• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳашаматли самолёт, қиммат меҳмонхоналар ва расман авлиёлик. “Қашшоқлар эмас, қашшоқликнинг дўсти” бўлган Тереза онанинг саволларга бой умри

    Келиб чиқиши албан, асл исми Агнес Гондже Бояджиу бўлган Тереза она 1910 йилда Македония пойтахти Скопеда таваллуд топган бўлса-да, Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида кўп вақт мобайнида фаолият юритиб келди. У ерда хайрия миссиясига асос солиб, умрининг охирига қадар яшади.

    Ўттиз беш йиллик хайрия ишлари давомида жами 28 та халқаро мукофотга сазовор бўлди, Буюк Британиянинг рицарлик унвони билан тақдирланди, тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳибасига айланди. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида Тереза онанинг саволларга бой умри ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Getty Images

    “Қалб чақируви”

    Агнеснинг отаси (келиб чиқиши арман) бадавлат одам бўлиб, йирик қурилиш компаниясига эга эди. Бундан ташқари, дори-дармон сотиш билан ҳам шуғулланарди. Онаси албаниялик Дранафиле эса ўзини ибодатга бағишлаган аёллардан бўлган. Дранафиле болалари билан тез-тез муҳтожлар олдига бориб турар, баъзиларини кечки овқатга таклиф қилар эди. Ёш Агнес онаси унга айтган насиҳатини сира эсдан чиқармайди: “Қуёшим, ниманидир биров билан баҳам кўрмагунча, ундан бир луқма ҳам ема!”.

    Хонадонга жуда кўплаб номаълум, афти-ангори хароб аҳволда бўлган нотаниш одамлар келар, Агнес онасидан улар кимлигини сўраганида онаси: “Баъзилари қариндошларимиз... Лекин аслида ҳаммаси ўзимизникилар”, — деб жавоб берарди.

    Кунларнинг бирида 18 ёшли Агнес нотаниш руҳоний Ҳиндистондан келган миссионерларнинг мамлакатдаги қашшоқлик ва касаллик хусусида битган мактубларини ўқиб бераётганини эшитади. Шундан сўнг у Ҳиндистонга бориб, камбағалларга ғамхўрлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 1928 йилда Агнес ниҳоят роҳиба бўлишга қарор қилади ва Ирландияга “Лоретонинг ирланд ҳамширалари” католик черковига жўнаб кетади. Кейинчалик ўз хотираларида у тарафларга “қалб чақируви” чорлаганини айтган. У ерда Агнес ХIX асрда яшаб ўтган авлиё Тереза Лизе шарафига Мария Тереза исмини олади. 

    Фото: AP Photo

    Кўп вақт ўтмай орден (ташкилот) Тереза онани Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрига, монастир қошидаги Муқаддас Мария мактабида камбағал бенгал оилаларининг қизларини ўқитиш учун жўнатади. Бир неча йил ўтгач, худди шу ерда аёл ўзининг бузиб бўлмас ваъдасини беради ва ўзи таъкидлаганидек абадий “Исонинг рафиқаси” бўлишга онт ичади. Маҳаллий роҳибаларнинг одатига биноан, охирги қасамёддан сўнг, у “она” унвонини олади. Йигирма йил ўтгач эса орден Терезани мактабни тарк этишига рухсат беради, бу эса уни харобазорларда кўпроқ вақт ўтказиш, Калкуттадаги ночор ҳамда бемор одамларга ёрдам бериш имкониятини тақдим этади.

    “Бу — Тереза она!”

    Ўн йил ўтгач, яъни 1964 йилда Рим папаси Павел VI фармон чиқаради, унга кўра Тереза она хайрия миссияси бутун дунёда амал қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шундан сўнг аёлнинг хайрия миссияси Ҳиндистондан ташқари яна юзлаб мамлакатларни қамраб олади. У ерларда ўзларининг касалхоналари, бошпаналари, раҳм-шафқат уйлари ҳамда монастир ва ибодатхоналар қошида мактабларини яратишади. Кўплар давлат арбоблари, сиёсатчилар, тадбиркорлар, дин пешволари ва халқаро ташкилотлар орден ривожига катта миқдорда хайрия қилади.

    1969 йилда BBC журналисти Малколм Маггериж она Тереза ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш учун Калкуттага боради. Материал Британия каналида эфирга узатилгандан сўнг, роҳиба ва унинг ордени бутун дунёда шуҳрат топади. Маггерижнинг таъкидлашича, фильм суратга олиш майдончасида мўжиза содир бўлган: ёруғлик йўқлиги сабабли суратга олиш ноқулай бўлган раҳм-шафқат уйида тўсатдан “илоҳий нур” пайдо бўлади.

    Фото: Getty Images

    Кейинчалик оператор Кен Макмиллан улар Kodak’нинг янги, тунги кадрларни тиниқлаштира оладиган махсус плёнкаси билан суратга олишаётганини, ҳар битта бурчакни ёруғ қилиб тасвирга тушираётгани учун аслида Kodak’ка тасанно айтиш кераклигини тушунтирмоқчи бўлганида, олд қаторда ўтирган Малколм унга ўқрайиб қарайди ва шундай дейди: “Бу илоҳий нур! Тереза она!”

    Роҳиба умри давомида жуда кўплаб саёҳатларни амалга оширди. Газета ва телеканаллар унинг Нью-Йоркка сафари, у ерда илк хайрия уйини очгани, Ливандаги яширин миссияси, у ерга насроний ва мусулмон болаларига ёрдам бериш учун боргани, БМТ Бош ассамблеясининг 40 йиллигидаги нутқи, АҚШда ОИTС касалига чалинган беморлар учун очилган клиникалари ҳақида тўхтовсиз оммага маълумот узатарди. Ўттиз беш йиллик хайрия ишларида Тереза она 28 та мукофотга сазовор бўлди. Улар орасида диний хизматлари учун медаллар, Ҳиндистоннинг олий давлат мукофотлари, бир қанча мамлакатларда фахрий фуқаролик, Буюк Британиядаги рицарлик унвони ва АҚШнинг энг олий фуқаролик мукофоти ҳам бор. 

    1979 йилда Тереза онанинг тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлиши эса ҳақиқатан ақл бовар қилмас ҳодиса бўлди. Бўйи бир ярим метрлик, вазни 45 килограмм бўлган, камдан кам интервью берадиган ва кўпинча букчайиб, қўлларини ибодат қилаётган одамникидек қовуштириб юрадиган бу аёлнинг хокисор қиёфаси миллионлар кўнглига ёруғлик олиб кирди.

    Фото: Getty Images

    2016 йил 4 сентябрь куни эса Тереза она Рим папаси Франсиск томонидан авлиё деб эълон қилинди. Унинг авлиёлигини расмийлаштиришга бағишланган тантанали маросим Ватиканда, авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтди.

    Тереза онанинг оналарга хос бўлмаган “қилиқлари”

    Аксарият одамлар Тереза она касаллар ҳамда бечораларга ёрдам берган, уларни бошпана, даволаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш орқали азоб-уқубатларини енгиллаштирган деб ўйлаган, бу хато ва бу қарашнинг нотўғри эканига бир қанча далиллар бор. Роҳиба ўлим ва азобга алоҳида нуқтаи назар билан қараган: у оғриқлардан фориғ бўлишни эмас, аксинча улар орқали шифо топиш кераклигини, бу азоб-уқубатлар Масиҳнинг олийжаноб азоблари олдида ҳеч нарса эмаслигини таъкидлаган ва оғриқ қолдирувчи ҳар қандай антибиотик воситаларга қаршилик қилган: “Касалманднинг хочдаги Исо каби азоб чекишида гўзал неъмат бор. Дунё азоб-уқубатлардан кўп хулоса чиқаради. Кучли оғриқ Исо сизни пешонангиздан ўпаётганини англатади”.

     

    Тереза онанинг асосий хайрия ишлари умри поёнига етаётган касаллар учун уйлар бўлиб, у ерда беморлар ўзларининг сўнгги кунларини ўтказарди. Хайрия миссияларида фаол қатнашган собиқ кўнгилли, ёзувчи Мери Лоудон у ердаги ҳолатни шундай тасвирлайди: “Ўзимни нацистлар конслагерига тушиб қолгандек ҳис қилдим: барча беморларнинг сочлари йўқ, тақир, креслолар йўқ, борлари ҳам чириб кетган, фақат Биринчи жаҳон урушидаги каби йиғма тўшаклар бор эди. Боғ, ҳовли йўқ, умуман ҳеч нарса йўқ эди. Ва шунда мен ўйладим: ‘Бу нима? Иккита исқирт хона. Бирида 50 дан 60 нафаргача эркаклар, иккинчисида ҳам худди шундай миқдордаги аёллар бор. Ҳамма ўляпти. Уларга деярли тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Шўринг қурғурлар, аспириндан бошқа оғриқ қолдирувчи дори қабул қилмаган’”.

    Фото: Getty Images

    Британиялик ёзувчи ва ҳинд шифокори Аруп Чаттержининг ёзишича, вафот этаётганлар учун уйларда малакали шифокорлар етарли бўлмаган (балки умуман бўлмагандир) ҳамда касалларга ғамхўрлик кўпинча бирорта тиббий маълумотга эга бўлмаган ишчиларга тушган. Бу уйларда яшаган 300 дан ортиқ калкутталик қашшоқлар кун давомида нон урвоғи ҳам олмаган, озиқ-овқат карталари кўпинча фақат насронийларда бўлган, бошқа дин вакиллари эса рўйхатнинг энг охирида турган.

    Беморлар бир хонада бир-бирининг олдида ҳожат чиқарган. Уларнинг кўпчилигига қариндошлари билан учрашиш тақиқланган, баъзи болалар эса каравотга боғлаб ташланган.

    Собиқ кўнгиллиларнинг бири доктор Чаттержига айтишича, ходимлар касалларга 10 ёки 20 йил олдин ишлаб чиқарилган дори-дармонларни берган ва нажас теккан кўрпаларини идиш чайиладиган раковинада ювишган.

    Сифатсиз озиқ-овқат, гигиена қоидаларига мутлақо риоя қилмаслик ва барча беморлар учун умумий игналардан фойдаланиш янги касалликлар ҳамда хавфли инфекцияларни қўзғатган. Лаудон шундай дейди: “Томизгичлар етарли эмас эди, игналар қайта-қайта ишлатилган. Мен баъзи роҳибалар уларни совуқ сув бир чайқаб олишаётганини кўрдим. Уларнинг биридан нима қиляпсан, деб сўраганимда, нима қилардим, ювяпман, деди. Ҳа, лекин уни камида стериллаш ёки бошқа тоза игнадан фойдаланиш кераклигини билмайсанми?, деб сўрадим. ‘Биламан, лекин бу керак эмас. Бизда бунга вақт йўқ’ — жавоб берди у.”

    Фото: AP Photo

    “Қашшоқларнинг эмас, қашшоқликнинг дўсти эди…”

    Тереза онанинг фаолияти бир неча бор танқидларга учраган — у беморлар учун бошпаналар малакали тиббий ёрдамларни кўрсатмаётгани, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш фондига келиб тушаётган маблағлар бошқа мақсадларга сарфланаётгани бўйича айбланган. Инглиз журналисти Кристофер Хитченс “Тереза она қашшоқларнинг эмас, қашшоқликнинг дўсти эди”, деганди. 

    Қашшоқлар учун қилинадиган энг яхши савоб уларни кўчадан олиб чиқиш деб ҳисоблашган. Орденнинг роҳибалари уларнинг ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартиришга ҳаракат қилмаган, уларга янги имкониятлар излашга умид бермаган, ҳеч ким қашшоқлик ва касалликларга қарши курашиш йўлини ахтармаган. Жирканч касалхоналар ва қуруқ савлатдан иборат уйлар бечора одамлар учун биринчи ва охирги бошпана бўлиб, у ерда улар ё шифо топиб, оёққа туриб кетишган, ёки оғир касалликнинг азобига чидолмай ўлиб кетган. Тереза онага иккала ҳолат ҳам бирдек маъқулдек эди.

    Мери Лоудон шундай хотирлайди: “Биринчи куни аёллар бўлимидаги ишни тугатгандан сўнг, мен уч-тўрт кунлик умри қолган 15 ёшли болага қараётган йигитимни кутдим. У ерда ишлаётган бир америкалик шифокор менга бу болани даволашга чин дилдан ҳаракат қилаётганини айтди. Ўткир буйрак касаллиги болани ҳолдан тойдирган, антибиотикларни қабул қилмагани учун аҳвол янада ёмонлашган ва ҳозир бирдан бир чора операция эди. У (шифокор) ҳеч нима қилолмади. Айнан шундай ҳолат аксарият беморлар билан содир бўлди.

    Фото: Getty Images

    Шифокор айтди: “Уни барибир касалхонага олиб боришмайди”. Мен нега, деб сўрадим: “Бунинг учун такси чақириб, уни энг яқин шифохонага олиб бориш кифоя”. У жавоб берди: ‘Улар бундай қилмайди. Агар буни биттаси учун қилсалар, қолганларини ҳам касалхонага ётқизишларига тўғри келади’. Аммо болакай эндигина ўн беш ёшда эди…”

    Нобел мукофотидаги нутқида Тереза она шундай дейди: “Бугунги кунда дунё учун асосий хавф, оғриқ — туғилмаган бегуноҳ боланинг аччиқ йиғисидир. Агар она ўз фарзандини, жигарбандини ўлдиришга қодир экан, унда бизга нима қолади? Бир-биримизни ўлдиришми?!”

    1992 йилда очиқ йиғилишда Тереза она тингловчиларга қарата хитоб қилади: “Келинглар, Биби Марям яхши кўрадиган Ирландияда бошқа абортга йўл қўймаслигимизга ўзимизга ўзимиз ваъда берайлик”. Бундан ташқари, роҳиба ОITСни “нотўғри жинсий хулқ-атворга жавобан адолатли ҳукм” деб атаган ва бу касалликни тавқи лаънат деб ҳисоблаган.

    Ҳиндистон ва бошқа Осиё мамлакатлари аҳолисининг Тереза онага нисбатан ҳурмати ошишда давом этарди. “Унинг Ғарб маданиятидаги беқиёс ўрни уни Шарқда эъзозланишига замин яратди, ҳиндлар наздида у янада муқаддаслашди.

    Тереза она дунёнинг ўнлаб давлатлари руҳонийлари, раҳбарлари билан яхши муносабат ўрнатган эди. У АҚШ президенти Роналд Рейган ва унинг рафиқаси Ненсини кўргани келган, малика Диана билан дўст бўлган, Рим папаси билан битта машинада саёҳат қилган, СССРга икки марта ташриф буюрган ҳамда Энвер Хожа (инқилобчи, 1944 йилда Альбания раҳбари бўлган) ва Жан-Клод Дувалиэр (1971-1986 йиллардаги Гаити президенти, зўравонлик ва қўрқитиш орқали ҳокимиятни тутиб турган) каби диктаторлар билан яқин бўлган. Роҳибанинг Гаитидаги ташрифидан сўнг, у “Шараф легиони” ордени билан тақдирланди. “Мен ҳеч қачон камбағаллар ва уларнинг давлат раҳбари ўртасида бундай яқинликни кўрмаганман”, — дейди у.

    Фото: Getty Images

    Тереза она жони узилаётганларга оғриқ қолдирувчи воситаларни юборишни рад этди ва уларни “Масиҳ номидан” азобланишга чақирди, лекин айни пайтда ўзи юқори даражадаги тиббий ёрдамдан фойдаланган. 1989 йилда роҳибага сунъий юрак стимулятори ўрнатилди. Икки йилдан сўнг эса у Калифорниядаги энг қиммат клиникада юрак хасталиги ва пневмониядан даволанди.

    У оддий, ранги униққан сари кийиб, эски тасбеҳни қўлидан қўймаган, бироқ шахсий самолётларда учиб, қиммат меҳмонхоналарда тунаб қолган. Ҳиндистондаги сув тошқинлари ва портлашлар пайтида у ибодатлар қилган, аммо тўғридан тўғри молиявий ёрдам кўрсатмаган. У “аввалданоқ мен камбағалларга фақат Худони севганим учун хизмат қилишни ва уларга бойлар пул билан эришадиган нарсаларни шундоқлигича беришни хоҳлардим”, — деган холос.

    07.05.2023, 10:10   Изоҳ (0)   15792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исёнкор йигитдан миллат отасигача. Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси Maxатма Гандининг “туз юриши” ва унга уюштирилган суиқасд

    27.04.2023, 15:12

    Бурни “уриб туширилган” Сфинкс, уйланиш учун ўзгартирилган ёш ва аслида пакана бўлмаган император — Наполеон Бонапарт афсоналарида ҳақиқат кўлами

    30.04.2023, 15:40

    Роман ҳам, қисса ҳам бўлмаган “Уруш ва тинчлик”, қимиз орқали топилган шифо. Пойабзал ларни хушламаган граф Толстой шахсияти

    03.05.2023, 10:50

    Фотогалерея: Буюк Британияда Чарльз III нинг тож кийиш маросими бўлиб ўтди

    06.05.2023, 21:09

    Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг барча 170 нафар сенаторига сиртдан айблов эълон қилди

    06.05.2023, 20:35

    Украина Мудофаа вазирлиги Россия янги қуролларни синовдан ўтказгани ҳақида хабар берди

    06.05.2023, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.