Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига тегишли чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети битирувчи талабалари Nexia машинасида турли хил ҳаёт учун хавфли ҳаракатлар содир этиб видео олган. Улардан бири воқеага қуйидагича изоҳ берди:
“Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди. Бу нотўғри эканини ходимларимиз тушунтиришди. Бошқа қайтарилмайди”.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Ушбу ҳолатда қатнашган транспорт воситалари аниқланиб, ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилган ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Бундан аввал Навоий шаҳрида пойга уюштирган йигитлар йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага олинган Gentraъда қўлга тушгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)