Филиппиннинг Баколод шаҳрида автомобилнинг диний маросим ўтказаётган одамларга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланди.

Sinhua ахборот агентлиги хабар беришича, ҳодиса 18 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 атрофида, Хайрли жумага бағишланган маросимдан одамлар қайтаётганда содир бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, бир киши воқеа жойида, яна бири касалхонада вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ва беш нафар Ҳиндистон фуқароси бўлган машина уч ғилдиракли велосипед ва полиция машинаси билан тўқнашган. Шундан кейин тадбирга йиғилган бошқа диндорларга бориб урилган.
Ҳайдовчи қўлга олинди ва у маст ҳолатда машина бошқарганликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ Ҳиндистондаги диний фестивалда 40 дан ошиқ киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

400 миллион киши қатнашган маросимдаги тиқилинч оқибатида яна 60 киши жароҳатланган. Фестивалнинг асосий маросими — сувда чўмилиш бўлиб, бу нафақат танани, балки руҳни ҳам гуноҳлардан поклайди деб ишонилади.
Зиёратчилар Ганг дарёсига киришда навбатларини кутиб ўтирган, тўсатдан тартибсизлик ва тирбандлик юзага келган. Оломон дарё қирғоғига қараб йўл олган, одамлар йиқила бошлаган. Фалокатга қарамай, фестивал давом этган.
Изоҳ (0)