни хоҳлаётганимни айтди ва мен комедиячи бўлдим».

    Ребел Уилсон — адвокат

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Австралиялик актриса ўзининг истеъдоди билан машҳурликка эришди ва уни Янги Жанубий Уэльс университетини ҳуқуқ ва санъат факультетини тамомлаганини кам одам тахмин қилади. Бундан ташқари, Ребел Уилсон ўрта мактабда математикадан яхши ўқиган. Бўлажак актриса Жанубий Африкага сафари пайтида безгак билан касалланганидан кейин ижод билан шуғулланишга қарор қилди: бу уни ўйлашга ва режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

    Крис Пайн — тилшунос

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Голливуднинг яна бир таниқли актёри Калифорния университетининг инглиз тили бўйича бакалавр даражасини олди. Кейин бир йил Буюк Британиянинг Лидс университетида таҳсил олди. Бундан ташқари, Крис Пайн француз ресторанида ишлаган, бу актёрнинг сўзларига кўра, унга умуман ёқмаган.

    Лионель Ричи — иқтисодчи

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Лионель Ричи болалигидан мусиқа билан шуғулланганига қарамай, у катта бўлганида ҳуқуқшунос бўламан деб ўйлаган. Ўрта синф теннисидаги муваффақияти туфайли у Таскиги институтида стипендия олди. 1974 йилда қўшиқчи иқтисод бўйича бакалавр даражасига эришди.

    Натали Портман — психолог

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Натали Портман ўзининг муваффақиятли актрисалик фаолиятини болалигида бошлаганига қарамай, Гарвард университетини психология бўйича бакалавр даражасини тамомлаган. Шунингдек, иброний адабиёти ва неврологияни ҳам ўрганган. «Университетда ўқиш карьерамга халақит бермайди, — дейди у.  — Мен кино юлдузидан кўра ақлли одам бўлишни афзал кўраман».

    Дуэйн Жонсон — физиолог

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур курашчи ва Голливуд жангари юлдузи умидли ўрта синф футболчиси бўлгани учун Майами университетидан стипендия олди. Университетда ўқиётганда Дуэйн Жонсон ўзининг биринчи рафиқаси билан учрашди ва миллий футбол чемпионлигини қўлга киритди. 1995 йилда унга криминология ва физиология ихтисослигидан умумий фанлар бўйича бакалавр даражаси берилди.

    Эштон Кутчер — биомуҳандис

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур кино актёри Аёва университетида биокимёвий муҳандислик факультетида таҳсил олганини тасаввур қилиш қийин. Тренингга пул топиш учун Кутчер ёзда заводда ишлаган. Бироз вақт ўтгач, уни моделлик агентлиги вакили пайқаб қолди ва танловда иштирок этишга таклиф қилди. Биринчи ўринни эгаллаган Эштон университетни тарк этишга ва Лос-Анжелесда актёрлик карьерасини қуришга қарор қилди.

    Мавзуга доир:

    • Биргина қўшиғи ортидан умрининг охиригача етадиган даромад олган юлдузлар (видео)
    • Ҳамкасблари орасида инжиқ феъл-атвори билан ажралиб турадиган жаҳон юлдузлари (фото)
    • Ўзини жаҳон юлдузига айлантирган фильмларда иштирок этишни истамаган актёр ва актрисалар (фото)
    • Леди Гага, Роберт Де Ниро ва ўз ресторанига эга бошқа Голливуд юлдузлари (фото)

    22.03.2022, 11:43   Изоҳ (0)   39780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Тўйида қўшиқ куйлаган Азиза Низомова, туғилган кунида кўз ёш тўккан Рухшона, Муқаддас Саъдуллаевани айланиб ўтган кўнгилсизлик

    21.03.2022, 22:50

    Голливуд юлдузи Брюс Уиллис соғлиғидаги жиддий муаммолар туфайли кинодаги фаолиятини якунлаши мумкин

    21.03.2022, 19:43

    Биргина роли билан машҳур бўлиб, кейинчалик кўринмай кетган актёрлар (фото)

    21.03.2022, 10:27

    Голливуд юлдузларининг онасига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото)

    20.03.2022, 20:22

    Кал Майкл Жексон, етим Мерилин Монро — машҳурлар ҳақида сиз билмаган фактлар

    20.03.2022, 11:32

    Машҳур турк актёри Ўзжан Дениз эронлик дизайнер билан турмуш қурмоқда (фото)

    18.03.2022, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.