Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Шаҳзода невара кўриш истаги ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди. Унинг айтишича, келин топса, тўнғич ўғлини уйлантиришга тайёр.

Актёр Асқар Ҳикматов учинчи бор ота бўлди.

Актриса Ситора Фармонова дугоналари билан пойга ўйнаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Ҳинд актрисаси Анушка Шарма туғилган куни муносабати билан табрик йўллаган мухлисларига миннатдорлик билдирди.

Шоҳруҳхон болалигидаги суратини саҳифасига жойлади.

Муниса Ризаева “Инсон учун” деб номланган кўргазмада иштирок этди ҳамда унда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан учрашиб қолди.
Актриса Шаҳзода Матчонова кузатувчиларига янги сурати билан кўриниш берди.

Дилноза Кубаева саҳифасига янги суратини жойлаштирди ҳамда мухлисларини умидсизликка тушмасликка ундайдиган тўртликни ёзиб қолдирди.

Изоҳ (0)