Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашув 3 май, шанба куни бўлиб ўтди.
Бугунги куннинг дастлабки ўйини “Бухоро” – “Машъал” ўртасида кечди.

Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Дастлаб, 53-дақиқада Исломбек Баратов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орада 2 дақиқа ўтар-ўтмас Шоҳруз Норхонов ҳисобни тенглаштирди.
90-дақиқада эса Ҳумоюн Муртазоев гол уриб, муборакликларга 3 очкони тақдим этди.
Суперлига
8-тур
3 май, шанба
“Бухоро” — “Машъал” 1:2
Голлар: 0:1 – 53, Исломбек Баратов, 1:1 – 55, Шоҳруз Норхонов, 1:2 – 90, Ҳумоюн Муртазоев.
“Бухоро” – Ширинбой Абдуллаев, Иззатилло Пўлатов, Равшан Хайруллаев, Анвар Жўраев (Билол Туплиев, 56), Шоҳруз Норхонов, Жавоҳир Рўзиев, Фране Чиряк, Муҳаммад Йўлдошев, Ёсип Томашевич, Марко Колакович, Фране Икич.
“Машъал” – Умид Ҳамроев, Самандар Очилов, Жавоҳир Абдуалимов, Сардор Абдураимов (Ислом Шарипов, 90+1), Ҳумоюн Муртозоев (Шерзод Файзиев, 90+1), Муҳаммадали Алиқулов, Анвар Муродов (Ислом Баратов, 46), Нуржаҳон Музаффаров, Аваз Маматхўжаев, Эргаш Исмоилов, Иброҳим Нўъмонов.
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Йўлдошев 5, Жавоҳир Рўзиев 18, Самандар Очилов 44.
Навбатдаги учрашув эса Олмалиқда бўлиб ўтди. Унда “ОКМК” клуби “Андижон”ни қабул қилди.

Ушбу баҳс даҳшатли сценарий остида ўтди. Дастлаб, 16-дақиқада Хуршид Ғиёсов ҳисобни очди. 3 дақиқа ўтиб, 19-дақиқада Бектемир Абдуманнонов ҳисобни тенглаштирди. Бўлим охирларига келиб Алтин Крезиу ва Сардорбек Азимовнинг голлари ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйди.
Иккинчи бўлимда қатор вазиятлар яратилди. Олмалиқлар эса ўйин охирида улардан фойдаланишни элпади. Хуршид Ғиёсов 87-дақиқада пенальтидан гол урган бўлса, 90+4-дақиқада Ойбек Рустамов ҳисобни тенглаштирди. 90+7-дақиқада яна “Андижон” дарвозасига пенальти белгиланди ва уни ҳам Рустамов аниқ амалга ошириб, жамоасининг супер камбекини таъминлади.
Суперлига
8-тур
3 май, шанба
“ОКМК” — “Андижон” 4:3
Голлар: 1:0 – 16, Хуршид Ғиёсов, 1:1 – 19, Бектемир Абдуманнонов, 1:2 – 39, Алтин Крезиу, 1:3 – 42, Сардорбек Азимов, 2:3 – 87, Хуршид Ғиёсов, 3:3 – 90+4, Ойбек Рустамов, 4:3 – 90+7, Ойбек Рустамов.
“ОКМК” – Дилшод Ёқубов, Миржамол Қосимов (Нодир Абдураззақов, 56), Аваз Ўлмасалиев, Дилшод Аҳмадалиев, Клейди Даци (Али Абдураҳмонов, 56), Хуршид Ғиёсов, Рубен Санчес (Азиз Холмуродов, 77), Ойбек Рустамов, Аҳмадулло Муқумжонов, Ислом Тўхтахўжаев, Арихиро Сентоку (Асад Собиржонов, 77).
“Андижон” – Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Алтин Крезиу (Искандар Шойқулов, 53), Рустам Турдимуродов, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Азимов, Дамир Темиров, Олег Зотеев, Миомир Журичкович, Бектемир Абдуманнонов.
Огоҳлантиришлар: Алтин Крезиу 31, Аваз Ўлмасалиев 67.
Четлатиш: Али Абдураҳмонов 60.
Куннинг сўнгги баҳси эса Сурхондарёда бўлиб ўтди.

“Сурхон” “Пахтакор”ни қабул қилди. 58-дақиқада Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Достонбек Турсунов иккитага оширди. 90+6-дақиқада Сергеев гол уриб, ҳисобни қисқартирди.
Суперлига
8-тур
3 май, шанба
“Сурхон” — “Пахтакор” 2:1
Голлар: 1:0 – 58, Муҳаммадали Абдураҳмонов, 2:0 – 64, Достонбек Турсунов, 2:1 – 90+6, Игор Сергеев.
“Сурхон” – Даврон Мерганов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Диёр Рамазонов, 76), Жамалдин Ходжаниёзов, Бекзод Шамсиев, Достон Турсунов, Дмитрий Плетнев, Муҳаммадали Абдураҳмонов (Абдуғафур Ҳайдаров, 81), Шерзод Комилов (Дмитрий Кратков, 81), Асилбек Жумаев (Асадбек Каримов, 65), Беҳруз Шайдулов, Суннатилло Поёнов (Кирилл Колосниченко, 76).
“Пахтакор” – Жонатан, Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов, Игор Сергеев, Башар Ресан, Умар Адҳамзода (Абдулла Абдуллаев, 80), Сардор Собирхўжаев, Жонатан Лукка, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Брайан Риаскос.
Четлатиш: Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 57 иккинчи сариқ (Пахтакор), Кирилл Колесниченко, 77 (Сурхон)
Ушбу учрашувлардан сўнг Суперлига турнир жадвалида қуйидаги ҳолатда:

Изоҳ (0)