“Ўзгидромет” ҳафта бошида, 5-7 май кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5 майда 15-20 даража, 6-7 майда 18-23 даража, кундузи 5-6 майда 32-37 даража, 7 майда 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 5 майда 30-35 даража, 6-7 майда 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Изоҳ (0)