Ҳиндистон Молиявий жиноятларга қарши кураш агентлиги монополияга қарши тергов доирасида смартфон ишлаб чиқарувчилари - АҚШнинг Apple ва Хитойнинг Xiaomi компанияларидан онлайн савдолар ҳақидаги маълумотларни сўраган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, тергов ушбу компанияларнинг Ҳиндистон электрон тижорат қоидаларини бузганлик гумонига асосланган. Қоидаларга кўра, ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакат электрон савдо платформаларидаги товарлар устидан назорат ўрнатиши тақиқланади.
Суриштирув маҳаллий савдогарларнинг шикояти асосида бошланган. Улар Apple ва Xiaomi'нинг онлайн савдо майдонларидаги сотувлар устидан назорати ҳамда ушбу компаниялар интернет маҳсулотларига берилган чегирмалар чакана савдо тармоғида мобил телефонлар савдосига зарар етказганини таъкидлашган.
2024 йилда Ҳиндистонда ўтказилган тергов натижасида АҚШнинг Аmazon ва маҳаллий Flipkart компанияларининг Ҳиндистонда мобил телефонлар савдосини фақат ўз онлайн платформалари билан чеклашга уринишлари республика монополияга қарши қонунчилигини бузганини аниқлаган.
Ҳозирда Ҳиндистонда гаджетлар савдосининг қарийб 40 фоизи онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Тахминларга кўра, Ҳиндистоннинг электрон чакана савдо бозори 2028 йилга келиб 160 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткич 57-60 миллиард долларга етган.
2023 йилда Ҳиндистон ҳукумати Xiaomi'нинг маҳаллий филиалини валюта қонунчилигини бузганликда ва хорижий ташкилотларга 673 миллион доллар миқдорида ноқонуний пул ўтказмаларини амалга оширганликда айблаган.
Буюк Британияда Америка компанияси Google'га қарши 5 миллиард фунт стерлингдан ортиқ (тахминан 6,6 миллиард доллар) жамоавий даъво киритди.
Европа Иттифоқи Америка технология гигантлари Apple ва Меta'ни монополияга қарши қонунчиликни бузганлиги учун жаримага тортиши мумкинлиги хабар берилганди. Еврокомиссия Google қидирув тизимини ўз ичига олган Alphabet компаниясига Европа Иттифоқининг рақамли бозорида рақобат қоидаларини мунтазам равишда бузаётгани тўғрисида огоҳлантириш юборганди.
Изоҳ (0)