• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Норт»дан «Қора бева»гача: америкалик актриса Скарлетт Йоханссон 37 ёшда

    Бўлажак Голливуд юлдузининг исми Маргарет Митчеллнинг «Шамолларда қолган ҳисларим» фильми қаҳрамони Скарлетт O’Хара шарафига қўйилган. Скарлетт ва унинг эгизак укаси Ҳантер 1984 йил 22 ноябрда Нью-Йоркда туғилган. Йоханссон Нью-Йоркнинг энг нуфузли ва қиммат ҳудуди бўлган Манхэттенда туғилиб-ўсган бўлишига қарамай, бўлажак актрисанинг оиласи аранг кун кечирган.

    Фото: Getty Images

    Онаси тўрт фарзандининг тарбияси билан шуғулланган, отаси эса архитектор бўлган. Интервьюларнинг бирида Йоханссон улар нафақа асосида яшаганини айтган. Оилада тўрт нафар болани боқиш учун ота-она камбағал оилаларга мўлжалланган купондан фойдаланган. Болалигиданоқ ота-онасининг жанжалларига гувоҳ бўлган Скарлетт чуқур психологик травма олган. Кейинчалик ҳам у «хафа қилишларига доим тайёр туриш» инстинкти ҳали ҳам унга хос эканлигини тан олади.

    Скарлетт Йоханссон ва эгизак укаси Ҳантер Йоханссон

    Скарлетт Йоханссон ва эгизак укаси Ҳантер Йоханссон
    Фото: Shutterstock

    Скарлеттнинг унутилмас, ажойиб болалик даврлари бўлмаган. Скарлетт ёшлигиданоқ Ли Страсбергнинг актёрлик мактабида таълим олади: кино унинг орзуси эди. Ота-онаси ажрашгандан сўнг кичик Скарлетт онаси билан Лос-Анжелесга кўчиб ўтади, лекин у мунтазам равишда отасининг олдига — Нью-Йоркка келиб туради. 8 ёшида у «Софистика» фильмининг театрлаштирилган спектаклида Итан Хоук билан бирга рол ижро этди, ҳатто шу ёшда ҳам унинг ажойиб қобилиятлари кўплаб киноижодкорларга манзур бўлди. 9 ёшида у биринчи марта Роб Рейнернинг «Норт» оилавий комедиясида рол ўйнади. «Кичик Скарлетт болаларга хос бўлмаган истеъдодга эга!», – деган эди таниқли режиссёр.

    9 ёшли Скарлетнинг «Норт» фильмидаги роли

    9 ёшли Скарлетнинг «Норт» фильмидаги роли
    Фото: Getty Images

    Скарлетт 12 ёшида ўзининг биринчи бош ролини «Ўғрилар» комедик-драмасида ўйнади. Бунинг учун Йоханссон Independent Spirit Awards мукофотининг «Энг яхши аёл роли учун» номинациясида ғолиб бўлди. Бир нечта фильмлардаги ролларидан сўнг 14 ёшли Скарлетт Роберт Редфорднинг «От шайдоси» мелодрамасида намоён бўлди. Ногирон қиз Грэйс Маклин роли ёш актрисага Америкада катта шуҳрат келтирди. Шундан кейингина актрисага кўплаб таклифлар келиб тушди («Мавжуд бўлмаган одам», «Арвоҳлар олами», «Американча қўшиқ» ва бошқалар).

    Фото: Shutterstock

    Скарлетт Йоханссон 19 ёшида София Копполанинг «Таржима машаққати» фильмидаги ролидан сўнг, Қўшма Штатлардан ташқарида ҳам шуҳрат қозонди. Мазкур фильмдаги Шарлотта роли унга бир қатор нуфузли мукофотларни, жумладан, BAFTA’нинг «Энг яхши актриса» мукофотини ҳам олиб келди. 2003 йил Скарлетт голландиялик рассом Ян Вермеернинг хизматкори ролини ўйнаган «Марварид сирғали қиз» драмасида рол ижро этди. Шу роли сабабли «Олтин глобус»га номзоди қўйилди.

    Шундан сўнг Скарлеттни таниқли режиссёрлар ҳам ўз лойиҳаларига таклиф қилишни бошлайди. У Майкл Бейнинг «Орол» фантастик жангари фильмида, Кристофер Ноланнинг «Обрў» триллерида, Вуди Алленнинг «Маtch Point» драмасида, Брайан де Палманинг «Қора орҳидея» триллери ва бошқа машҳур фильмларда рол ўйнайди. «Матч Point»даги ролидан сўнг 21 ёшли Скарлетт Вуди Алленнинг янги илҳом парисига айланади ва яна иккита картина — «Сенсация» (2006) ва «Вики Кристина Барселона» (2008) фильмларида биргаликда ишлашади.

    Фото: Shutterstock

    2008 йилда Йоханссон «Яна бир Болейн авлоди» тарихий драмасида дугонаси Натали Портман билан биргаликда Мария Болейн ролини ўйнади. Шу билан бирга, 24 ёшли Скарлетт қўшиқчи ва режиссёр сифатида дебют қилади. Унинг биринчи Anywhere I Lay My Head альбоми актрисанинг чуқур, мафтункор тембри туфайли мусиқа танқидчилари томонидан яхши кутиб олинди. Аммо юлдузнинг «Нью-Йорк, мен сени севаман» қисқа ҳикоялар тўплами асосида ишланган оқ-қора қисқа метражли фильми муваффақиятсизликка юз тутиб, продюсерлар танқидига учрайди. Шундан кейин Скарлетт бир муддатга режиссёрлик фаолиятини тарк этади. Аммо у актриса сифатида жуда кўп фильмларда ўзига топширилган ролларни қойилмақом тарзда ижро этган. 2010 йилда у «Темир одам 2» фильмида махсус агент Наташа Романова ролини ўйнайди ва 2012 йилда у «Қасоскорлар» комиксининг экранлаштирилган вариантида пайдо бўлди. Скарлетт Йоханссон 27 ёшидаёқ Голливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди.

    Фото: Shutterstock

    Скарлетт турли лойиҳаларда фаол иштирок этишни давом эттирди («Люси» (2014), «Ғилдиракдаги ошпаз» (2014), «Яшасин, Цезарь!» (2016), «Қурол шарпаси» (2017), «Жуда ёмон қизлар» (2017 ), «Қуёнча Жожо» (2019), «Никоҳ ҳақида ҳикоя» (2019) ва Marvel’нинг бир нечта фильмларда суратга тушди. 2021 йилда эса мазкур франшизанинг «Қора бева» номли фильми прокатга чиқарилди.

    Фото: ИXBET

    «Қора бева» лентаси 9 июлдан бошлаб кинотеатрлар ва Disney+ да намойиш этилди. Дастлабки дам олиш кунлари давомида картина 218 миллион доллар тўплаган. Бутун дунё бўйлаб касса йиғимлари эса 378 миллион доллардан ошади. Disney маълумотларга кўра, шунингдек, фильм прокатнинг дастлабки 20 куни давомидаги оқимли харидлар сабаб 60 миллион долларга яқин маблағ ишлаган.

    Скарлеттнинг шахсий ҳаёти ҳақида гап кетганда, журналистлар унинг кўплаб эркаклар билан бўлган муносабатлари ҳақида ёзишган, аммо буларнинг барчаси ҳам ҳақиқат эмас. У 2008 йилда Райан Рейнолдсга турмушга чиқди, аммо жуфтлик орадан 3 йил ўтиб 2011 йилда ажрашди. Актрисанинг француз журналисти Роман Дориак билан кейинги никоҳидан қиз фарзанд дунёга келди, аммо бу никоҳ ҳам ажралиш билан якунланди.

    Фото: Getty Images

    2020 йилда Йоханссон учинчи марта — Saturday Night Live дастури комик актёри ва сценарий муаллифи Колин Жостга турмушга чиқди. 2021 йилда эса Йоханссон иккинчи марта она бўлди. Тан бериш керакки, актриса фарзанди дунёга келгунга қадар ҳомиладорлигини моҳирона тарзда яшира олган. Скарлетт қорни сезиларли даражада билина бошлагач, омма эътиборидан қочишга ҳаракат қилган ва ҳатто «Қора бева» фильмининг премьерасида ҳам иштирок этмаган.

    Фото: Getty Images

    Ҳозирда актриса Forbes журнали талқинига кўра, доимий равишда ўн миллион доллар гонорар олувчи Голливуд юлдузлари қаторига киради. Йоханссон 2018 йилда рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллаган. У 2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг июнигача 40,5 миллион доллар даромад олган.

    Forbes’да қайд этилишича, Йоханссон учун энг кўп даромад келтирган рол «Қасоскорлар» фильми туркумидан бўлган «Қора бева» фильмидаги рус жосуси роли бўлган. Бу рол ижроси орқали актрисанинг даромади 4 бараварга ошган.

    Мавзуга доир: 

    • Фото: Имижини тез-тез ўзгартиришдан чўчимайдиган машҳур аёллар
    • Жаҳонга машҳур Голливуд юлдузлари мактаб битирув оқшомида қандай кўринишда бўлган? (фото)
    • Анжелина Жоли, Кейт Уинслет ва илк ролидаги кўринишидан таниш мушкул бўлган бошқа юлдузлар (фото)
    • Стилист ва пластик операциялардан аввал: Голливуд юлдузлари илк бор қизил йўлакда қандай кўринишда бўлган? (фото)

    22.11.2021, 15:38   Изоҳ (0)   20388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайдиган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    22.11.2021, 12:05

    «Мен дўзахнинг барча оловларини босиб ўтдим»: Ўз гўзаллигининг қурбони бўлган ҳинд актрисаси Зинат Аман 70 ёшда (фото)

    21.11.2021, 21:47

    «Одамлар айтишга одатланиб қолган ‘ўйинчи’ эмасман». Касбидан ор қилмайдиган балет раққоси Улуғбек Олимов билан интервью

    21.11.2021, 18:44

    2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган жаҳон юлдузлари (фото)

    21.11.2021, 16:42

    Instagram: Феруза Жуманиёзова операция қилинди, Муниса Ризаева бир ҳафтада нечта кийим харид қилади? Даврон Кабулов Райҳоннинг саҳифасини «ижарага олди»

    20.11.2021, 22:44

    Юлдузларнинг харажатлари: машҳурлар биринчи гонорарига нима сотиб олган?

    20.11.2021, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.