Ҳиндистон жанубидаги Гоа штатидаги ибодатхонада диний маросим пайтида юз берган тиқилинч оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, фожиа штат шимолидаги Ширгаон ибодатхонаси яқинида минглаб диндорлар иштирок этадиган йиллик юриш пайтида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зиёратчилар ўртасида тўсатдан ваҳима бошланган, одамлар шоша-пиша маросимни тарк эта бошлаган, бу эса тиқилинчга олиб келган.

Воқеа жойига фавқулодда хизматлар ва полиция ходимлари етиб келган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тиқилинч тартиб ўрнатиш ва катта оломон устидан назоратни таъминлаш бўйича етарлича чоралар кўрилмагани туфайли юз берган бўлиши мумкин.
Жорий йилнинг 30 январь куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўлиб ўтган Кумбҳа Мела диний фестивалидаги тиқилинч оқибатида камида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Дунёдаги энг йирик фестивалда 400 миллион киши иштирок этиши кутилганди. Тиқилинч оқибатида 60 киши жароҳатланган. Фестивалнинг асосий маросими — сувда чўмилиш бўлиб, бу нафақат танани, балки руҳни ҳам гуноҳлардан поклайди деб ишонилади.
Зиёратчилар Ганг дарёсига киришда навбатларини кутиб ўтирган, тўсатдан тартибсизлик ва тирбандлик юзага келган. Оломон дарё қирғоғига қараб йўл олган, одамлар йиқила бошлаган. Фалокатга қарамай, фестивал давом этган.
Изоҳ (0)