Ўзбекистонда 2002 йил “Ёшлар” телеканалида намойиш этилган “Анпанман” мультфильми ва ундаги овозлар ҳамон эсингиздами? Унга актёрлардан Элбек Мирзоҳидов, Зулҳумор Мўминова ва Собиржон Раҳимжоновлар овоз беришган. Анпанман, Миниман, Хантал, Нонбош ушбу номларни эслаганимизда юзимизга табассум югуради. Бундай тарбиявий аҳамиятга эга ва самимий мультфильм ким томонидан яратилганига ҳеч қизиқганмисиз?
-7ofLAxvf.avif)
Анпан — бу ичига ловия пастаси солинган япон ширин нони. Бу ширинликни 1875 йилда ишсиз қолган собиқ самурай Ясубай Кимура ихтиро қилган. Ясубай ўз даврининг ажойиб ошпази ва қандолатчиси бўлган, хаттоки у пиширга анпан нони императорга ҳам ёққан.
-K4XUDzwC.avif)
Орадан 66-70 йил ўтгач, 1941-1945 йиллар оралиғида ёш япон аскари Такаши Янасе, ширин кулча анпан ейиш ҳақида орзу қилган. Ва айнан ўшанда, кейинчалик Такаши айтиб берганидек, кичкинтойлар учун энг машҳур асар ғояси туғилган.

Урушдан кейин 1968 йилгача,Такаши билан кўп ҳодисалар юз берган: у чиқиндиларни йиғиш компаниясида ишлаган, карикатурачи бўлиб фаолият юритган, реклама бўлимида дизайнерлик қилган, ярим кунлик ишда япон комиксларини чизган, журнал чиқарган — умуман олганда, унинг ҳаёти доим қизғин кечган. Ва ниҳоят, 1968 йилда энг ғайриоддий супер қаҳрамонлардан бири – Анпанман- нон одам пайдо бўлди.
Анпанман, Япониялик болалар ёзувчиси Такаши Янасе томонидан яратилган, Япониядаги энг машҳур болалар анимеларидан бири ҳисобланади. У Nippon Телевисион ва Токё Мовиэ Шинша томонидан ишлаб чиқарилади. Ҳар бир мультфильм тахминан 20-24 дақиқа давом этади ва 10-12 дақиқадан иборат икки қисмга бўлинади. Янасе 1968 йилдан бери Анпанман ҳақидаги ҳикояларни ёзган. “Сореике! Анпанман!”(Олға Анпанман) мультсериали 1988 йилдан бери Япония телевидениясида намойиш этилмоқда.
2006 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Анпанман ҳақидаги китоблар Японияда 50 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. 2005 йилда Bandai компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Анпанман 0 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун энг машҳур қаҳрамон ҳисобланган.
Сюжетда супер қаҳрамон Ампанман ҳақида ҳикоя қилинади, у новвой Жем амаки пиширган жонланган ампан булочкаси. Анпанман ёрдамига муҳтож бўлганларнинг ҳаммасини қутқариши керак деб ҳисоблайди. Табиатидан нон бўлгани учун, у ночорларни ўз боши билан боқади. Ҳар бир қисмда у ёвуз Байкинман билан курашади. Анпанман аниме сериали узоқ тарихга эга. Ҳикояда доимо янги қаҳрамонлар пайдо бўлади.

“Анпанман” 2009 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига энг кўп қаҳрамонларга эга анимацион франчайзинг сифатида киритилган. Ўша йилнинг 27 март ҳолатига кўра, 980 та биринчи серия ва 20 та фильмда 1 768 та қаҳрамон пайдо бўлган.

Анпанман анименинг бош қаҳрамони бўлиб, унинг боши Жейм амаки томонидан пиширилган нондир. Япон тилидан таржима қилинганида унинг исми “Нон-одам” деган маънони англатади. У яшаш учун овқатланишига ҳожат йўқ. Унинг заифлиги — сув ёки умуман унинг нон-бошини ифлос қилиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсада. Агар Жем амаки унга янги бош пиширса, у тўлиқ тикланади. Жейм амаки Анпанманнинг отаси ва жуда меҳрибон қандолатчи. У бу дунё ҳақида деярли ҳамма нарсани билади.
Шокупаннан Анпанманнинг дўсти. Унинг боши тўртбурчак шаклидаги оқ ноннинг бир бўлаги кўринишида.
Байкинман Бактерия сайёрасидан келган антиқаҳрамон. Япон тилидан таржима қилинганида унинг исми “Бактерия-одам” деган маънони англатади. Унинг вазифаси Анпанманни йўқ қилиш ва бутун дунёга бактерияларни тарқатишдир.

Докин-чан — Байкинманнинг ёвузликдаги дўсти бўлган аёл антиқаҳрамон. У худбин, талабчан, очкўз, лекин баъзан Шокупаннан билан муносабатда бўлганида меҳрибонлик кўрсатади.
Чиз — Жейм амакининг нонвойхонасида яшайдиган ит. У Анпанманнинг ҳаётини қутқарганидан кейин унинг содиқ дўстига айланди. Анимеда ёш Ампанман биринчи патруллик пайтида Чизнинг оч қолганини кўриб қолади ва бошининг бир қисмини ейишга беради. Чиз ёнида бўлганда, у ажойиб ёрдамчи бўлиши мумкин.
Телевизион аниме-сериал премераси 1988 йил 3 октябрда бўлиб ўтди ва 28 августда 1000-қисмига етиб келади. 21-фильм, “Сореике! Анпанман!” Японияда 4 июлда кинотеатрларда намойиш этилди. 2007 йилда эса Bandai концернига тегишли бўлган Анпанман Болалар музейи Yokohama шаҳридаги қирғоқ бўйида очилди.

Анпанман мультфильми яратувчиси Такаши Янасе 90 ёшида ҳам Жапан Cartoonист Awardsнинг ҳаками ҳисобларнади. У умрининг сўнгги йилларда Токиодаги Шинжуку туманидаги болаларни хавфсизлик қоидаларига ўргатиш учун 20 дақиқалик анимацион видео яратди. Маълумотларга кўра, Янасе ўзи ҳам жаҳон рекордидан ҳайратда қолганини айтган.

Кулгили ва меҳрибон нон одам ҳақидаги мультфильм 1988 йилда Японияда чиқарила бошлаган ва ҳозиргача чиқяпти. Анпанманнинг “отаси” — Такаши Янасе 2013 йилда 94 ёшида вафот этган.

Изоҳ (0)