• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    Машҳур Болливуд юлдузи Амитабҳ Баччаннинг ўғли бўлишига қарамай, ўз йўлини мустақил равишда босиб ўтиб, кино саноатида мустаҳкам ўрнини эгаллаган Абҳишек Баччан жорий йил 5 февраль куни 49 ёшга тўлди. Қуйида Eastэрн Эе нашри рейтингига кўра Осиёдаги энг ҳушбичим эркак унвонига сазовор бўлган, актёрлик маҳорати ва харизмаси билан мухлисларини ҳайратда қолдиришда давом этаётган Абҳишек Баччан ҳаёт ва ижод йўли ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Moneycontrol

    Болалик

    Абҳишек Баччаннинг ҳақиқий фамилияси Шривастав бўлиб, у оилавий анъаналарга риоя қилган ҳолда Амитабҳ Баччандан ўрнак олиб, Баччан фамилияси билан фаолият юритишга қарор қилди. Унинг онаси Жая Баччан ҳам Ҳинд киносига ўз ҳиссасини қўшган санъаткорлардан бўлган.

    Фото: Дзен

    Ёшлигида Абҳишек дастлаб иқтисодчи бўлишни истаган, аммо вақт ўтиб санъатга қизиқиши ортган. Бўлажак актёр 1976 йил 5 февралда Мумбай шаҳрида таваллуд топган. Унинг Швета исмли опа бор. Аввал Баччан она шаҳридаги мактабга борди, бироқ бошланғич таълим олиш бола учун қийин кечди, чунки Абҳишек дислексия касаллигидан азият чекар эди.

    Дислексия – бу ўқиш ва ёзиш билан боғлиқ неврологик бузилиш бўлиб, одамнинг сўзларни тўғри таниб олиш, уларни тушуниш ва талаффуз қилиш қобилиятига таъсир қилади. Дислексия билан оғриган инсонлар ҳарфларни чалкаштириб қўйиши, сўзларни секин ва қийинчилик билан ўқиши ёки ёзишда хатоларга йўл қўйиши мумкин.

    Фото: Жагран

    Шунга қарамай қатъият ва машаққатли меҳнат билан ёш Абҳишек таълим олди. Сўнг ўқишни Швейцарияда давом эттирди. Бакалавр босқичини у Бостон университетининг иқтисод факультетида тамомлади. Аммо Баччан актёрликка ҳам катта қизиқиш билдиргани учун соҳасини ўзгартиришга қарор қилди.

    Кино саноатига илк қадам

    Фото: Дзен

    Абҳишек Баччан 2000 йилда 24 ёшда дебют қилди. Унинг “Қочоқлар” (Рефугее) драмасидаги биринчи роли ёш актёр учун муваффақиятли бўлди. Унинг келишган ташқи кўриниши, (бўйи 188 см, вазни 78 килограммдан ошмайди), табассуми ва хуш овози жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

     Аммо унинг иштирокидаги кейинги лойиҳалар у қадар юқори рейтингга эга бўлмади. Кейинги уч йил ичида Абҳишекнинг фильмографиясида 17 та фильм муваффақиятсизликка учради.

    Аммо булар актёрнинг Болливудни забт этиш истагидан кечишга мажбур қилмади, аксинча, Абҳишек Баччан актёрлик маҳоратини оширишга интилди ва мақсадига етишди ҳам.

    2003-2004 йилларда “Ишқ ақлимни оздирар” фильми, кейин эса “Тақдирлар чорраҳаси” лойиҳасидаги иккита рол томошабинлар ва танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. “Тақдирлар чорраҳаси” даги образи учун Абҳишек Ҳиндистон кино институти мукофотига сазовор бўлди.

    2004 йилда Абҳишек “Тезлик”да бош ролни ижро этди ва фильм касса даромадлари бўйича Ҳиндистонда етакчи лойиҳалардан бирига айланди. Актёр ўз муваффақиятини “Банти ва Бабли” (2004) саргузашт комедияси билан мустаҳкамлади. 2005 йилда эса отаси билан биргаликда “Отам изидан” фильмида иштирок этди. Лойиҳа кўплаб мухлислар ва кино танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди ва Ҳиндистон кино институти мукофоти билан тақдирланди.

    2007 йилда Баччан “Гуру: Муваффақият сари йўл” фильмида рол ижро этди. 2008 йилда ота-бола Баччанлар “Саркар Раж” криминал драмада яна бир бор ҳамкорликда ишлади. Ушбу лойиҳада Абҳишекнинг рафиқаси Айшвария Рай ҳам иштирок этган.

    2010 йилда Абҳишек ва Айшваря яна бир лойиҳада бирлашди: икки машҳур “Ёвузлик” фильмида иштирок этди. Баччан унда асосий ёвуз қаҳрамон ролини ўйнади. 2011 йилда актёр “Дум Мааро Дум” криминал драмасида ишлади. Фильмда Абҳишек ва Айшваря биргаликда ижро этган қўшиқ ва унга ишланган клип бутун Ҳиндистонда хит даражасига кўтарилди.

    Актёр иштирокидаги “Тезлик 3” (2013) жангари фильми Болливуднинг энг қиммат лойиҳаларидан бирига айланди. Шу билан бирга, у энг кўп даромад келтирган ҳинд фильмлари рўйхатига кирди.

    Шахсий ҳаёт

    Фото: Times of India

    Биргаликда турли лойиҳаларда иштирок этгандан сўнг Абҳишек актриса Каришма Капурни севиб қолган ва ёшлар ҳатто 2002 йилда унаштиришган. Бироқ 4 ойдан кейин уларнинг муносабатлари узилган. Бунга Ҳиндистон ОАВларида Баччан оиласининг яқин дўсти Амар Сингхнинг аралашувини сабаб қилиб кўрсатган. Бундан ташқари, Каришмага унинг бўлажак турмуш ўртоғи тўйдан кейин кинодаги фаолиятини тугатиш шартини қўйган, аммо у бунга рози бўлишни истамаган.

    Фото: Индиа Форумс

    1997 йилда Абҳишек Баччан Айшваря Рай билан танишиб қолган. Аммо улар орадан бир неча йил ўтгач — фақат “Тезлик 2: Ҳақиқий туйғу” фильмини суратга олиш пайтида яқиндан мулоқот қилишни бошлаган. Уларнинг муносабатлари 2007 йил 14 февраль куни дабдабали тўй билан якунланди.

    Фото: Тҳе Quint

    Маълумотларга қараганда, тўй маросимига 900 минг доллардан ортиқ маблағ сарфланган бу у ўша даврдаги Болливуд учун энг қиммат тўйга айланган. Орадан тўрт йил ўтгач, 2011 йил ноябрь уларнинг оиласида Аарадҳия исмли қизалоқ дунёга келган.

    Фото: Ани News

    Эр-хотин ҳозирда Ҳиндистондаги кам таъминланган болалар учун хайрия ишлари билан шуғулланади. Айшвария Баччанлар оила аъзолари билан биргаликда Даулат Пур қишлоғидаги камбағал оилалар қизлари учун мактаб қурдирган.

    Актриса Айшвария Рай Мумбайда бўлиб ўтган миллиардер Анант Амбани ва Радҳика Мерчант никоҳ тўйига фақат қизи Аарадҳя билан бирга келгани ва у маросим давомида турмуш ўртоғининг қариндошларидан узоқда юргани кўплаб миш-мишларга сабаб бўлди.

    Шу сабабли Абҳишек Баччаннинг турмуш ўртоғи билан ажрашиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.

    Аммо юлдузли жуфтлик сўнгги кунларда тарқалган миш-мишларга жавобан ҳеч қандай изоҳ бермади.



    Абҳишек Баччан футболнинг ашаддий мухлисидир. Актёр Ҳиндистон терма жамоаси ва “Ченнайин” футбол клуби ўйинларини кузатиб боради.

    Абҳишек Баччан яқинда “Сен билан гаплашиб олишим керак” номли фильмда бош ролни ижро этди. Унда актёр саратон касаллигидан омон қолган Аржун Сен образини гавдалантирди. Фильм 2025 йил 18 январда Prime Видео платформасида намойиш этилди.

    7 феврал, 10:32   Изоҳ (0)   66680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳинд#болливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қайнонаси билан тил топиша олмаган, ортиқча вазни сабаб танқидларга учраган ҳинд киноси юлдузи Айшвария Рай 51 ёшда (фото)

    04.11.2024, 15:35

    Афғон қизи Зинат Аман қандай қилиб Болливуд киносаноатида озод аёл рамзига айланди?

    07.11.2024, 12:15

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Болливудга бошқача назар: ҳинд кинолари ҳақида тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий фильмлар (трейлер)

    29.11.2024, 13:27

    Астронавт бўлишни орзу қилган, афғон қизга уйланган, бир кечада машҳур бўлган Ритик Рошаннинг муваффақияти ортидан келган қайғули тақдири ҳақида

    02.12.2024, 10:55

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50

    Instagram: Тўйда йиқилган Севинч Исмоилова, ўғлига атаб қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, битта қўшиғи ортидан 4 та уй олган Сардор Мамадалиев

    17.12.2024, 11:50

    Ҳинд киносининг энг бадавлат актрисалари рейтинги (фото)

    18.12.2024, 14:57

    Ҳинд киносининг энг пазанда актрисалари (фото)

    19.12.2024, 16:53

    Италияликлар дарёга сакрайди, Грецияда тангали пирог пиширилади: Дунёнинг турли давлатларида Янги йил нишонланади? (фото)

    2 январ, 15:34

    Instagram: Ота-онасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Раъно Шодиева, Porsche'сида ЙТҲга учраган Dili.mе, Дилнознинг тўйи қачон?  

    26.12.2024, 12:50

    Европа қиличсиз “фатҳ этиладими”? Ёхуд Ғарбда исломофобия ва ксенофобиянинг қайта бош кўтаришига сабаб нима?

    7 январ, 14:39

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Ритик Рошан 51 ёшда: Болалигида сколиозга чалинган, мусулмон қизга уйланган ва бир кечада машҳур бўлган актёрнинг мураккаб ҳаёт йўли

    11 январ, 13:15

    Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    13 январ, 16:45

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    13 январ, 19:45

    Ҳиндистон Россиядан жанг майдонидаги фуқароларини қайтаришни талаб қилди

    16 январ, 14:28

    Ҳинд киноси юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди 

    16 январ, 16:06

    Starship космик кемаси парвоз вақти портлаб кетди (видео)

    17 январ, 10:30

    Ўз уйида пичоқланган Болливуд юлдузи Саиф Али Хон аҳволи ҳақида маълумот берилди

    17 январ, 11:54

    Netflix тарихидаги энг кўп кўрилган 6 та фильм (трейлер)

    24 январ, 19:56

    Instagram: Таиландда кўнгилсиз ҳодисага учраган Райҳон, Ҳамдам Собиров билан ярашиб олган Фарруҳ Раимов, шифохонадан уйига қайтган Саиф Али Хон

    22 январ, 11:19

    Ҳиндистон бош вазири Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди 

    27 январ, 20:52

    Шахмат. Нидерландияда бўлиб ўтаётган нуфузли турнирда Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз серия қайд этмоқда

    30 январ, 12:37

    Самолётда туғилган болалар: ғайриоддий тақдир эгалари, фуқаролик ва ҳадялар

    5 феврал, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 13 июн, 14:00

    Ҳатто Жеймс Кемерон ҳам адашади: “Титаник” фильмидаги тарихий хатоликлар

    Кино | 13 июн, 13:48

    Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи — мақсад: “Барселона”

    Спорт | 13 июн, 13:40

    Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 млн доллар қарз олади

    Ўзбекистон | 13 июн, 13:07

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    Маслаҳатлар | 13 июн, 12:55

    “Манчестер Сити”да ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

    Спорт | 13 июн, 12:45

    Шимолий Ирландияда кетма-кет уч кеча тартибсизлик бўлди (видео)

    Дунё | 13 июн, 12:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.